Америка иқтисодиётида давлат “иқтисодий ўйин” тартибларини, маъориф соҳасини ривожлантиришда, бизнесни тартибга солишда муҳим ўрин тутади. Аммо иқтисодий фаолиятга тегишли бўлган кўпчилик қарорлар бозордаги аҳвол унда нарнинг шаклланишидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Аралаш иқтисодиётни устун тарафи шундан иборатки у ресурслардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий эркинлигини таъминлайди.
Шуни ҳам таъкидламоқ зарурки, иқтисодий муаммоларни ҳал этишнинг ҳамма тарафдан эътироф этилган йўли мавжуд эмас. Шунинг учун ҳар бир давлат ўзининг ривожланиш даражаси ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ресурсларни самарали ишлатиш усулларини топишга харакат қилади.
2.2 Bozor iqtisodiyotining mazmuni va uning asosiy bеlgilari.
Ҳар қандай иқтисодиётнинг мақсади чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш муаммосига дуч келган одамнинг турли эҳтёжларини тўлароқ қондиришдир. Эҳтиёжлар чексиз, ресрслар чекланганлиги сабабали ишлаб чиқарувчилар хар доим танлаш олдида туради: нима, қандай ва ким учун ишлаб чиқарш?. Қайси товар ва хизматларни ва қандай ҳажмда ишлаб чиқарилиши, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг қайси усуллари, қандай технологиялар қўлланилиши, қайси ресурслардан фойдаланиш максимал иқтисодий, ижтимоий самара бериши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва даромадлар қандай тақсимланиши, жамиятнинг барча аъзолари, шу жумладан ногиронлар, камбағаллар ва ишсизлар қандай таъминланиши кераклиги аниқланиши керак.
Ушбу мураккаб ва кўп қиррали муаммоларни ҳал қилишда иқтисодиёт ўз олдига барқарор иқтисодий ўсишни, тўлиқ бандликни, нархлар барқарорлигини, иқтисодий эркинликни, даромадларни тенг тақсимлашни, кексалар, касаллар ва кам таъминланганлар учун ижтимоий кафолатлар беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Бозор иқтисодиёти - бу такрор ишлаб чиқаришнинг товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бозор иқтисодиёти деганда одатда иқтисодий қарорлар марказлаштирилмаган шаклда қабул қилинадиган иқтисодиёт тушунилади. Бозор иқтисодиётининг асосини бозор муносабатлари ташкил қилади. Бозорнинг кўплаб таърифлари мавжуд, аммо уларнинг барчаси, мустақил равишда қарорлар қабул қиладиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар, ўзаро боғлиқлик шакли эканлигидан келиб чиқади. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг барча босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади. Уй хўжаликлари, бизнес (тадбиркорлар) ва давлат бозор иқтисодиётини асосий субъектларидир.
Уй хўжаликлари - бир ёки бир неча шахсдан иборат иктисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият юритувчи асосий таркибий бирлик. Унинг доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, яратилган пировард товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Уй хўжаликлари ресурсларнинг эгаси хамда уларни етказиб берувчси ҳисобланади. Айни пайтда яратилган товар ва хизматларни истеъмолчиси ҳисобланади. Чунки, уй хўжаликлари ресурсларини сотиш натижасида олган даромадларига тоавр ва хизматларни харид қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |