2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ЭҲТИЁЖГА АСОСЛАНГАН МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ЭҲТИЁЖГА АСОСЛАНГАН МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА 
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
Алижонов Уткиржон Махамадалиевич 

иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори 
(PhD) 
Ўзбекистон Республикасида ташкил этилаётган янги профессионал таълим тизимида 2020/2021 
ўқув йили учун ўқиш истагида бўлган кўп сонли абитуриентлар ҳужжат топширди. Шулардан 82 
минг нафардан зиёди касб-ҳунар мактабларида таълимни бошлади.
Профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиниши, янги касблар ва 
мутахассисликларни киритиши ҳамда ўқувчилар сонининг босқичма-босқич ортиб бориши 
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига сон ва сифат жиҳатдан эҳтиёжни ортишига олиб 
келади.
Бозор иқтисодиёти шароитида таълим хизматларини кўрсатиш бўйича рақобат ва сифатли 
кадрларни ишга жалб этишга интилиш ҳар бир профессионал таълим муассасасининг келгусидаги 
ривожланишининг инкор этилмас қонуниятларини бири бўлиб хизмат қилади.
Таълим тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таълим тизими барча 
иштирокчилари, хусусан малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ҳам илғор хорижий давлатлар 
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб боришни ва бунда илмий асосланган таклифлар 
ишлаб чиқиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлар курсларининг якунида тингловчиларни 
маълум бир даражада билим ва кўникмалари ортишига хизмат қилишни тақозо этмоқда.
Ҳозирги кунда, янги профессионал таълим тизими ташкил этилгунга қадар ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими тизими учун мўлжалланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидан фойдаланиб 
келинмоқда.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини 
ошириш ва қайта тайёрлаш курслари 42 та таълим муассасаларида ташкил қилинган, жумладан, олий 
таълим муассасалари ҳузуридаги 13 та минтақавий, 28 та тармоқ малака ошириш ва қайта тайёрлаш 
марказ (факультет)лари ҳамда бош муассаса –Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог 
кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида амалга оширилмоқда эди. 
Тизим кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳолати, олий таълим муассасалари 
ҳузуридаги марказ (факультет)лар фаолиятини самарадорлигини оширишда ўзига хос камчилик ва 
муаммолар мавжуд. 
Хусусан, Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтибош муассаса ҳисоблансада, малака 
ошириш ва қайта тайёрлаш марказ (факультет)лари фаолиятини мувофиқлаштириш воситалари кўзда 
тутилмаган, натижада марказ (факультет)лар раҳбарларини тайинлашни келишиш ҳамда ҳисоботлар 
топшириш тартиби белгиланмаган, ажратилган штатлар таълим жараёнини тўлақонли ташкил этиш, 
назорат қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш имконини бермайди. 
Профессионал таълимда малака ошириш даврий бўлиб ҳар бир педагог ходим 3 йил муддатда 
камида бир марталик малака ошириш курсида ўқиш амалиёти мавжуд. Лекин педагог ходимнинг 
малака оширишга бўлган эҳтиёжини сифат жиҳатдан ўрганиш асосида малака ошириш курсларига 
жалб этишнинг механизмларини ва методик таъминотини яратиш зарурияти ўртага чиқмоқда ҳамда 
ушбу масаланинг долзарблиги тобора кучайиб бормоқда.
Европа давлатлари, хусусан Германия давлати таълим тизими ходимларининг малакасини 
оширишга бўлган ёндашув айнан эҳтиёжга асосланган малака ошириш ва маълум бир малака 
ошириш муддатига риоя этмасдан ташкил этилиши педагогнинг маҳоратини ва малакасини ошишига 
хизмат қилиб пировард натижада таълим сифатини ошишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Профессионал таълим тизимидаги ислоҳотлар доирасида ҳамда иқтисодиётнинг муҳим 
йўналишлари ва истиқболлари, технологик тараққиёт тенденцияларини инобатга олган ҳолда, 


65 
ихтисосликлар бўйича амалий иш кўникмаларига эга, замонавий ахборот технологиялари ва хорижий 
тилларни биладиган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш, касбий таълимнинг ишлаб чиқариш 
билан ўзаро интеграциясини таъминлаш асосида профессионал таълим муассасалари раҳбар ва 
педагог кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш замон 
талаби ҳисобланади.
Бунда малака оширишга келадиган ҳар бир тингловчини айнан қандай билимлар ва 
маълумотларга эҳтиёжи мавжудлиги, унинг портфолио тизими бўйича кўрсаткичларини таҳлил 
қилиш асосида мослашувчан ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиққан ҳолда тингловчилар 
аудиториясига мос малака ошириш курсларини ташкил этилиши самара беради.
Малака оширишнинг иш жойларида амалий ва институтларда назарий қисмини ташкил 
этишнинг 4-босқичда амалга ошириш янги малака ошириш тизимини ташкил этишнинг бир модели 
сифатида қаралиши мумкин.
Эҳтиёжга асосланган малака ошириш тизимини такомиллаштириш орқали амалиёт ва 
назарияни биргаликда олиб бориш қуйидаги схемада акс эттирилган.
Профессионал таълимнинг ўзига ҳос ҳусусиятларидан бири шундаки, битирувчини бирор бир 
соҳани назарий билимларини эгаллашини ўзи меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш имкониятини 
бермайди. Яъни профессионал таълимда назарий билим билан биргаликда амалий кўникмаларни ҳам 
чуқур ўргатиш зарур бўлади. Ушбу жараёнда халқ қилувчи ўринларни эгалловчи педагог кадрлар 
айниқса ишлаб чиқариш таълими усталарининг амалий билим ва кўникмаларини доимий равишда 
ошириб бориш, иш жойларидаги технологик ўзгаришларга ҳамоҳанг таълим беришни ташкил этиш 
учун уларни малака оширишда назарий машғулотларга қўшимча равишда аниқ иш жойларида амалий 
малака ошириш курсларини ташкил этиш керак бўлади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish