2-Мавзу. ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИ ВА ИҚТИСОДИЁТНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Режа:
2.1. Иқтисодиётда давлатнинг роли ҳақидаги меркантилизм, физиократизм, классик сиёсий-иқтисод намоёндаларининг концепциялари.
2.3.Иқтисодиётни тартибга солишда монетар назария ва сиёсатнинг аҳамияти.
2.4.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг неоклассик модели.
2.5.Давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги назария ва концепциялар.
2.1. Иқтисодиётда давлатнинг роли ҳақидаги меркантилизм, физиократизм, классик сиёсий-иқтисод намоёндаларининг концепциялари. Дастлабки иқтисодий назариялар капитализмнинг бошланғич даврига тўғри келади (ХV-ХVII асрлар). Бу даврда меркантилистлар жамият бойлиги муомала соҳасида яратилади, миллат бойлиги еса пул миқдори билан аниқланади деган фикрни илгари суришади. Меркантилизм – бу иқтисодий назариядаги биринчи илмий мактаб бўлиб, унинг машҳур намоёндаларидан бири Томас Мен ҳисобланади (1571-1641 й.).
Меркантилизм капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврига хос бўлиб, савдо буржуазия манфаатларини ифода етади. Меркантилизмга икки хусусият хосдир: 1) бойлик пул билан ифодаланади (давлат қанча кўп пулга ега бўлса, у шунча бадавлат ҳисобланади) 2) давлат хокимияти ёрдамида пул бойликларини жамғаришга еришиш мумкин. Ушбу мактаб намоёндалари мамлакатга олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ўртасидаги фарқнинг (актив савдо баланси) юқорилиги билан давлат бойлиги ошади ва давлат актив савдо балансида сиёсий ишларни олиб бориши зарур деб ҳисоблашади. Давлат мамлакатдан товарларни олиб чиқишни рағбатлантириш ва мамлакатга товарлар олиб киришни чеклаш, баъзи товарларни еса олиб кирилишини таъқиқлаш билан протексионизм сиёсатини юритиши лозим. Бунда қуйидаги тамойил олға сурилади: чет елдан арзон баҳога сотиб олиш, бошқа давлатларга қимматроқ сотиш.
«Сиёсий иқтисод» атамаси франсуз меркантилисти А.Монкреттоннинг 1615 йилда нашр қилинган «Сиёсий иқтисод трактлари» китобида илмий муомалага киритилган еди. Меркантилистлар биринчи бўлиб истеъмол қийматини емас, балки алмашинув қийматини бойлик деб еълон қилдилар.
Кейинги иқтисодий мактаб физиократлар еди. Ушбу мактабнинг енг кўзга кўринган намоёндаси – Ф.Кене (1694-1774 й.). Унинг хизмати: физиократлар муомала соҳасини тахлил етишдан ишлаб чиқаришни тахлил етишга томон бурилиш ясади. Фақат улар қишлоқ хўжалиги билан чегараланишди. Кене еквивалент айирбошлаш таълимини олға сурди ва савдодаги айирбошладан хеч қандай бойлик яратилмаслигини ва айирбошлаш хеч нарса ишлаб чиқарилмаслигини исботлади.
Ф.Кене «табиий тартибланиш» ҳолатини, яъни бозор нархининг беқарор тебраниши, еркин рақобат ва баъзи ҳолларда давлат аралашуви асосида иқтисодиётни ривожлатиришни олға сурди. Физиократлар иқтисодий ривожланиш ўзида табиий жараённи намоён қилиши, қонунларга амал қилиниши ва одамлар таъсиридан ҳоли бўлишини лозим деб билишди.
Бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорлар синфини вужудга келиши ва мустахкамланиши билан тавсифланади. Иқтисодиётни ривожланишида давлатнинг аралашуви ушбу мактаб нуқтаи назарида, яъни меркантилизмни иқтисодий либерализм ғояси билан алмашиниш оқибатида тадбиркорлик фаолиятини чекланган ва иқтисодиётга давлатнинг аралашувини салбий баҳолаган. Бу ғоя А.Смит ва Д.Рикардоларнинг илмий ишларида асосланган. Улар классик сиёсий иқтисод мактаби асосчилари бўлиб, қийматининг меҳнат назариясини яратди, капиталнинг мазмунини ва қўшилган қиймат назариясини ёритиб берди.
Иқтисодиётни ривожланишида давлатнинг роли хусусидаги уларнинг қарашлари давлатнинг аралашуви иқтисодий ривожланишни секинлаштиради деган фикрдан келиб чиқади. Адам Смитнинг “Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида”(1776 йил) деган китобида бозор усуллари орқали иқтисодиётнинг ўзини ўзи тартибга солишнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай аралашувсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. А. Смит ғояси қуйидагича: «Бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи бошқаришга мослашган, унинг асосида қандай қилиб кўпроқ файда олишга ҳаракат қилиш билан боғлиқ «кўринмас қўл» - шахсий манфаат ётади». Смит хулосасига кўра, иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг аралашуви олиб ташланса, иқтисодиёт самарали амал қилади ва бозор бутунлай еркин бўлмоғи лозим.
Д.Рикардо, Ж.Б.Сей, Д.Мил, А.Маршаллар А.Смит ғоясининг давомчилари бўлиб, улар иқтисодий либерализм ғояси илгари суришди ва ҳозирги кунга қадар замонавий иқтисодчилар томонидан ижобий баҳоланмоқда (неоклассик йўналиш).
Ҳақиқатда еса барча даромадлар товарларга айирбошланилмади. Жамғариш юзага келади ва жамғарилган пул миқдори инвестисияга ҳар доим ҳам тенг бўлмайди. Классиклар жами талаб ва жами таклифга боғлиқ ҳолда нархнинг тебраниши барча бозорларни, шу ўринда меҳнат бозорини ҳам, ресурслар бозорини ҳам барқарорлаштиради деб ҳисоблашди.
А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай аралашувсиз ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади.
Бироқ иқтисодий инқирозларнинг кескинлашуви оқибатида асосан 1929-1933 йиллардаги, классик иқтисодий либерализм назариясини заиф эканлигини кўрсатди.