57
бўйича ташкил этиладиган ўқув лаборатория ишларини бажариш жараёнини осонлаштириш ва
соддалаштириш мақсадида инновацион технологиялар қўлланилмоқда, ахборот-коммуникация
технологиялари негизида виртуал асбоблар мажмуасидан иборат виртуал лаборатория ишлари
яратилиб ўқув жараёнига жорий этилмоқда [1, 2, 3, 4, 5].
Олий таълим муассасаларида виртуал лаборатория ишларидан кенг фойдаланиш амалиёти
унинг кўргазмали тарзда намоён бўладиган бир қатор ижобий жиҳатларини аниқлашга имкон берди.
Виртуал лаборатория ишларини бажариш орқали ўтказиладиган лаборатория практикумининг асосий
афзалликлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин: виртуал компонентлар ва ўлчаш
воситаларининг замонавий ва умумий базаси мавжудлиги; ўрганилаётган қурилманинг миқдорий
катталиклари ва характеристикалари ўртасидаги боғлиликни аниқлаш бўйича экспериментни
автоматик ўтказиш
имконияти; ўлчаш эксперименти натижалари аниқлилигининг юқорилиги;
ўрганилаётган курилманинг конфигурацияси ва параметрларини созлашни тезкор таҳрирлаш
имконияти; чегараланган, чегараланмаган ва аварияли режимларни тадқиқ қилишнинг хавфсизлиги;
дастлабки маълумотлар (схемалар, моделлар ва бошқалар) ва якуний натижаларни (графиклар,
диаграммалар ва бошқалар) электрон шаклда тақдим этиш, сақлаш ва қайд этиш имконияти;
бажариладиган лаборатория ишлари, виртуал компонентлар ва ўлчаш воситалари сонини,
ўтказиладиган тадқиқотнинг мураккаблик даражасини ошириш бўйича имконият мавжудлиги:
замонавий талаба учун эса компьютер техникаси билан ишлашнинг психологик жиҳатдан қулайлиги.
Шу билан биргаликда электротехника ва электроника асослари фани бўйича Multisim виртуал
муҳитида лаборатория ишларини бажариш бўйича тўпланган тажрибалар ушбу методнинг ҳам ўзига
хос камчиликлари мавжудлигини кўрсатди.
Энг аввало талабадан амалий дастурий таъминотдан фойдаланиши учун уни ўрганиш бўйича
махсус тайёргарлик талаб этилади. Виртуал лаборатория ишларни
сифатли бажариш учун эса
замонавий компьютерли жиҳозлар ва лицензияланган дастурий маҳсулотлар керак. Бу эса ўз
навбатида, лабораториядаги иш жойлари нархини оширади. Бу камчиликни баратараф этиш учун
ихтисослаштирилган дастурларнинг бепул, очиқ ва талаба учун таниш бўлган версияларидан
фойдаланиш таклиф этилади.
Виртуал лаборатория ишларини бажаришда баъзи ҳолларда қурилмалар ва ўлчаш
воситаларининг соддалаштирилган моделларидан фойдаланилади. Бундай ҳолда виртуал муҳитда
олинган натижа реал лаборатория шароитида ўтказилган эксперимент натижасидан кескин фарқ
қилади. Виртуал муҳитдаги моделлаштириш натижаларини реал лаборатория шароитидаги
натижаларга яқинлаштириш учун эса виртуал компонентлар ва қурилмаларнинг
шахсий
кутубхонасини яратиш лозим бўлади. Аммо, бу жуда ва мураккаб иш ва кўп вақтни талаб этади. Яна
бир камчилик шундан иборатки, фақат лаборатория ишларидан фойдаланиш жараёнида талабаларда
реал электр схемалари ва электротехник жиҳозларни йиғиш, текшириш ва ўрганиш бўйича амалий
кўникмалар ва демакки мос касбий компетенциялар шаклланмайди. Бундан ташқари реал ва виртуал
компонентлар, қурилмалар ва ўлчаш воситалари билан ишлашда уларнинг ташқи кўриниши, ишлаш
тартиби, бошқариш ва созлашда сезиларли фарқлар мавжуд. Бу камчиликни электротехник
обьектларнинг 3D ўлчовли тасвирини қўллаш орқали бартараф этиш мумкин. Аммо, барча
ихтисослаштирилган дастурларда ҳам уч ўлчовли тасвирларни яратиш имконияти мавжуд эмас.
Бундай имкониятни фақат профессионал дастурчилар иштирокида амалга ошириш мумкин.
Виртуал лаборатория ишларини бажаришда виртуал муҳитда яратилган реал лаборатория
стендларининг ташқи кўринишини тўлалигича такрорлайдиган, виртуал
лаборатория стендларидан
фойдаланиш эса яхши ёрдамчи восита бўлиб ҳисобланади. Бундай виртуал стендларда элементлар ва
қурилмалар, озиқланиш манбаси ва ўлчаш воситалари, уларнинг параметрлари ва хусусиятлари реал
стенддаги характеристика ва параметрлар ҳолатига ўхшаш бўлади.
Хулоса сифатида шуни таъкилаш мумкинки, ўқитиш жараёнида виртуал лабораториялардан
фойдаланиш, одатда алоҳида лабораторияларни бажариш вақтини анча қисқартиради, бу эса
лаборатория практикумини кенгайтиришга имкон беради. Бундан ташқари виртуал лабораториялар
58
ҳатто реал лаборатория қурилмалари етарли бўлмаган шароитида ҳам энг қиммат, ҳаёт учун хавфли,
аммо ўқитиш учун зарур бўлган экспериментларни ўтказиш имконини беради.
Адабиётлар
1. Марченко А.Л. Лабораторный практикум по электротехнике и электронике в среде Multisim
: учеб. Пособие для вузов -М.: ДМКП ресс, 2010, -148 с.
2. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher education in
Informatization of Society// Eastern European Scientific Journal.-Germany, 2016. №1. –P.102- 105.
3.Akhmedov E.R. Use Of Interactive Electronic Educational Resources In Professional Training Of
Students Of Vocational Education // European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences,
2019 №12.-Р.115-1203.
4. Ахмедов Э. Р. Техника йўналиши Олий таълим муассасаларида электротехника ва
электроника асослари фанини ўқитишда электрон таълим ресурсларининг дидактик имкониятлари//
Бухоро вилоятини инновацион ривожлантириш: муаммо ва ечимлар мавзусидаги республика илмий-
амалий анжуман материаллари. - Бухоро, 2020.-Б.1196-1199.
5. Ҳамидов Ж. А. Ўқитишнинг компьютер воситаларини яратиш технологияси// Каsb-hunar
ta’limi.-Тошкент, 2017.- № 1.-Б. 34-42.
Do'stlaringiz bilan baham: