2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


VI-VII асрларда ижтимоий жараёнлар. Бухородаги Абруй бошчилигидаги қўзғолон



Download 132,27 Kb.
bet5/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
7.VI-VII асрларда ижтимоий жараёнлар. Бухородаги Абруй бошчилигидаги қўзғолон.
576 йилда Муқан хоқон вафотидан сўнг хоқонлик тахтига унинг укаси
Арслон Тўба утиради. У мамлакатнинг куч-қудратини мустаҳкамлаш
мақсадида Хитойнинг Ци салтанати билан шартнома тузади. Бундан ташқари
у мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини ҳам кўради.
Аммо, 581 йилда Арслон Тўба вафотидан сўнг Турк хоқонлари ўртасида
ўзаро ички курашлар авж олиб, натижада мамлакат ичида аҳвол
кескинлашиб, иқтисодий таназзул бошланиб кетди.
Айнан мана шундай кескин вазият шароитида туркий шаҳзода Абруй
бошчилигида 585-586 йилларда халқ ҳаракати бўлиб ўтди. Муҳаммад
Наршахийнинг маълумот беришича, Абруйнинг қароргоҳи Пойканд
атрофида бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан қаттиқ назорат
ўрнатганлиги боис бу тоифа аҳолиси Бухоро вилоятидан кўчиб, Туркистон ва
Тароз атрофига бориб ўрнашадилар. Қочиб борганлар Турк ҳоқонидан ѐрдам
сўраганлар. Натижада турк саркардаси Шери Кишвар бошчилигидаги
қўшинлар қўзғолонни бостирадилар ва Абруйни ўлдирадилар
8.Фарғона, Хоразм ва Чочнинг мустақил ҳокимликлари.
Туркий ҳоқонлиги даврида Ўрта Осиѐ халқлари зардуштийлик,
буддавийлик, насронийлик, монийлик, шомонлик каби динларга эътикод
қилган бўлсаларда, диний қарашларда зардуштийлик етакчи ўринда турган.
Зардуштийларнинг улуғ худоси Ахурамазда (Ормўз, Хурмўз) "само ва ернинг
асосчиси" бўлиб, унинг шарафига қурбонликлар келтирганлар. Бу дин
айникса, Хоразм, Суғд ва Чоч вилоятларида кенг тарқалган эди. Бу даврда
Тохаристон, Фарғона, Еттисув ва Шарқий Туркистон шаҳар аҳолиси
ўртасида буддавийлик дини кенг тарқалган эди. Балхдан, Термиздан,
Кобадиѐндан, Қувадан илк ўрта асрларга оид будда ибодатхоналари
қолдиқлари очиб ўрганилган. Шунингдек, суғдийларнинг Еттисувдаги айрим
ерларга бориб ўрнашишлари оқибатида зардуштийлик дини билан Еттисувга
хос шомонийлик динларининг бир-бири билан қўшилиши юз беради.Бу даврда улкан
ҳудудларда яшаган турли халкларнинг тил ва ѐзувлари
бир-бирларига таъсир ўтказган эди. Араб ѐзувига қадар турк-руний, уйғур,
моний, суғд, брахма, кхароштий, хоразмий ва сурѐний ѐзувлари мавжуд эди.
Суғд, Хоразм ва Тохаристон ахолисининг алоҳида-алоҳида ѐзувлари бор эди.
Суғд ва Хоразм ѐзувлари оромий ѐзуви асосида пайдо бўлган бўлса, бу
ѐзувлар асосида тохаристон ѐзуви пайдо бўлади. Суғд ѐзувлари кенг
ҳудудларга тарқилган бўлиб, бу жараѐн суғдийларнинг янги ерларни
ўзлаштириш фаолияти ва савдогарларнинг ипак йўлидаги саъйи-харакатлари
билан боғлиқ эди. Шу боис бўлса керакки, Суғд тилидаги ѐзма ѐдгорликлар
Ўрта Осиѐ, Қозоғистон, Шарқий Туркистон, Покистон ва Муғулистон
ҳудудларидан топиб текширилган. Суғд ѐзуви иш юритишда, савдо ва
маданий алоқаларда катта аҳамиятга эга бўлиб, қадимги уйғур, муғул ва
манжурлар ѐзувлари пайдо бўлишига асос бўлди.
Бу даврда Хоразмда маҳаллий ѐзув кенг тарқалган ва амалда бўлган.
Тупроққалъадан шоҳ архивларининг топилиши бунга мисол бўла олади. Бой
безаклар, сопол, металл идишлар, деворий суратлар, кийимлардаги тасвирлар
бу ерда тасвирий санъатнинг ривожидан далолат беради.
Ҳоқонликдаги шаҳар аҳолиси асосан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ
билан шуғулланганлар. Деҳқончиликдаги тараққиѐт кўлами ва сифати ўзидан
кейинги уч тармоқ - ҳунармандчилик, қурилиш, савдо-сотиқ равнақи учун
катта туртки бўлган эди. Айнан шунинг учун ҳам бу вақтда темирчилик,
заргарлик, кулолчилик, дурадгорлик, қуролсозлик, тўқимачилик,
шишасозлик, чармгарлик каби ҳунармандчилик тармоқлари тобора ривож
топади. Турклар саррожлик, руда казиб олиш ва ундан қурол-яроғ ясашда
айниқса моҳир эдилар. Турклар ясаган қурол-яроғ ва зеб-зийнат буюмлари
ўзининг хилмахиллиги ва пишиқлиги билан ажралиб турган

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish