2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Турк хоқонлигининг ташкил топиши. Турк хоқонлигининг Эрон ва Византия билан муносабатлари



Download 132,27 Kb.
bet3/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
5. Турк хоқонлигининг ташкил топиши. Турк хоқонлигининг Эрон ва Византия билан муносабатлари.
Тарихий манбалар маълумотларига кўра, Турк хоқонлигининг пайдо бўлиши 551-552 йилларга тўғри келади. Даставвал, туркларнинг Ашин уруғидан бўлган Асан (Асян, Асян-шод) ва Туу туркий қабилалар иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (Хитойча Тумин) қўшниТеле қабиласини ўзига бўйсўндириб анча кучайишга муваффақ бўлади. Бу пайтга келиб анчагина мустаҳкамланган Бумин бошчилигидаги қабилалар иттифоқи Олтойдаги ўзлари қарам бўлиб турган жужан (жуан жуан)лар қабилаларига қарши кураш бошлаб 551 йилда (айрим адабиѐтларда 552 йилда) уларни тор-мор этадилар. Мана шу даврдан бошлаб туркий ҳукмдорлар ўзларини жужанлар эгаллаб турган ерларнинг хакикий эгалари ҳамда жужанларнинг мавқеи ва куч-қудратининг ворислари сифатида Анагуйхоқон (каған) унвонини кабул қиладилар. Жужанлар ҳукмдори Анагуй жонига қасд қилиб ўзини ўлдиради551 йилда Бумин Турк элининг хоқони сифатида оқ кигизга ўтказилиб кўтарилади. Аммо, 552 йилда Бумин тўсатдан вафот этиб унинг ўрнига укаси Истами тахтга ўтиради. Истами хоқон Ўрта Осиѐ, Волга ва Шимолий Кавказ ерлари учун кураш олиб борган бўлса, унинг ўғиллари Муған ҳоқон ва Таспар хоқонлар Марказий Осиѐ ва Жанубий Сибирда ўз ҳукмронликларини ўрнатадилар. Бу пайтга келиб туркларнинг ашаддий душмани бўлган жужанларнинг кичик бир қисми Корея ва Шимолий Хитойга жойлашади, яна бир кисми эса ғарбга жойлашиб аварлар номини олади. Шундай қилиб, манбаларнинг маълумот беришича, Бумин ҳоқоннинг вориси бўлган Муған ҳоқон жануби-ғарбий Манчжуриядаги Муғулқабилалари бўлган киданларни ва Енисей кирғизларини бўйсундириб
Марказий Осиѐ ва Жанубий Сибирда Турк эли ҳукмронлигини ўрнатади. Туркларнинг ғарбий юришлари айникса муваффақиятли эди. VI асрнинг 60-йиллари охирларига келиб Турк хоқонлиги ўша даврдаги йирик давлатлар бўлган Византия, Сосонийлар Эрони, Хитой кабиларнинг сиѐсий ва иқтисодий муносабатлар тартибига қўшилиб, Узоқ Шарқни Ўрта ер денгизи мамлакатлари билан боғловчи савдо йўли назорати учун кураш олиб борди.VIII аср турк муаллифлари ўзларининг аждодлари бўлган илк ҳоқонларнинг ҳарбий юришлари ҳақида шундай ѐзган эдилар: "Улар (ҳоқонлар – Эшов Б.) шарқда Қодиркон адирларигача, ғарбда Темир дарвозагача ўз халқларини жойлаштирдилар". Қодиркон адирлари бу - Катта Хинган тоглари, Темир дарвоза эса Бойсун тоғдаги Бўзгалахона довонида жойлашган.576 йилга келиб Турк ҳоқонлиги Манчжуриядан Киммерий Боспоригача, Енисей юқори оқимларидан Амударѐ юқори оқимларигача чўзилган эди. Шу тариқа турк хоқонлари сиѐсий ва маданий мероси Ўрта Осиѐ ва Жануби-Шарқий Европа тарихига сезиларли таъсир курсатган дастлабки Евросиѐ империясига асос солган эдилар.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish