2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Тоҳир ибн Ҳусайн ва тоҳирийлар давлати. Тоҳирийлар даврида ижтимоий ҳаёт



Download 132,27 Kb.
bet10/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
15. Тоҳир ибн Ҳусайн ва тоҳирийлар давлати. Тоҳирийлар даврида ижтимоий ҳаёт.
Тоҳирийлар сулоласи, мазкур давр тарихи юзасидан таъкидлаш жоизки, тарихий манбалар ва кейинги даврдаги адабиѐтлар сони кўп эмас. Тарихий манбалар орасида Ибн ал-Асирнинг (1160-1234) ―Ал-комил фит-тарих‖ китоби Тоҳирийлар ҳукмронлиги воқелигини нисбатан батафсил баѐни билан ажралиб туради. Мазкур китобда айниқса Тоҳирийларнинг
ҳукмронлиги ўрнатилиши масаласи билан боғлиқ воқеалар муфассал баѐн этилган. Ибн ал-Асир ўз асарида кўп ҳолда ат-Табарийнинг ―Тарихи ар-русул ва ал мулук‖ асарига таянган эди. ХХ аср тарихшунослигида тоҳирийлар ҳукмронлигининг у ѐки бу жиҳатлари В.Бартольд, С.Лэн-Пуль, Р.Фасмер, К.Босворт асарларида ўз аксини топган. Эрон тарихчиси С.Нафисийнинг
―Тарихи хонадони Тоҳирий‖ (Теҳрон, 1956) асари шу йўналишдаги
тадқиқотлар ичида ўз чуқур кўлами билан ажралиб туради.
IX асрга келиб Ўрта Осиѐ, хусусан Мовароуннаҳрда араб халифалигига
қарши олиб борилган курашлар натижасида маҳаллий сулола вакилларининг
мустақилликка бўлган интилишлари кучайиб кетди. Чунончи,
халифаликнинг ички ҳудудларида ҳам зиддиятлар кескинлашиб бораѐтган
эди. Рофе ибн Лайс қўзғолонини бостириш учун йўл олган халифа Ҳорун
ар-Рашид 809 йилнинг март ойида Хуросоннинг Тус шаҳрида вафот этди.
Халифанинг ҳокимиятга даъвогар икки ўғли бўлиб, катта ўғил Абдуллоҳ 798
йили Хуросон ва халифалик шарқий ерлари ҳокими этиб тайинланган эди.
Абдуллоҳ она томонидан келиб чиқишига кўра зодагонларга бориб
тақалмаган. Шу боис ҳам халифа уни кичик ўғли Муҳаммаддан кейин ворис
бўлишини эълон қилган эди. Абдуллоҳга ―ал-Маъмун‖ (арабчасига ―омадли‖, ―иқболи баланд‖) фахрли тахаллуси берилган. Кичик ўғил Муҳаммадга эса ―ал-Амин‖ (арабчасига ―ишончли‖, ―садоқатли‖) тахаллуси берилиб, у Ироқ, Сурия, Мағриб ерлари билан чегарадош ерларнинг ҳокими этиб тайинланган эди.Ҳорун ар-Рашид вафот этган вақтда ал-Маъмун Хуросоннинг марказий шаҳри Марвда, собиқ халифанинг буйруғига кўра етиб келган эди. Ал-Аминнинг халифа сифатида тахтга ўтиришини (809-813) аввал бошда Маъмун берилган ваъдасига кўра хотиржамлик билан қабул қилди. Лекин, тез орада ал-Амин ўз валиаҳди сифатида ўғли Мусонинг тайинлаши ака-укалар ўртасидаги муносабатларининг кескинлашувига олиб келди. Табиийки, тахтга даъвогар бўлган ал-Маъмун янги халифанинг бу қарорини қабул қила олмас эди. Гарчи ал-Амин тарафдорлари кўп бўлса ҳам, унинг саъй-ҳаракатларига кўпчилик ҳарбийлар норозилик билдирдилар. Самарқандда қўзғолон кўтарган Рофе ибн Лайс ал-Маъмуннинг ҳокимият масаласида аввал бошида тутган вазминлигини қадрлаб, ўз исѐнига чек қўйди ҳамда ундан узр сўраб келди. Ал-Маъмун уни гвардия бошлиғи этиб тайинлади. Мусонинг тахт меросхўри этиб тайинланишига жавобан Маъмунал-Аминнинг номини барча расмий маросимлардан чиқариб ташлаб, у билан чопарлар алмашувига чек қўйди. Кўплаб Хуросон ва Эрондаги аслзодалар Маъмунни қўллаб-қувватлай бошладилар. Келиб чиқиши бўйича Ҳирот ѐнидаги Бўшанг шаҳри ҳокими бўлган
Тоҳир ибн ал-Ҳусайн (Тоҳир ибн ал-Ҳусайн ибн Мусаъб ибн Зурайк ибн
Асад ал-Ҳузайи) ал-Маъмунни қўллаган ҳолда унга хизмат қилишни
бошлади. 811 йили Рай яқинида Тоҳир ибн ал-Ҳусайн халифа ал-Аминнинг
ишонган саркардаси ибн Мохон (Али ибн Исо ибн Мохон) бошчилигидаги
қўшинни мағлуб этди. Ибн Мохон зулмидан азият чеккан аҳоли ал-Маъмун
қўшинлари фаолиятини қўллаб-қувватладилар. Тоҳир ибн ал-Ҳусайн
жангларнинг бирида ўз шижоат ва мардлигини кўрсатиб, икки қўлда қилич
билан жанг намунасини намоѐн қилган. Шу боис Тоҳир ―Зул Йаминайн‖
(арабчасига ―икки қўллаб курашувчи‖) фахрий тахаллусига сазовор бўлган. Тоҳир ибн ал-Ҳусайн ал-Маъмунга садоқат билан хизмат қила бориб, 813йили Бағдодни эгаллашга муваффақ бўлди. Ал-Амин қатл этилиб, Ибн ал-Асирнинг ѐзишига кўра унинг боши аввал минора пештоқига илиб қўйилиб, кейинчалик янги халифа ал-Маъмун ихтиѐрига барча халифалик расмий ашѐлари билан Тоҳир томонидан жўнатилди.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish