2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet8/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Ибтидоий жамоа тузумидан барча халқлар тарихи бошланган. Ибтидоий жамоа тузуми - инсоният тарихининг бошланғич даври бўлиб, барча меҳнат қуроллари умумий бўлган ва ҳамма биргаликда меҳнат қилган. Инсоният ривожидаги биринчи босқич кишиларнинг ибтидоий тўдага бирлашуви бўлиб, бу тўда ўзида энг қадимги одамларнинг катта жамоасини мужассам этган.
Ибтидоий тўда - турмуш ва меҳнат умумийлиги негизида бирлашган энг қадимги одамлар жамоаси. Ибтидоий тўда аста-секин қариндошларнинг алоҳида уюшмасига - уруғ жамоасига айлана борди. Уруғ бу - бирга яшаган ва меҳнат қилган, умумий меҳнат қуроллари ва қурол-яроғларга эга бўлган қариндошлар жамоаси.
Дастлабки уруғ жамоалари аёл - она теварагида жипслаша бошлаган. Инсоният тарихидаги бу босқич она уруғи даври - матриархат деб аталади. Анча кейинроқ, меҳнат қуроллари ва хўжалик юритиш шакллари такомиллашгани сайин жамоадаги етакчилик мавқеи эркакка ўта бошлади, у уруғга сардор бўлди. Олимлар инсоният тарихидаги бу даврни патриархат – ота уруғи деб аташади. Патриархат билан энг қадимги уруғчилик тузуми ҳам якунланади.
Энг қадимги одамлар дастлабки меҳнат қуролларини тошдан ясагани туфайли археологлар инсоният тарихи бошланишини «Тош даври» деб аташади. Тош даври анча узоқ давом этгани учун ҳам уни қуйидаги босқичларга ажратишади: 1) қадимги тош даври - палеолит (юнон. палеос - қадимги, литос - тош); 2) ўрта тош даври - мезолит (мезос - ўрта); 3) янги тош даври - неолит (неос - янги); 4) мис-тош даври – энеолит (лот. энеус – мис, юнон. литос - тош).
Тош даври 4 босқичга бўлинади: палеолит, мезолит, неолит, энеолит. Палеолит (қадимги тош) даври 3 та босқичдан иборат: 1) илк палеолит - мил. ав. 1 млн. - 100 минг йил; 2) ўрта палеолит – мил. ав. 100 - 40 минг йил; 3) сўнгги палеолит – мил. ав. 40 - 12 минг йил.
Одам пайдо бўлиши ҳақида: илмий, диний, афсонавий, дунёвий нақллар бўлиб, биз бу масалани илимй – антропология ва археология маълумотлари асосида ўрганамиз. Ер юзидаги дастлабки одамлар қаддини тик тутиб юргани, меҳнат қуролларини ясаш ва уларни ишлатишни билгани учун ҳайвондан фарқ қилган.
Ўта содда меҳнат қуроллари ясашни биладиган энг қадимги одам суяклари қолдиқлари турли минтақалардан топиб ўрганилган: Жанубий Африкадан – австралопитек, Шарқий Африкадаги Зинж водийсидан – зинжантроп, Ява оролидан (Индонезия) – питекантроп, Хитойдан - синантроп; Германиядан – неандертал; Франциядаги Кроманён ғоридан - ҳозирги қиёфадаги одам - кроманён суяклари топилган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish