2-Мавзу. Давлат иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари



Download 122,15 Kb.
bet5/8
Sana22.04.2022
Hajmi122,15 Kb.
#575201
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу

СММ = Р х Қ1.
Шунинг учун монетарчилар пул массаси ўсиш таъсир соҳасини облигасиялар харид қилиш ва ундан сўнг фоиз ставкасини пасайтириш билан чеклаб қўйиш ўрнига пул таклифининг кенгайиши ҳам реал, ҳам молиявий активларнинг барча турларига, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг жорий ҳажмига бўлган талабни оширади, деб ҳисоблайдилар. Демак, М нинг ортиши ёки Р нинг, ёки Қ нинг, ёки бўлмаса бирор нисбатда ҳам Р, ҳам Қ нинг ортишига олиб келади; М нинг камайиши еса тескари натижани беради.
М. Фридман ушбу қоидани асослаш учун қуйидаги формулани таклиф қилади:
= ф (рдхре; х W ; У )
бу ерда: реал касса қолдиқларига бўлган талаб ( ) фоиз ставкалари;
(рв, ре), баҳолар ўзгариши суръатлари ( х )
активлар суммаси (W), реал даромад ( ) ҳамда дид ва имтиёзлар (У)функсиясидир.


Фридман назариясига мувофиқ, пул қолдиқлари бошқа активлар билан таққосланадиган актив сифатида кўриб чиқилади. Ушбу назария оқим сифатида емас, балки захиралар тариқасида талқин қилинади. Пул даромади - бу оқимдир ва уни бирор вақт оралиғида аниқлаш мумкин. Пулнинг ўзи еса захирадир, яъни муайян бир вақтда мавжуд бирор миқдордир. Захирани орттириш учун кишилар ўз харажатларини камайтирадилар ёки ўзларининг пул бўлмаган активларини пулга алмаштирадилар. Захираларни қисқартириш учун еса улар аксинча иш тутадилар,
Фридман пулга бўлган турли молиявий янгиликлар, молиявий активларнинг даромадлилиги Марказий банк фаолияти таъсири остида ўзгариши мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ шунга қарамасдан кишилар барибир пул таклифини назорат қилувчи сармояларнинг барқарорлиги сақланиб қолган даврда ўз пул маблағларини ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)нинг бирор муайян улуши даражасида ушлаб туришга ҳаракат қиладилар. Агар пулга бўлган талаб барқарор миқдор бўлса, унда Марказий банк таклифни барқарор сақлаб қолган ҳолда жами талаб ҳам барқарор бўлади. Шундай қилиб, банк захираларининг ўсиш суръатларини ва пул таклифини бошқариш Марказий банкнинг муҳим вазифаси бўлиши лозим.
Бундан давлатнинг жами талабни бошқариш буйича икки сиёсати, яъни фискал ва кредит-пул сиёсатлари келиб чиқади.
Монетаризм назариясига мувофиқ иқтисодий беқарорлик аксарият ҳолларда иқтисодиётнинг ички ўзгарувчанлигига нисбатан нотўғри пул-кредит бошқарилиши туфайли юзага келади: биринчидан, ўзгарувчан вақт лаглари мавжудлиги. У шуни билдирадики, бунда пул-кредит таъсири бевосита берилса-да, пул таклифидаги ўзгаришлар номинал СММга узоқ ва номаълум вақт оралиғидан сўнг таъсир кўрсатади. Шунинг учун вақт лагининг номаълум муддатида, монстарчилар фикрича, иқтисодиётни даврий (сиклик) юксалиш ва пасайишга мослаштириш учун дискрет пул-кредит сиёсатидан фойдаланиш аксинча самара бериши ва даврий (сиклик) тебранишларни кучайтириши мумкин. Иккинчидан, Федерал захира тизими фоиз ставкасини барқарорлаштиришга уриниб, иқтисодиётни беқарорлаштириш ва инфлясия жараёнларининг кучайишига олиб келиши мумкин2.
Шунинг учун монетарчилар ҳукмрон пул-кредит муассасалари фоиз ставкасини барқарорлаштириш ўрнига пул таклифи ўсиши суръатларини барқарорлаштиришлари зарур, деган хулосага келдилар. Бунга боғлиқ ҳолда М. Фридман монетар қоидаларни2 қонун йўли билан белгилаш таклифи билан чиқди, унга кўра пул таклифи ҳар йили ЯММ ўсиши мумкин бўлган суръатда ошиши, яъни пул таклифи барқарор равишда йилига 3-5%га кенгайиши, лозим.
Демак, монетарчилар фикрига кўра, пул таклифини берилган суръатда доимий равишда ошириб бориш, харажатларни ҳар қандай инфлясия йўли билан ошириш маблағлар етишмаслиги туфайли ўз-ўзидан йўқолиб кетади.



Download 122,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish