10.Ўрта Осиёнинг араблар томонидан забт этилиши
Арабларнинг Ўрта Осиѐга дастлабки юришлар Убайдуллоҳ ибн Зиѐд
бошчилигида 651 йилда Марвни эгаллаш билан бошланди. Араблар Амударѐ
(Жайхун)дан шимолда жойлашган ерларга "Мовароуннаҳр", яъни, "дарѐнинг
ортидаги ерлар" деб ном беришади. Наршахий ва араб муаллифи Ёқут берган
маълумотларга кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг шахсан ўзи Моварауннаҳрни
буйсундиришни муқаддас деб ҳисоблаган ва исломга эътиқод этувчиларни бу
муқаддас ишга даъват этган.
652 йилда араблар Балх шаҳрини эгаллашга муваффақ бўлдилар. Ўша
йили Амударѐдан ўтиб Моварауннаҳрга ҳужум қилиш режаси араблар учун
муваффақиятсиз тугайди. Аммо, Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Амир 652
йилда Чағаниѐнни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу эса илк бор Моварауннаҳр
ерларини эгаллаш эди. 654 йилда Суғддаги Маймурғ қалъасига арабларнинг
биринчи ҳужуми бўлади. 657 йилда араблар Чағаниѐнга қайта юриш қилиб
эфталитларга кучли зарбалар бердилар. Араблар кенг миқѐсдаги ҳужумларга
тайѐргарлик кўра бошлаган эдилар. Манбаларнинг маълумот беришича,
Мовароуннахрга юриш қилишдаги ҳарбий-сиѐсий тайѐргарликдан бири,
халифаликнинг Басра ва Куфа шаҳарларидан 50 минг араб оиласи кўчириб
келтирилиши ва Хуросоннинг турли шаҳарларига гарнизон сифатида
жойлаштирилиши бўлди.
673 йилнинг охири - 674 йилнинг бошларида арабларнинг
Хуросондаги ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиѐд Моварауннаҳрга ҳужум қилиб
Ромитон ва Пойкандни эгаллайди ҳамда Бухоро шаҳрини қамал қилади.
Аммо, бухороликлар ва туркларнинг иттифоқчи қўшинларидан қаттиқ
қаршиликка учрагач, сулҳ тузишга мажбур бўлади.
676 йилда Хуросоннинг янги ноиби Саид ибн Усмон Бухорога юриш
қилиб Бухоро маликаси Хутакхотўн қўшинларини тор-мор этади ва
Самарқандга ҳужум бошлайди. Аммо, бир ой давом этган бу урушда
198
Суғдийлар арабларга қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Натижада араблар сулҳ
тузиб орқага қайтадилар ва йўл-йўлакай Термизни талон-тарож этадилар. 683
йилда халифа Язид вафот этганидан сўнг халифаликда тож-тахт учун кураш
бошланиб кетади. Бундай вазиятда араблар яна Моварауннаҳрга ҳужум
қилишдан деярли тўхтаб, ўз ички низолари билан банд бўлиб қоладилар.
Халифа Абдумалик ибн Марвон (685-705 йй.) даврида ўзаро ички
курашларга чек қўйилиб араблар Моварауннаҳрга жиддий ҳарбий харакатлар
бошладилар.
Умуман олганда, арабларнинг ярим аср давомида Хуросон ноиблари
Абдуллоҳ ибн Амир, Убайдуллоҳ ибн Зиѐд, Сайд ибн Усмон, Салмо ибн Зиѐд
қабилар томонидан уюштирилган ҳужумлари талон-тарож қилиш, ўлкадаги
ҳарбий-сиѐсий вазиятни ўрганиш, бойликларини олиб кетиш мақсадида
уюштирилган эди. 705 йилда Қутайба ибн Муслим Хуросон ноиби этиб
тайинлангач, Моварауннаҳрни бутунлай босиб олиш ҳаракати бошланади.
Ўрта Осиѐдаги сиѐсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари
билан тез-тез низоларга бориб туриши Қутайбага ниҳоятда қўл келган эди.
706 йилда у катта қўшин билан Моварауннаҳрга юриш бошлади ва Пойканд
шахри 15 кунлик камалдан сўнг эгалланди.
Арабларга қарши турклар, суғдийлар умуман, маҳаллий аҳоли ўзаро
иттифоқ тузишга эришган бўлса-да, Қутайба найранг йўли билан бу
иттифоқни бузишга муваффақ бўлди ва 708-709 йилларда Бухоро ва унинг
атрофларига бир неча марта юришлар қилиб Бухорони забт этди. Қутайба
710 йилда Шуман, Насаф ва Кешни эгаллади. 710-712 йилларда Самарқанд
ихшиди Тархун ва Хоразмшоҳ Хурзод Қутайба билан тинчлик сулҳи тузиб
унга йирик микдорда бож тўлайдилар. Аммо, Самарқанд аҳолисининг товон
тўлашга қаршилик кўрсатиши, норозилик натижасида Тархуннинг тахтдан
кетиши ва ўлими, Суғд подшоси ва Самарқанд афшини сифатида Гуракнинг
тахтга ўтириши арабларнинг Самарқандга ҳужумлари учун баҳона бўлган
эди. Шунингдек, Қутайба "Тархуннинг ўлими учун қасд оламан", деб эълон
қилди ва Самарқандга ҳужум уюштириб, 712 йилда уни босиб олди. Муғ
тоғи ҳужжатларининг маълумот беришича, 712-713 йилларда Суғд, Чоч,
Фарғона ва Панжикент ҳокимлари арабларга қарши иттифоқ тузиб вақтинча
ғалабаларга эришган бўлса-да, Қутайба бу иттифоқка раҳна солиб, уларни
тор-мор этишга муваффақ бўлди. 714 йилда Қутайба ибн Муслим турклардан
келаѐтган ѐрдам кучини тўхтатиб қўйиш мақсадида Чоч воҳасига қайта
бостириб кирди ва Исфижобни эгаллади. 715 йилда Қутайба Фарғонага
иккинчи маротаба юриш уюштиради. Шу йили Қутайба ўзига душман бўлган
халифа Сулаймонга қарши исѐн кутаради ва мағлубиятга учраб, ўлдирилади.
Шундай қилиб, араблар қисқа муддат ичида Моварауннаҳр ҳудудларини
босиб олдилар-ки, бунинг сабаблари қуйидагича эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |