1-2-мавзулар Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари



Download 51,47 Kb.
bet1/2
Sana30.06.2022
Hajmi51,47 Kb.
#720122
  1   2
Bog'liq
Тартибга солиш 1-2 мавзулар


1-2-мавзулар
Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари
Ҳудудий ривожланиш ва уни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асосларини ўрганиш миллий иқтисодиётнинг ҳудудий мувозанатлигини таъминлаш, ҳудудий ривожлантириш моделларини яратиш, ҳудудларни комплекс ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирларини шакллантириш ва давлатнинг ҳудудий сиёсатини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи ҳудудларни бошқаришда замонавий ва янги бозор механизмларини қўллашни талаб этмоқда. Бу зарурият эса мамлакатимиз ҳудудларида, айниқса чекка-чекка ҳудудларда қатор муаммоларнинг тўпланиб қолганлигидан, ҳудудий бошқарув тизимида замонавий усуллар қўлланилмаётганидан келиб чиқмоқда.
Мамлакатимиз ҳудудларини яқин ва ўрта муддатларда комплекс ва мутаносиб ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва назарияси 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилди1. Унга мувофиқ вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сонли Фармонида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини, жумладан давлат ҳудудий сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилган2
Чет эл олимлари томонидан ҳудудий ривожланишнинг умумий назариялари, моделлари, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантириш, давлатнинг ҳудудий сиёсатини ишлаб чиқиш, ҳудудлар ривожланишини давлат томонидан тартибга солишнинг назарий, методологик ва амалий асосларини ўрганиш ва такомиллаштиришга қаратилган қатор тадқиқотлар олиб борилган ва бугунги кунда ҳам улар такомиллаштириб келинмоқда3.
Жаҳон тажрбасидан маълумки ҳудудларни барқарор ривожлантириш, ушбу жараёнларни тартибга солиш давлатнинг ҳудудий сиёсати орқали амалга оширилади ва у турли ҳил йўллар билан олиб боради. Ҳудудий сиёсат қуйидагиларни фаол амалга ошириш орқали амалга оширилади:
- ҳудудий иқтисодий сиёсат;
- ҳудудий ижтимоий сиёсат;
- миллий сиёсат.
Унга мувофиқ, давлатнинг ҳудудий сиёсати қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Иқтисодий соҳада: минтақа жойлашуви, иқтисодиёти ва унинг таркибини ўрганиш, минтақалараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантириш, комплекс таҳлил ўтказиш ва б.
2. Ижтимоий соҳада: аҳоли жойлашуви, туғилиш, ўлим ва аҳолининг табиий харакатини ўрганиш, ишсизликни камайтириш ва бандликни ошириш, миграция жараёнлари, аҳолининг табиий газ, сув ва уй-жой билан таъминланганлиги, ижтимоий объектлардан фойдаланиш, ҳудуддаги таълим ҳолати, иқтисодиётнинг кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва б.
3. Бошқарув ва маъмурий соҳасида: прогнозлаштириш, стратегик ва индикатив режалаштириш, маҳаллий давлат бошқаруви тизими ва улар самарадорлигини ошириш, минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш ва б.
Ҳозирги замон амалиётида давлатнинг ҳудудий сиёсатини шакллантиришда икки асосий ёндашувдан кенг фойдаланилмоқда: ҳудудлар ривожланиш даражасини “тенглаштириш сиёсати” (Германия) ва “ўсиш плюслари назарияси” (Франция).
“Тенглаштириш сиёсати” – бу бошқа минтақалар ҳисобидан бюджет маблағларини тақсимлаш орқали маълум бир муддатда фаол ривожлантириш мақсадида алоҳида минтақаларни қўллаб-қувватлаш. Ушбу сиёсатни юритишнинг объектив асослари экологик беқарорлик, иқтисодий депрессия, салбий шарт-шароитлар ва бошқалар ҳисобланади.
“Ўсиш плюслари назарияси”нинг методологик асослари 1970 йилларда Францияда ҳудудий тузилишни бошқаришни қайта қуришда иқтисодчи-минтақашунос олимлар Ф.Перру ва Ж.Будвиллар томонидан илгари сурилган. Ушбу назария минтақавий ривожланиш ва иқтисодиётни ҳудудий ташкил этишга асосланган.
Ҳудудий сиёсат юритишда Европа тажрибасини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Умумевропа даражасида минтақавий сиёсат параллел равишда иттифоққа аъзо давлатларнинг ўзларида ҳам юритилади ва масалаларни ечишда барча даражадаги, яъни европа, миллий ва минтақавий даражалардаги экспертлар, мутахассислар ва сиёсий арбоблар жалб қилинади. 1957 йилда тасдиқланган Рим шартномасининг мақсади минтақавий номутаносибликни камайтириш бўлиб, унга кўра 1991 йилда Маастрихтда қабул қилинган Европа Иттифоқини ташкил қилиш тўғрисидаги Шартномада ҳам нисбатан ривожланган ва нисбатан паст минтақалар ривожланиш даражаларидаги тенгсизликни камайтириш лозимлиги белгилаб қўйилган.
Минтақавий ривожланишда Европа Иттифоқи томонидан қўлланиладиган асосий механизмлар 4 та таркибий фонддан иборат: Минтақавий ривожлантириш Европа фонди (European Regional Development Fund), Европа ижтимоий фонди (European Social Fund), Қилоқ хўжалиги соҳасида бошқарув ва кафолат Европа фонди (European Agricultural Guigance and Guarantee Fund), Балиқ етиштириш тармоқларини бошқариш ва молиялаштириш (Guidance Section and the Financial Instrument for Fisheries Guidance). Ушбу фондлар минтақавий, ижтимоий, тармоқ хусусиятига эга бўлган қатор масалаларни ҳал қилишга йўналтирилади. Булар:
- таркибий қайта қуриш ва қолоқ ҳудудларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- саноат ишлаб чиқариши пасайишидан жиддий зарар кўрган минтақаларни ривожлантириш;
- узоқ давом этадиган ишсизлик даражасини пасайтириш, ёшларни ва ишини йўқотган шахсларни ишга жойлаштиришга ва уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш;
- қишлоқ хўжалигида таркибий қайта ўзгартиришларни тезлаштириш, ушбу соҳани ривожлантириш;
- аҳоли зичлиги жуда паст бўлган минтақаларни ривожлантиришга кўмаклашиш ва бошқалар.
Ҳудудий ривожланишнинг умумий назариялари, уларнинг йўналишлари ва мактаблари 1-иловада келтирилган (1-иловага қаранг).
Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши жаҳоннинг барча мамлакатларида турли ривожланиш даврларида амалга оширилган ва амалга оширилмоқда. Ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, жаҳонда кечаётган турли хил жараёнларни ҳисобга олиб, барча иқтисодий тизимларда давлат у ёки бу даражада иқтисодиётни тартибга солади. Айниқса, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш даврида, ҳудудий сиёсатни амалга оширишнинг янги босқичида давлатнинг роли муҳим ҳисобланади.
Таҳлиллар натижаси давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иқтисодиёт ривожланишининг турли босқичларига қараб ўзгарганлигини кўрсатмоқда. 17-18 асрларга келиб савдо ва саноатни ривожлантириш бўйича қўйилган муҳим вазифаларини бажаришда давлатнинг ролини оширишга бўлган эҳтиёж тобора ошиб борди. Айниқса 1929-1933 йилларда “буюк депрессия”, яъни ишсизлик даражасининг ошиши, молиявий инқирозлар, банкротлик, ишлаб чиқаришнинг секинлашиши авж олган даврда айрим ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Англия ва бошқалар) давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг янги шакл ва формаларини амалиётга жорий эта бошлаганлар. Мазкур кризис эса ўша пайтгача етакчилик қилган классик иқтисодий назария вакилларининг қарашлари ўзини тўлиқ оқламаганини тасдиқлади.
Жаҳоннинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлари тажрибаси бозор муносабатлари орқали мамлакат ҳаётидаги барча жараёнларни бошқариб ва ҳудудларни мутаносиб ва барқарор ривожлантириб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Масалан:
эркин бозор механизми макроиқтисодий барқарорликни ҳамда миллий иқтисодиётнинг ҳудудий мутаносиблигини таъминлай олмаслиги;
эркин бозорнинг иқтисодий механизми ижтимоий ривожланишнинг истиқболларини, илмий-техник ва иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларини тўлиқ белгилай олмаслиги;
бозор иқтисодий хавфсизликни ҳамда жамиятдаги ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги муаммоларни ечишга қодир эмаслиги;
бозор механизмлари орқали дунё иқтисодиёти жадал ривожланаётган ва ўзгараётган бир даврда ҳуқуқий асосни такомиллаштириш ва янги қарор, қонунларни ҳаётга тадбиқ этиб бўлмаслиги;
ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш ва ҳудудий бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмаслиги ва бошқалар.
Агар давлат ўзининг макроиқтисодий ва ҳудудий сиёсати орқали жамиятдаги ва ҳудудлардаги жараёнларга аралашиб ва бошқариб турмаса аҳоли даромадлари ўртасидаги фарқлар ошиб кетиши, ижтимоий нобарқарорлик юз бериши, минерал-хомашё базасининг тез камайиши ҳамда ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги фарқларнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
Кўпгина адабиётларда иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг ролини белгилайдиган турли ҳил моделлар, яъни классик модель (А.Смит ва Д.Рикардо), кейнс модели (Ж.Кейнс), монтар модель (М.Фридмен, Р.Рейган), янги консерватив моделларни ўрганишга бағишланган тадқиқотлар ҳам амалга оширилган4.
Юқоридаги моделлардан ташқари, чет эл олимлари томонидан тартибга солишнинг бошқа моделларини ҳам ажратиб кўрсатишади. Масалан, этотистик (иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли жуда юқори); либерал (иқтисодий жараёнларни тартибга солишда бозор механизмларининг устунлик қилиши); аралаш (ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқаришда ҳам давлатнинг ролидан ҳам бозор механизмларидан аралаш ҳолда фойдаланиш) моделларидир5.
Умумий ҳудудий ривожланиш назариялари, моделлари, мамлакат иқтисодиётини макроиқтисодий тартибга солишдан ташқари, кўпчилик хорижий ва маҳаллий иқтисодчи-олимларнинг адабиётларида ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солишнинг илмий-назарий асосларига алоҳида эътибор қаратилган6.
Масалан, В.Н.Лексин ва А.Н.Швецов ўзларининг “Давлат ва минтақалар” номли китобида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлигини ҳамда унинг назарий асосларини ёритиб берганлар7. Уларнинг фикрича “ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солиш аҳоли туршум даражаси ошириш ва сифатини яхшилаш, ҳудудий бирликларнинг барқарор ва мутаносиб фаолият юритишини таъминлаш бўйича алоҳида ташкиллаштириладиган тизимли ҳаракатлар йиғиндисидан иборат” деб таъкидлайдилар. Мазкур харакатлар ҳудуд даражасида – ўзини ўзи бошқариш шаклидаги маҳаллий ҳамжамият, минтақа даражасида – алоҳида йирик ҳудудий бирликлар манфаатларини ҳимоя қиладиган маҳаллий ҳокимият органлари, умумдавлат даражада – давлатнинг тегишли марказий органлари орқали амалга оширилиши мумкин. Бироқ, барча даражадаги ҳаракатларда ижтимоий йўналтирилганлик, барқарорлик ва мутаносиблик тамойиллари мавжуд бўлиши лозим. Бундан ташқари ушбу олимлар доимий равишда минтақаларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб қувватлаш лозимлигини таъкидлашади. Мазкур қўллаб-қувватлашлар сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, молиявий, иқтисодий ёки бошқа аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларда ўз аксини топиб, улар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
объектив сабабга кўра ўзини ўзи бошқариш шароитида тўлиқ фаолият юрита олмайдиган ҳудудларни ривожлантиришни рағбатлантириш;
алоҳида ҳудудлар аҳолисининг ижтимоий мобиллигини қўллаб-қувватлаш;
давлат аҳамиятига молик салоҳиятли “ўсиш нуқталари”нинг (эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва ҳок.) фаолият юритишига ва уларни пайдо бўлишига шарт-шароитлар яратиш;
камбағал ҳудудларнинг пайдо бўлишини зудлик билан аниқлаш ва бошқалар.
Ушбу жараёнда давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар, қўллаб-қувватлашларнинг адреслигини таъминлаш, юқорида айтилган алоҳида ҳудудларни танлаб олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
В.И. Видяпин ва М.В. Степановлар8 ўз тадқиқотларида ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлиги ва асосий йўналишларига алоҳида тўхталишган. Улар давлат томонидан тартибга солиш у ёки бу чора-тадбирлар орқали доимий амалга оширилишини, бироқ методлар, мақсад ва устувор йўналишларни барча минтақалар бўйича биргаликда амалга оширишнинг имкони йўқлигини таъкидлашади. Мазкур иқтисодчи-олимлар охирги йилларда фаол тарзда қўлланилаётган ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солишнинг қуйидаги устувор йўналишларини санаб ўтишган:
бозор муносабатлари шарт-шароитларига ижтимоий ва иқтисодий бирликлар ва жараёнларни мослаштириш мақсадида давлат, хусусий ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ҳуқуқий, ижро ва назорат тусидаги чора-тадбирлар йиғиндиси;
объектив иқтисодий қонунлар, ҳуқуқий меъзонлар ва жараёнлар бўйича харакатларга тузатишлар киритиш ва уларни бойитиш. Бу бозор иқтисодиёти шароитида турли ҳил хавф-ҳатарлардан ўз-ўзини ҳимоя қилиш имконини бериб, тартибга солиш механизмларини қўллаш зарурлигини англатади;
иқтисодий ўсиш, ишлаб чиқаришнинг айрим ҳудудларда жамланиши, капитал концентрацияси ва ҳудудий дифференциация даражасининг мавжудиги шароитида давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш;
тартибга солишни “тор” (дотация, молиялаштириш, давлат хариди ва ҳок.) ва “кенг” (минтақаларда бозор механизмлари самарали фаолият юритиши учун иқтисодий ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратиш) миқёсда амалга ошириш ва б.
Ҳудудий ривожланишни тартибга солиш масалалари билан шуғулланган яна бир ҳудудшунос олим, Кузнецова О.В., ўзининг асарларида ҳудудлар иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш деганда марказий бошқарув органларининг алоҳида ҳудудларнинг иқтисодий ривожлантиришга қаратилган аниқ харакатлари тушунилишини таъкинлайди. Шунингдек, “ҳудудий иқтисодий сиёсат” атамасини “ҳудудлар иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш” атамаси билан синосим тарзда ишлатишни таклиф қилади9. Ушбу олим ҳудудий сиёсатнинг қуйидаги дастакларидан фойдаланиш ҳудудлар мутаносиб ривожланишига олиб келишини таъкидлайди:
иқтисодий жиҳатдан нисбатан ривожланган ҳудудлар ўсишини чеклаш (маъмурий ва молиявий чора-тадбирлар ва б.);
муаммоли ҳудудларни ривожлантиришни рағбатлантириш (аҳоли кўчиб ўтишини рағбатлантириш, давлат корхоналари ва ташкилотларини жойлаштириш, ҳудудга маъмурий ва инфратузилмавий имтиёзлар бериш, алоҳида корхоналарга имтиёзлар бериш ва б.)10.
Амалга оширилган қатор тадқиқотлар таҳлили кўрсатишича, ҳудудларни мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш ҳамда ҳудудларнинг барқарор ва мувозанатли ривожланиши учун фаол давлат сиёсати талаб этилади. Шунингдек, мазкур давлат сиёсатида ҳудудий ривожланишни тартибга солиш тизими ҳудуднинг табиий-иқлим шароити, уларнинг ривожланганлик даражаси ва салоҳиятига асосланиши ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилади11. Бошқа бир тадқиқотларда эса, ҳудуднинг мутаносиб ривожланишини таъминловчи тартибга солиш жараёнида инсон капиталини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Бунда минтақаларнинг барқарорлигига қаратилган тартибга солиш жараёни инсон омилини ривожлантириш асосида амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган12.
Қатор хорижий муаллифлар Р.Акофф13, И.Ансофф14, Б.Карлофф15, Р.Каплан4, Д.Нортон16, А. Ж.Стрикленд5, А. А.Томпсон.17, Р.Уотермен18 кабилар томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик бошқариш муаммолари билан боғлиқ изланишлар олиб борилган. Улар ичидан Р.Каплан ва Д.Нортон19, Х.Р. Фридаг ва В.Шмидт20 кабиларнинг ишларида ҳудудларнинг барқарор ҳамда мутаносиб ривожланишини таъминлашда тартибга солиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Яъни, мазкур изланишларда ҳудудларнинг барқарор ва мутаносиб ривожланишини таъминлаш, унинг инқирозини олдини олиш билан боғлиқ тадқиқотлар ҳамда бошқариш масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, Д.Медоуз изланишларида барқарор ривожланиш учун ишлаб чиқариш омилларини миқдор ҳамда сифат жиҳатдан оширишга қаратилган макроиқтисодий ва ҳудудий сиёсатга алоҳида эътибор берилган21.
Шу билан бирга, А.Сирвелл22, В.Кокрен ва Ж.Пут23, Р.Харрис24, Р.Капелл ва У.Фретеси25 каби тадқиқотчилар изланишларида ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши эконометрик жиҳатдан баҳоланган. Минтақаларнинг барқарор ва узоқ муддатли ривожлантиришда ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланишга қаратилган давлатнинг ҳудудий иқтисодий сиёсати алоҳида аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ресурсларнинг самарали тақсимоти, инсон салоҳиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги фарқларни камайтириш каби ҳудудларни мутаносиб ва барқарор ривожланишини тартибга солиш омилларини ўрганишга қаратилган давлатнинг макроиқтисодий сиёсатини изчил амалга ошириш билан боғлиқ тадқиқотлар P.Vellala, M.Madala, U.Chhattopadhyay кабилар томонидан амалга оширилган26.
Умумий тарзда, юқорида илмий ишлари ва асарлари ўрганилган аксарият олимлар давлатнинг ҳудудий иқтисодиётга тўғридан-тўғри аралашишини эмас, минтақаларни бозор механизмларини қўллаган ҳолда мутаносиб ва барқарор ривожлантириш лозимлигини таъкидлайди.
Ўзбекистонлик бир қанча олимлар ҳам ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш бўйича қатор изланишлар олиб боришган ва унинг илмий ва назарий асосларини бойитган. Масалан, А.Содиқов ўзининг илмий ишларида ҳудудий ривожланишни таъминлашда давлатнинг роли, улар мутаносиб ривожланишини давлат томонидан тартибга солишнинг илмий-назарий ва методологик асосларини тадқиқ этишга алоҳида тўхталган27. Реал ҳаётда бозор ва давлат регуляторлари алоҳида-алоҳида қўлланилмасдан, улар бир-бирини тўлдиришини таъкидлайди. Бунда давлат томонидан тартибга солиш ташқи муҳит параметрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган мақсадга эришиш бўйича аниқ шарт-шароитларга асосланиши лозим. Бундан ташқари, олим, ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солишга аниқ таъриф бериб ўтган. Унинг фикрича, минтақавий ривожланишни давлат томонидан тартибга солиш деганда, иқтисодий ўсиш самарадорлиги ва аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлида мамлакатнинг ҳудудий бирликларини барқарор ва мутаносиб ривожланишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар ва ҳаракатлар тизими тушунилишини таъкидлаган. Шунингдек, давлат томонидан тартибга солиш марказий ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ўртасида уларнинг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш орқали мамлакатнинг барча минтақаларини мустақил ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга йўналтирилиши зарурлигига ҳам алоҳида тўҳталган.
Т.Аҳмедов тадқиқотларида бозор иқтисодиётига ўтиш ва уни чуқурлаштириш шароитида ҳудудий бирликларни ва уларнинг ривожланишини бошқаришнинг методологик асослари ва минтақаларни комплекс ривожлантиришни тартибга солиш масалалари ёритилган28. Унинг фикрича, ҳудудий ривожланишни бошқариш жараёнларида минтақаларнинг мустақиллиги ва ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш марказий органлар ролини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришни талаб этади. Бундан ташқари Т.Ахмедов марказий ва ҳудудий бошқарув органлари вазифаларига ҳам алоҳида тўхталган. Масалан, марказий бошқарув органларининг функциялари ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва уларни янги иқтисодий бошқарув усулларини қўллаган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш, ҳудудий ривожланишни бошқариш ва прогнозлаштиришдан иборат бўлиши керак. Ҳудудий бошқарув эса ижтимоий йўналтирилган бўлиб, аҳолининг манфатларини ўзида акс эттириши лозимлиги таъкидланади.
Маҳаллий олимлардан яна бири Ш.Х. Назаров минтақалар рақобатдошлигини ошириш жараёнини бошқаришнинг ташкилий функционал жиҳатлари бўйича изланишлар олиб бориб, сезиларли илмий натижаларга эришган29. Унинг фикрича, минтақалар рақобатдошлигини оширишда давлатнинг ва ҳудудий органларнинг роли муҳим ҳисобланиб, бунда турли ҳил муаммоли жиҳатларни ташкилий (ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш бўйича ишни аралаш ташкил қилишдан стратегик бошқарувга ўтиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик тасаввурларни шакллантириш ишларини ташкил этиш, жойларда қадрларни танлаш ва уларни малакасини оширишда замонавий методларни қўллаш ва бош.) ва функционал (стратегик йўналишлар бўйича функционал вазифаларни тизимлаштириш, ўрта муддатли дастурларнинг комплекслигини ва уларнинг узоқ муддатли стратегик мақсадлар билан боғлиқлигини таъминлаш, кўп вариантли прогноз кўрсаткичларни тузиш, чуқур ва сифатли таҳлил қилиш учун бошқаришнинг мос амалий дастакларидан самарали фойдаланиш ва бош.) чора-тадбирлар орқали уларни ечиш мумкинлигини таъкидлайди.
Бундан ташқари бошқа бир қанча маҳаллий олимлар ҳам ушбу йўналишларда тадқиқотлар олиб борган бўлиб, улар эришган натижалар бугунги кунда минтақавий иқтисодиёт фанининг ривожланишига, шу жумладан ўрганилаётган мавзунинг назарий асосларини бойитишга хизмат қилмоқда30.
Илмий адабиётлар ва назарияларни ўрганиш асосида ўрганилаётган мавзу бўйича маллифлик таърифлари ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш деганда маълум бир минтақанинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) туманлари ва шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳамда ривожланишда ортда қолаётган алоҳида ҳудудини молиявий ва маъмурий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тушунилади. Ҳудудлар мутаносиб ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш – ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси бўйича ҳудудлар ўртасидаги фарқларни камайтиришга қаратилган минтақаларнинг туман ва шаҳарларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар комплекси тушунилади.
Ҳудудлар мутаносиб ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш механизмлари ўрганилди ва олиб борилган таҳлиллар асосида уларни ташкил қилувчи дастаклар тизимлаштирилди (1.1-расмга қаранг). Ўрганишлар натижаси кўрсатишича, ҳудудий ривожланишни давлат томонидан тартибга солиш механизмларининг турличалигини кўрсатмоқда. Масалан, иқтисодий, молиявий, ташкилий, ҳуқуқий ва бошқалар. Изланишлар асосида ҳудудларни ривожлантиришда давлат томонидан қўлланилаётган қуйидаги механизмлар ажратиб олинди. 1. Иқтисодий-молиявий механизм. Мазкур механизмни бюджет-солиқ сиёсатини амалга ошириш, инвестиция дастурларини амалга ошириш ва алоҳида ҳудудларни молиявий қўллаб-қувватлаш кабилар ташкил қилади.
2. Ташкилий-ҳуқуқий механизм. Ушбу механизмни ҳудудий ривожланиш концепция, стратегия ва дастурларини қабул қилиш, махсус зоналар ташкил қилиш, кластерлар ташкил қилиш, институционал ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш кабилар ташкил қилади. Жорий механизмларни такомиллаштириш мақсадида ҳудудларни мутаносиб ривожлантиришга масъул бўлган давлат тузилмалари фаолияти натижадорлигини ошириш механизми таклиф этилиб, бугунги кунда ушбу йўналиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.




Download 51,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish