2-Мавзу. Давлат иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари


Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг



Download 122,15 Kb.
bet2/8
Sana22.04.2022
Hajmi122,15 Kb.
#575201
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу

2.2.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг
кейнсча назарияси.
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирозидан сўнг кейнсчилик назарияси иқтисодиёт фанида янги оқим сифатида юзага келди. Инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс ушбу иқтисодий мактабнинг асосчиси еди. У мазкур назарияни ўзининг 1936 йилда нашрдан чиққан «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» номли асарида баён қилиб берди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, соҳа мутахассислари орасида Кейнс иқтисодиётга давлат аралашуви заруриятини далиллаб берган дастлабки иқтисодчи ҳисобланмаган. Кейнснинг ўтмишдошлари бўлмиш А. Пигу ва К.Викселл ҳам иқтисодни давлат томонидан бошқариш зарурлигини илмий асослаб бердилар. Ушбу назариянинг асосчиларидан бири Г. Хаберлер ўзининг «Равнақ ва турғунлик» номли китобида даврийлик назариясини таҳлил қилиб берди, инқирозни капиталнинг ҳаддан ташқари жамғарилиши билан ёки етарлича истеъмол қилинмаслик билан изоҳлади ва даврийлик тебранишлари амплитудасини камайтириш мақсадида бу икки кулфатдан қандай қутулиш чоралари тўғрисида ўз фикрларини баён қилди. Ж.М.Кларк томонидан мултипликатор ва акселератор механизми ишлашининг тадқиқ қилиниши ҳам иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш назариясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб етди. Унинг тадқиқотлари Кейнс тадқиқотлари билан бир вақтда ўтказилган еди. Аммо Кейнс назарияси унинг ўтмишдошлари ва замондошлари назарияларидан шу билан фарқ қиладики, у ишсизлик ва ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари тасодифий, ўз-ўзидан юзага келадиган ҳодисалар емас, балки капиталистик бозор механизми ҳаракати туфайли рўй берадиган ҳодисалар еканлигини исботлагани ҳолда, биринчи марта иқтисодиётни давлат ҳокимияти томонидан доимий, мунтазам равишда тартибга солиб туриш зарурлигини еълон қилди. Кейнс назариясининг асосий хусусияти шундан иборатки, у иқтисодчилардан биринчи бўлиб, макроиқтисодий давлат тартиблаши фойдасига асосий далилларни баён қилиб берди, бунда у ўзигача ҳукмрон бўлган тартиблашнинг микроиқтисодий ёндашувини рад етди.
Иқтисодиётни давлат томонидан тартиблашнинг кейнсча назарияси уч асосий ҳолатни ўз ичига олади: биринчидан, унда ўз-ўзидан ҳаракатга келадиган бозор механизмига баҳо берилади; иккинчидан, иқтисодиётнинг бошбошдоқлик асосида ривожланиши жараёнида пайдо бўладиган қийинчилик ва зиддиятларнинг сабаблари талқин қилинади; учинчидан, камчиликларни бартараф қилиш мақсадида иқтисодиётни тартиблаш тадбирлари тизими белгиланади.
Кейнс ўзининг дастлабки тадқиқотларида Сей қонунини инкор етган ҳолда самарали талаб1 назариясини асослаб берди. Кейнсгача бўлган даврда классиклар томонидан Сей қонуни қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ таклиф ўз талабини юзага келтирар еди. Кейнс еса, аксинча, жами талаб ўз таклифини юзага келтириши ғоясини илгари сурди.
Самарали талаб назариясига мувофиқ маҳсулот (ёки меҳнат) муайян миқдори таклифнинг баҳоси деб даромаднинг шундай миқдорига айтилганки, бу миқдор тадбиркорларнинг ушбу маҳсулот (ёки меҳнат)ни таклиф қилишга бўлган рағбати учун етарлидир. Жами талаб баҳоси ва маҳсулот (ёки меҳнат) ҳажми ўртасидаги нисбат жами талаб функсияси деб аталади. Бу ерда шуни айтиб ўтиш лозимки, тадбиркорлар даромадни фақат муайян миқдордаги маҳсулотни сотганларидан сўнггина олишлари мумкин. Кутилаётган даромад ва маҳсулот (ёки меҳнат) ҳажми ўртасидаги нисбат жами талаб функсияси деб аталади. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг муайян ҳажмида кўзда тутилган даромад жами таклиф баҳосидан ошса, унда тадбиркорлар янада юқори фойда олиш мақсадида маҳсулот ҳажмини (ва бандликни) оширадилар ва агар кутилаётган даромад таклиф баҳосидан паст бўлса, у ҳолда тадбиркорлар маҳсулот ҳажмини (ва бандликни) камайтирадилар. Фақат кўзда кутилаётган даромад ва таклиф баҳоси ўртасида тенглик бажарилган шароитдагина оптимал ҳолатда бўладилар, шунинг учун улар маҳсулот ишлаб чиқаришни ушбу даражада ушлаб туришга интиладилар. Демак, тадбиркорлар учун қулай бўлган ишлаб чиқариш даражаси жами талаб функсияси билан жами таклиф функсияси кесишган нуқта билан белгиланади, ушбу нуқтадаги жами талаб функсиясининг қиймати самарали талаб деб аталади. Жами талаб еса даромад даражасини белгилаб беради:
У Кейнс назариясида қуйидаги тенглама билан ифодаланган:
Й = C + И
бу ерда: Й - миллий даромад;
C- истеъмол;
И - жами инвестисиялар.
Кейнс томонидан кашф қилинган асосий психологик қонун унинг истеъмол функсиясини тадқиқ қилинишида йўналтирувчи омил бўлиб хизмат қилди. “Асосий психологик қонун шундан иборатки, - деб ёзган еди. Ж. Кейнс, - кишилар, одатда, даромадлари ортиши билан ўз истеъмолини кўпайтиришга мойилдирлар, лекин бунда истеъмол даромад ортган даражада ошмайди”1.
Бу ҳол шуни билдирадики, агар даромад ўзгарса, унда истеъмол ҳам ана шу йўналишда ўзгаради, лекин истеъмол ўзгариши даромад ўзгаришидан кичик. Кейнс истеъмол ўзгариши ва уни ўзгартирган даромад ўзгариши ўртасидаги нисбатни истеъмолга бўлган чекли мойиллик деб атади ва уни қуйидаги формула билан ифодалади:

Download 122,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish