4.V асрнинг ўрталарида Эфталийларнинг Ўрта Осиёга кириб келиши. Эфталийлар даврида ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт.
Хионийлар ва кидарийларга нисбатан эфталитлар ҳақидаги маълумотлар нисбатан кўпроқ сақланган. Эфталитлар тарихи юзасидан маълумотлар рим, византия, сурия, арман ва араб тарихчиларининг асарларида, Хитой солномаларида, паҳлавий матнларда, Фирдавсийнинг ―Шоҳнома‖сида учрайди. Шунга қарамадан эфталитларнинг келиб чиқиши ҳақидаги олимларнинг фикрлари турлича. Мисол учун, С.П. Толстов, А.Н.Бернштам, К.В.Тревер каби олимлар эфталитларнинг илк ватани Сирдарѐнинг қуйи оқими деб ҳисобласалар, А.Мандельштам, Р.Гришман, Л.Гумилѐв, К.Еноки каби олимлар эса эфталитлар ватанини Бадахшон деб ҳисоблайдилар. Б.Литвинский ва К.Иностранцевлар эфталитларнинг илк ватани Фарғонанинг тоғ олди ҳудудлари бўлганлиги ҳақидаги фикрни илгари сурадилар. Уларнинг туркий ҳалқлар бўлганлиги ҳақидаги масала узил-кесил ечимини топмаган.Эфталитлар турли манбаларда турлича номланадилар. Мисол учун, хитой манбаларида улар ―ида, иеда, идан, идян‖ деб, сурия ва лотин манбаларида эса ―эпталит, эфталит, абдал‖ араб ва форс муаллифларида ―ҳайтал, йафтал, ефтал‖ деган номлар билан эслатилади.Хитой манбалари эфталитларни турклар (тукюе) билан боғлиқ равишда таърифлайдилар. Византиялик тарихчилар, масалан, Прокопий (VI аср) эфталитларни хунлардан деб кўрсатар экан, ―улар (яъни эфталитлар) хунлардандир, таналари эса оқ‖ деб эслатади. Эфталитларнинг кучайган даври V асрнинг ўрталарига (456-457 йй.) яъни улар Хитойга биринчи марта элчи юборган даврга тўғри келади. Маълумотларга кўра, шу даврдан то 531 йилга қадар эфталитлар Хитойга 13 марта элчи жўнатадилар. Куч-қужиҳатдан мустаҳкамланиб олган эфталитлар Ўрта Осиѐ ва Шимолий Ҳиндистондаги ката ерларни ишғол этишга киришадилар.Эфталитларнинг жанубдаги асосий рақиблари Эрон сосонийлари эди. Эфталитлар аста-секин жанубий ҳудудларни ўзларига бўйсундирар эканлар, уларнинг сосонийлар билан муносабатлари кескинлаша боради. Эфталитлар ва сосонийлар ўртасидаги курашлар подшо Перўз (459-484 йй.) даврига тўғри келади. 484 йилда эфталитлар ва сосонийлар ўртасида Марв яқинида бўлиб ўтган жангда сосонийлар мағлубиятга учрайдилар. Эфталитлар 467-473 йилларда Суғдда мустаҳкам ўрнашиб олган бўлсалар, 477-520 йиллар мобайнида Гандхарни ишғол этиб, у ердан кидарийларни сиқиб чиқарадилар. 490 йилда эфталитлар Урумчини, 497-509 йиллар орасида Қашғарни босиб, деярли бутун Шарқий Туркистонда ўз ҳукмронликларини ўрнатадилар. Шундай қилиб, VI асрнинг бошларига келиб, эфталитлар анчагина катта ҳудудларни эгаллаган эдилар, кўпчилик манбалар эфталитларнинг даставвал кўчманчи халқлар бўлиб, кейинчалик ўтроқлашганлиги ҳақида маълумот беради. Шунинг учун ҳам айрим тадқиқотчилар уларни кўчманчилар деб ҳисобласа, айримлари уларни шаҳар ва қишлоқларда яшаганлигини таъкидлайдилар. Эфталитларнинг пойтахти Балх шаҳри эди. Кўпчилик тадқиқотчиларниннг эътироф этишларича, эфталитлар давлати унчалик ҳам мустаҳкам эмас эди ва шунинг учун ҳам узоқ яшамади.Хуллас, ўз даврида эфталитлар йирик давлат тизимини вужудга келтирдилар. Улар Ўрта Осиѐ, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Туркистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос солиб, Кушон давлати ўрнида ундан ҳам каттароқ ҳудудларни бирлаштирдилар. Эфталитлар Эроннинг сосонийлар давлатига, унинг ҳарбий ҳаракатларига қарши тура олдилар ҳамда сосонийларнинг Ўрта Шарқдаги ҳукмронлигига чек қўйдилар. Эфталитлар сосонийларнинг ички ишларига ҳам аралашиб турдилар, ҳатто шоҳлардан қайси бирини сайлаш ва тайинлаш масаласини ҳал қилиш уларнинг қўлида эди. Эрон давлати ҳар йили уларга катта миқдорда ўлпон тўлаб турган. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт. Эфталитлар юқорида эслатилган улкан ҳудудда бошқарувни қўлга киритгач обод деҳқончилик воҳаларига, ривожланган шаҳар ва қишлоқларга, савдо йўлларига эга бўладилар. Вақт ўтиши билан эса маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетадилар. Натижада бевосита маҳаллий аҳолининг ворисига айланадилар. Шу боисдан 568-569 йилларда Византия императори Юстин II ҳузурида бўлган турк элчиси императорнинг ―эфталитлар шаҳарларда яшайдиларми ѐки қишлоқлардами?‖ деган саволга «улар шаҳарлик сулолалар, олий ҳазратлари» деб жавоб берган.Дарҳақиқат, олиб борилган археологик тадқиқотлар илк ўрта асрлар Ўрта Осиѐда шаҳар маданияти тараққий этганлигидан далолат беради. Жумладан, V асрда Панжикентда нисбатан қадимгироқ бўлган қишлоқ ўрнига янги шаҳар барпо этилади. Умумий майдони 18 гектар бўлган бу шаҳар VI асрнинг бошларига келиб мустаҳкам ҳимоя тартибига, ибодатхона, сарой ва ижтимоий жиҳатдан ажралиб турадиган турар-жойларга эга эди. Суғд шаҳарларидан яна бири Пойкандда ҳам қизғин тадқиқот ишлари олиб борилган. Янада қадимгироқ даврда (антик) асос солинган ушбу кўҳна шаҳар илк ўрта асрлар даврига келиб кенгайиб боради ва V-VI асрнинг бошларига келганда уч қисмли йирик марказга айланади ҳамда умумий майдони 18 гектарга етади. Пойканд қазишмаларида илк ўрта асрларга оид кўплаб моддий маданият буюмлари топилган бўлиб, улар
ҳақиқатдан ҳам Пойканд бу даврда араб манбаларида таърифланганидек, ―Мадина-ат-тужжор‖-―Савдогарлар шаҳри‖ бўлганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |