2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


КИТОБНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ЖАРАЁНИДАГИ ЎРНИ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
КИТОБНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ЖАРАЁНИДАГИ ЎРНИ 
РОЛЬ КНИГИ В ПРОЦЕССЕ ОБРАЗОВАНИЯ 
THE ROLE OF THE BOOK IN THE PROCESS OF EDUCATION 
 
С.Ю.Ашурова, 
Мактабгача таълим вазирлиги,
бошқарма бошлиғи ўринбосари 
Ф.Мирзаева, Тошкент архитектура қурилиш институти
 
Аннотация: 
мақолада китоб ўқиш ва китобга меҳр қўйиш инсон тафаккурини шакллантиришда 
муҳим аҳамият касб этиши билан бирга таълим тарбия жараёнида мустақил ва ижодий 
топшириқларни бажаришда ҳам бир қатор афзалликларга эга эканлиги ёритиб берилган.
Таянчсўзлар: 
интернет, технология, виртуал, инновация, креативлик, мотивация, метод.
Аннотация: 
В статье подчеркивается, что чтение и любовь к книгам играют важную роль в 
формировании мышления человека, а также имеют ряд преимуществ при выполнении 
самостоятельных и творческих задач в учебном процессе. 
Ключевый слова:
интернет, технологии, виртуальный, инновации, творчество, мотивация, 
метод. 
Annotation:
The article highlights that reading and love of books play an important role in shaping 
human thinking, as well as having a number of advantages in performing independent and creative tasks in 
the educational process. 
Key words: 
internet, technology, virtual, innovation, creativity, motivation, method. 


67 
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги 
тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Улардан бири 
ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича 
тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Хозирда мамлакатимиз аҳолисининг аксарият 
қисмни ёшлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шарт-
шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни 
ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт 
иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.
Биз биламизки, китоб ўқиш ва китобга меҳр қўйиш инсон тафаккурини шакллантиришда муҳим 
аҳамият касб этади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайта-қайта таъкидлаганларидек, “Китоб 
ўқишни яхши кўрадиган бола – ҳар бир ота-онанинг орзуси бўлиши керакдир”.
Педагогик тажирабаларни ўрганиш асосида шуни айтиш мумкинки, ҳеч қандай педагогика 
психологиясиз юксала олмайди, бу жараёнда болалар орасида китобга қизиқишни уйғонишига 
психологик томондан ёндашиш лозим. Бунда боланинг ёши, миясининг нейрофизиологик 
ривожланиш даражаси асосий рол ўйнайди.
Китоб ўқишнинг боланинг миясига фойдали эканлигини кўплаб тадқиқотлар қайта-қайта 
тасдиқламоқда. Ҳеч қандай гаджет ёки видеоўйин, боланинг миясида китобчалик муҳим 
ўзгаришларни ярата олмайди. 
Худди чақалоқни қучоқлаш давомида унинг мияси ривожланиши исботлангандек, болани китоб 
ўқиётганида миясида янги нейрон боғланишлар ривожланиши аниқланган.
Боланинг мияси ривожланишига қаратилган таҳлилларни олиб боришда Жан-Пиаже усулидан 
фойдаланган ҳолда, болаларда китобга меҳр ва қизиқиш уйғотиш босқичларини боланинг ёшига 
боғлиқ ҳолда шакллантириш, логопедик муаммоларни ечимини топиш асосида болада китоб орқали 
нутқни ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш долзарб вазифалардан биридир. 
Афсуски интернет технологияларнинг жадал ривожланиб бораётган даврда китобхонликка 
бўлган эътибор тобора пасайиб бормоқда.
Болалар, ҳатто катталар ҳам китоб ўқишни ўрнига интернет тармоқларида тиқилиб кетган қисқа 
тезис шаклидаги маълумотларни қабул қилишга одатланмоқдалар. Аксар инсонларни китобларни 
ўқишга тоқати бўлмай, улар ҳақдаги “Википедия” каби сайтлардаги қисқа маълумотга эга бўлиб, 
“Мен у китобни биламан”, деб юриш кенг тарқалган ҳолат, десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимизда ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар китобхонликни нафақат ёшлар ва катталар 
орасида, балки боғча ёшидаги ва ундан кичик болалар орасида ҳам кенг ривожлантиришга 
қаратилган. 
Бу борада мактабгача таълим муассасаларини китоб ва китобий материаллар билан таъминлаш 
бўйича бир қатор қарорлар ҳам қабул қилинди.
Болаликдан китобга қўйилган меҳрни кейинчалик ҳеч бир электрон мослама ёки телефон буза 
олмаслиги боланинг нутқи ривожланишида асосий мезондир. 
Ҳозирги замондаги виртуал ҳаёт ривожланиши палласида, китобхонликнинг нутқ 
ривожланишидаги ўрни беқиёс десак ҳам муболаға бўлмайди. Чунки интернет олами, виртуал 
тармоқлар, виртуал суҳбатнинг бари қисқа сўзлашув, қисқартирилган маълумот ва тезис шаклидаги 
материалларни тақазо этади. Бу эса ўз-ўзидан нутқни деградациясига олиб келади. Виртуал ҳаётдан 
ташқари билим олишга интилмаган болаларда нутқ ривожланмайди, қўшимча равишда унда нутқ 
билан боғлиқ муаммолари ҳам юзага келади. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, болалар ва ота-оналар орасида китобхонликки тарғибот 
қилишда ва олиб боришда энг етук нейромаркетинг тамойилларига асосланиш, китобни мутоала 
қилиш орқали тасаввурни ривожлантиришда психолог ва нейрофизиолог Л.С.Виготский 
тамойилларидан фойдаланиш, китобга табиий қизиқиш уйғотишда Монтессори усулини қўллаш, 
китобхонликни ривожлантиришда фалсафий ва қадриятли ёндашувларни қўллаш жуда муҳим 
саналади. 


68 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish