SALJUQIYLAR Салжуқийлар тарихи хусусида бир қатор тарихий манбалар мавжуд.
Улар орасида ал-Мовардийнинг ―Ал-аҳком ас-султония вал-валоѐт ад-диния‖
(―Султончилик аҳкомлари ва диний бошқарувлар‖), Низомулмулкнинг
―Сиѐсатнома‖ Садриддин Али Ҳусайнийнинг ―Зубдат ат-таворих‖, ―Тарихи
Саложақа‖ Заҳириддин Нишопурийнинг ―Салжуқийнома‖, Абул Фазл
Байҳақийнинг ―Тарихи Маъсудий‖ Ибн ал-Асирнинг ―Ал-Комил фит-тарих‖
асарларини алоҳида таъкидлаш жоизХХ аср тарихшунослигида салжуқийлар масаласи юзасидан
А.Лэмбтон, К. Каэн, Г.Хорст, С.Лэн-Пуль, К.Босворт, Б.Заходер ва бошқалар
тадқиқот ишларини амалга оширганлар. Салжуқийлар давлати хусусидаги
фундаментал асар туркман тарихчиси С.Агажановга тегишли бўлиб, юқорида
қўйилган масала юзасидан муаллиф томонидан эълон қилинган адабиѐтларда
тўлақонли равишда ўз аксини топган.
Салжуқийлар келиб чиқиши бўйича туркий ўғуз қавмига тегишли
бўлиб, Сирдарѐнинг ўрта оқимидаги ерларда кўчманчи тарзда ҳаѐт кечирар
эдилар. Ўғуз қабилалари бир неча уруғларга бўлинган эди. Ушбу уруғлардан
бири-қиниқ уруғи бўлиб, унинг сардори – Салжуқ ибн Дўкак исмли киши
бўлган. Тарихчилар, хусусан Ибн ал-Асир Салжуқни истеъдодли, ўз фикр-мулоҳазасига эга раҳбар сифатида таърифлаган. Улар маълум сабабларга
кўра Х асрнинг ўрталарида Жанд вилоятига келиб ўрнашиб, сўнгра ислом
динини қабул қиладилар. Бу ерда бошқа кўчманчи туркий қавмлар билан
турли даражадаги курашлар бўлиб бўлиб ўтди.
Салжуқнинг Арслон, Микоил ва Мусо исмли ўғиллари бўлган.
Тарихий манбаларнинг хабарига кўра у Жандда 107 ѐшда вафот этиб, ўша
ерга дафн этилган. Микоил ҳам ўзаро курашларнинг бирида ҳалок бўлиб,
унинг ўғиллари Ябғу, Тўғрулбек Муҳаммад, Чағрибек Довудлар Бухородан
12 фарсаҳ узоқликдаги ерларга келиб ўрнашдилар. Қорахонийларнинг
Амударѐдан жанубга ўтишларига қарши ҳаракат бошлаган Маҳмуд Ғазнавий
салжуқийларнинг куч-қуввати, ҳарбий салоҳиятини гувоҳи бўлди. У
салжукийлардан Арслон ибн Салжуқни қўлга олди.
Шу воқеадан сўнг Маҳмуд Ғазнавий 1025 йили 4000 оиладан иборат
Салжуқийларга Амударѐдан кечиб ўтиб, Сарахс, Фарова, Обивард
атрофларидаги ерларга келиб ўрнашишга рухсат берди. Салжуқийларнинг
бир қисми Исфаҳон ва Кирмонга кетишлари маълум зиддиятларни келтириб
чиқарди. 1029 йили Маҳмуд Ғазнавий уларга қарши кураш олиб борди.
Салжуқийлар аввал Маҳмуд Ғазнавий, сўнгра унинг ўғли Маъсуднинг солиқ
сиѐсатига қарши чиқа бошладилар. Бу пайтда Хоразмда ҳам вазият
кескинлашди. Ғазнавийларга қарам бўлган Олтунтош вафотидан сўнг унинг
ўғли Ҳорун ибн Олтунтош Хоразм ҳокими этиб тайинланган эди. Ҳорун
қорахонийлар билан тил бириктирган ҳолда, 1030 йили Хуросонга юриш
қилди. Маъсуд Ҳорунни йўқ қилишга муваффақ бўлди ҳамда қорахонийлар
билан дипломатик келишувни амалга оширди. 1035 йилга келиб
салжуқийларларнинг Хуросонда навбатдаги норозилик исѐнлари бошланди.
Исѐнлар оқибатида кўплаб номақбул ишлар, талончилик ҳаракатлари ҳам
бўлиб ўтиб, бу ҳақли тарзда оддий аҳоли норозилигига олиб келди. 1038-1039 йилларда Маъсуд Ғазнавий Балхдан Сарахс томон қўшин тортиб,
салжуқийларнинг ўша ердаги қисмларини тор-мор келтирди. Маъсуддан
узоқроқда бўлган Тўғрулбек эса Нишопур атрофларини эгаллаб, катта
ўлжани қўлга киритди. Салжуқийларнинг Тўғрулбек ва Чағрибек Довуд
бошчилигидаги қўшинлари Хуросоннинг турли ҳудудларида ўз мавқеларини
оширдилар. 1040 йил баҳорида Сарахс ва Марв оралиғидаги саҳродаойлашган Данданакон номли кичик қалъа ѐнидаги жанг ғазнавийлар султони Маъсуд Ғазнавийнинг (1030-1041) мағлубияти билан тугади.
Do'stlaringiz bilan baham: |