2-маъруза оқсиллар режа


Оқсилларнинг синфларга бўлиниши



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana19.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#457333
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
оқсил

2.4. Оқсилларнинг синфларга бўлиниши
 
Барча оқсиллар содда ва мураккаб тузилишига қараб икки катта 
гуруҳга: оддий оқсиллар, булар бир компонентли бўлиб, улар гидролиз 
қилинганда фақат аминокислоталар ҳосил бўлади. Иккинчиси эса мураккаб 
оқсиллар бўлиб, таркибида аминокислота ва қўшимча гуруҳлар бўлади. 
Қўшимча модда простетик гуруҳлардан иборат бўлиб, улар липид, углевод, 
нуклеин кислоталар бўлиши мумкин. Мураккаб оқсилларни простетик 
гуруҳига 
қараб 
липопротеин, 
гликопротеин, 
хромопротеин 
ва 
нуклеопротеинлар деб аталади.
Оддий оқсиллар 
Оддий оқсиллар турли хил эритувчиларда эриш хусусиятига қараб бир-
биридан фарқ қилади. 
Альбуминлар
-ҳайвон ва ўсимлик тўқималарининг таркибида бўлади. 
Қон таркибидаги альбумин 575 аминокислота қолдиғидан иборат бўлиб, 
мазкур оқсилда аспарагин ва глутамин амнокислоталарининг миқдори кўп. 
Унинг молекуляр массаси 69 кДа. Бу глобуляр оқсил қон плазмасининг 
муҳим таркиби бўлиб, транспорт ва озуқа сифатида хизмат қилади. 
Тўқималардаги умумий оқсилларнинг 50% ни альбуминлар ташкил қилади. 
Ўсимлик танаси альбуминларга жуда бой, жумладан, соя ўсимлигида икки 
хил альбумин мавжуд бўлиб, уларнинг седиментация константаси 2s ва 7s, 
таркибида метионин, триптофанлар миқдори юқори. Бу гуруҳга кирувчи 
оқсиллар сувда ва тузларнинг кучсиз эритмасида яхши эрийди.
Глобулинлар
-қон таркибида 

-, 

- ва 

- фракцияларидан иборат 
бўлиб, ҳар қайси фракция гетероген ҳолатида бир неча оқсиллардан иборат. 
қон таркибидаги глобулинлар сувда деярли эримайди, молекуляр массаси 150 
кДа. 


Ўсимлик глобулинлари ҳам гетероген бўлиб, 11s ва 7s седиментация 
иккита константали фракциядан иборат. 11s-глобулинлар асосан глицинин 
оқсилидан иборат, у соя ўсимлигидан ажратиб олинган, молекуляр массаси 
300-400 кДа. Таркибида аргинин, аспарагин ва глютаминлар миқдори кўп 
бўлади. Мойли ўсимликлар донининг мойи ажратиб олингандан кейин 
қоладиган кунжарада кўп миқдорда оқсил бўлиб, улар ҳам глобулинларга 
киради. 
Гистонлар
– ядровий оқсиллар бўлиб, генларнинг экспрессиясида 
иштирок этади. Уларнинг молекуляр массаси 11-22 кДа атрофида бўлиб, 
таркибида лизин ва аргинин аминокислоталар миқдори кўп бўлганлиги учун 
ишқорий характерга эга.
Протаминлар
– мусбат зарядли, ядровий оқсиллар бўлиб, молекуляр 
массаси 10-12 кДа. Улар ҳам гистонларга ўхшаб генларнинг фаолиятида 
иштирок этади. Таркибидаги аминокислоталарнинг 80% и ишқорий 
хусусиятга эга бўлганлиги учун улар ион боғлари орқали нуклеин 
кислоталари билан боғланади. Булар асосан ҳайвонлар организмида учраб, 
айниқса балиқларда кўп бўлади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish