Мисли қон
Тинч океандаги Перу мамлакатига яқин совуқ сув оқимларида
бошоѐқли кальмар (Dosidicus gigаs) деган молюскалар яшайди.
Унинг
сигарага ўхшаш танаси ва пайпаслагичлари (щупальца) билан узунлиги 3,5
м,массаси эса 150 кг дан ортиқ бўлади. Унинг бақувват мушаклари сувни
шундай куч билан отадики, худди ўт ўчирувчиларнинг сувни отиш қувватига
тенг бўлади. Шунинг ҳисобига кальмар сузиш тезлиги соатига 40 км дан
ортиқ. Бу баҳайбат ҳайвоннинг тумшуғи шунчалар ўткир мустаҳкамки ҳатто
пўлат кабелни ҳам кесиб, бўлакчаларга ажратиб ташлайди. Денгизчиларнинг
гувоҳлигига қараганда бу ўта вахший ҳайвон бўлиб, жуда катта балиқларни
ҳам бир зумда тумшуғи билан парчалаб, одам учун ҳам ўта
хавфли
ҳисобланади.
Кальмар энергия билан зарядланиши учун соатига кўп миқдорда
масалан, 50 л кислородни ютиши керак.Денгиз сувидан қабул қилинган
кислород кальмаранинг бутун танасини ўзида мис атомини тутган махсус
оқсил-гемокианин (gemo юнонча қон, kianos эса зангори, мовий) орқали
таъминланади.
Юқорида такидланганидек,умуртқалиларнинг қонида
кислород гем
таркибидаги темир атомлари орқали “транспорт” қилинади. Қизил қон
таначалари эритроцитлар гемларга бой бўлиб, уларнинг ҳар бири кислород
атомини ўзига боғлаб, аъзоларнинг фаолияти учун зарур бўлган газ атоми
билан таъминлаб туради.
Гемокианиннинг гемоглобиндан фарқи шундаки, мис атомлари
гемокианинда бевосита оқсил билан боғланган бўлиб, ҳужайра
таркибига
кирмай қонда эркин ҳолатда “сузиб” юради. Гемокианиннинг битта
молекуласи 200 та мис атомини боғлай оладиган гигант қурилмадир. Одатда
туҳим, сут ва мушак таркибидаги оқсилларниниг молекуляр массаси олти
мингдан бир миллионгача борса гемокианин таркибидаги протеиннинг
молекуляр массаси 10 млн. га тенг. Ҳайвонлар
ичидаги энг катта гигант
молекула айнан шу гемокианин бўлиб, у фақат вирусларнинг оқсилидан
молекуляр массаси бўйича иккинчи ўринда туради.
Гемокианин қадимий оқсил бўлиб, гемоглобинга нисбатан содда
тузилиб, самарадорлиги ҳам юқори эмас. Лекин шунга қарамай денгиз
таркибида кислород кам бўлса ҳам совуққонли ҳайвонларни кислород билан
қониқарли даражада таъминлайди. Унинг қон таркибидаги кислород миқдори
денгиздагига нисбатан 20 марта кўп бўлади.
Кальмаралардан ташқари танани кислород билан “зангори қон” орқали
таъминлакниши ўноѐқлилар, қисқичбақасимонлар ва бошқа совуқ қонли
ҳайвонлар қонида аниқланган. Ҳайвонларнинг ҳаракатчанлигига қараб
қондаги кислороднинг миқдори ҳар хил бўлади. Тез ҳаракат қиладиган
ҳайвонлар қонида кислород миқдори юқори бўлади. Масалан, тез ҳаракат
қиладиган осьминога ва денгизлардаги айрим бўғимоѐқлилар қонида
гемокианиннинг миқдори 100 мл қонда 10 г бўлади. Кам ҳаракат қилувчи
моллюскаларда унинг миқдори 100 г қонда 0,03 г атрофида учрайди.
Маълумки, бошоѐқли малюскаларнинг қони уларнинг жабраларидан
(ойқулоқ) ўтиш жараѐнида зангори ранга айланади. Қоннинг
зангори ранга
ўтиш сабаби, кислороднинг мис тутувчи оқсил билан бўлган реакция
натижасидир. Мазкур оқсил кислородни йўқотиши билан рангсиз ҳолга
қайтади. Эритмага мис иони қўшилса гемокианинг ўз ранги ва фаоллигини
тиклайди. Гимокианнинг таркибидаги миснинг оксидланиш даражаси +1
ҳолатда бўлади. Муҳитда кислород бўлмаган тақдирда кислороднинг
миқдори қонда кўп бўлса метал ионларининг бир қисми оксидланади.
Гемокианиндаги битта молекула кислородга икки молекула мис атоми тўғри
келади. Шундай қилиб, гемокианинг таркибидаги
кислород мис атомини
ярмисини оксидлайди. Гемокианиннинг шу хусусияти билан ҳайвонларда
кенг тарқалган гемоглобиндан фарқ қилади. Мълумки гемоглобин
таркибидаги темир атомларининг оксидланиш даражаси +2 бўлиб, у эркин
ҳолатида бўладими, ѐки кислород билан комплексда бўладими барибир
темирнинг заряди +2 бўлиб қолаверади.
Дуккакли ўсимликлар дони таркибида қондаги гемоглобинга ўхшаш
оқсил борлиги аниқланган. Легоглобин деб аталадиган бу оқсилнинг асосини
ҳам гем ташкил қилади. Ўсимликлардаги гемоглобинга ўхшаш оқсиллар
ҳаводан молекуляр азотни ўзлаштирилишида иштирок этиши аниқланган.
Нуклеопротеидлар
оқсил
билан
нуклеин
кислоталарнинг
бирикишидан ҳосил бўлади. Улар барча ҳужайраларда
ядро ва
цитоплазманинг асосий қисмини ташкил этади. Баъзи нуклеопротеидлар
махсус заррачалар (вируслар) ҳолида учраб, организмларда турли
касалликлар келтириб чиқаради. Простетик гуруҳнинг ҳарактерига қараб,
дезоксирибонуклеопротеинлар (ДНП) ва рибонуклеопротеинлар (РНП) га
бўлинади. Нуклеин кислоталар организмда бениҳоя катта ўрин тутганлиги
учун китобнинг айрим бобларида улар ҳақидаги маълумотлар батафсил баѐн
этилган.