2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Ключевые слова:
система образования, дуальное образование, профессиональная 
компетентность, потребности рынка труда, практико-ориентированное образование. 
Abstract:
The article discusses the problems of dual education that are currently relevant for the 
development of the vocational education system in the Republic of Uzbekistan. The proposed model of dual 
education allows you to combine the existing system of training and production, which guarantees the 
training of highly qualified specialists in demand on the labor market for the middle link of the national 
economy. 
Key words:
education system, dual education, professional competence, labor market needs, 
practice-oriented education. 
Дуал таълим – бу меҳнат бозори эҳтиёжларини қондириш учун рақобатбардош 
мутахассисларни тайёрлашда назария ва амалиётни ўқитиш жараёнида уларнинг муваффақиятли 
интеграциясига эришиш усулларидан биридир. Ўзбекистонда профессионал таълимнинг барча 
шакллари ва турларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. 
Ўзбекстон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 23 сентябрда имзоланган "Таълим 
тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасида “Дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, 
малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти 
негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади” деб кўрсатилган(1). 
Шунга асосан профессионал таълими тизимида дуал таълимни яратиш мақсадида Вазирлар 
Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал 
тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Дуал таълимнинг ўзига хос хусусияти – бу меҳнат бозорида талабга эга бўлган професионал 
таълим муассасаларида (ПТМ) юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни 
таъминлайдиган самарадорли ва мослашувчан механизмлигидадир. Дуал таълим тизимида амалий 
машғулотлар соатлари нисбати ортгани сабабли, келажакдаги битирувчилар ўқитиш босқичида 
ишлаб чиқариш кўникмаларига эга бўлмоқдалар ва дуал таълимни амалга оширадиган кўпгина 
таълим муассасаларида назарий ва амалий соатларнинг нисбати 1:3 иккинчисининг фойдасига бўлган 
ҳолда ўқув дастурлари тузилган (2). Бунга амалий машғулотлар соатлари ҳажмини ўқув жараёнининг 
умумий соатларининг 70-75 фоизигача ошириш ва ушбу машғулотларни тўғридан-тўғри ПТМ ва иш 
берувчи корхонасининг ўртасидаги келишувга биноан ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилган 
корхоналарда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Таълим тизимини ташкил этишда ушбу ёндошув хорижий мамлакатларда (Германия, Россия, 
Франция, Хитой ва бошқалар) муваффақиятли қўлланилиб келинмоқда ва амалиётга йўналтирилган 
касб-ҳунар таълими деб номланади, чунки у юқорида айтиб ўтилганидек, таълим тизимини ишлаб 
чиқариш соҳаси билан ўзаро узвий алоқасини назарда тутади. Бу ерда таъкидлаш керакки, таълим 
жараёнидаги асосий омил бу амалиётдир, яъни корхонада маълум бир иш жойида ўқитиш ва маълум 
бир маҳсулотни ишлаб чиқариш (масалан: токарь учун, иш натижаси бу ишлаб чиқариш устаси 
томонидан белгиланган схема бўйича маълум бир детални тайёрлаш). Ишлаб чиқариш соҳаси ва 
таълим тизимининг ушбу интеграцияси ижобий ва салбий томонларига эга. Шубҳасиз, ўқув 
жараёнини ташкил этишга бундай инновацион ёндашувни амалга ошириш учун қуйидаги шартлар 
бажарилиши керак: 
– мактабда, оммавий ахборот воситаларида, иш берувчида, шунингдек ПТМда ўқишнинг 
биринчи йилида касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш; 
– таълим муассасаларининг ўқув жараёнларини корхонада (ташкилотда) ишлаб чиқариш 
шароитлари билан бирлаштириш мақсадида ПТМ шароитида дуал таълим учун норматив-ҳуқуқий 
базани ишлаб чиқиш; 
– ПТМ бошқарув ходимлари, ўқитувчилар ва ёрдамчи ходимлар амалий иш тажрибасига ва 
тегишли касбий малакага эга бўлишлари керак; 


50 
– ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурларининг мазмуни иш берувчилар талаблари ва 
уларнинг технологик янгиликларини ҳисобга олган ҳолда амалиётга йўналтирилган ва 
мувофиқлаштирилган бўлиши керак; 
– Ўқувчиларни меҳнат фаолияти иштирокчиларига айлантириш орқали корхоналарда 
(ташкилотларда) ўқитишнинг ишлаб чиқариш амалий қисмини ва ПТМ таркибидаги ўқув-амалий 
қисмни ташкил этиш, бу ишлаб чиқаришдаги амалий машғулотлар даврида ўқувчиларни касб 
фаолиятига сингдиришни таъминлайди; 
– бутун ўқув жараёни ПТМ талабаларининг олинган ЗУН (билим, кўникма, малака) орқали 
касбий компетенцияларни шакллантириш учун машғулотларни ўтказишни ташкил этишга 
йўналтирилган бўлиши керак; 
– ўқув жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш замонавий 
инфратузилманинг мавжудлигини назарда тутади ("Ақлли синфлар", "Smart АРМ", электрон таълим 
ресурслари базаси); 
– ўқув жараёнини ташкил этишнинг блок-модулли принципи, бу дарсларни интерактив 
усуллар (замонавий педагогик технологиялар, лойиҳа усули, чуқур иммерсон усул ва бошқалар) 
ёрдамида олиб боришга, шунингдек "кредит" баҳолаш тизимидан фойдаланган ҳолда талабалар 
томонидан олинган билимларни баҳолашга имкон беради; 
– иш берувчилар касб-ҳунар таълими дастурларининг касбий ва малака стандартлари 
таркибига талабларни ишлаб чиқишлари ва шакллантиришлари керак; 
– ПТМ касбий компетенцияларни шакллантириш учун зарур бўлган ЗУНни баҳолаш 
мезонларини ишлаб чиқиш керак, шу билан бирга умумкасбий ва махсус фанларнинг мавзулари ва
ушбу мезонлар бўйича иш берувчи билан келишиш керак; 
– битирув ишлари амалий аҳамиятга эга бўлган тайёр кўринишга эга бўлиши керак. 
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг аҳамияти долзарб масаладир, афсуски бу масалага кам 
эътибор берилмоқда. ПТМ ўқувчиларининг аксарияти, келажакдаги касби тўғрисида ноаниқ 
тасаввурга эга ва биз умумий ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида олиб борилаётган тартибсиз касбга 
йўналтириш ишларни ташкилий ва таълим даражаси юксак даражада олиб борилиши керак деб 
ҳисоблаймиз. Бизнинг фикримизча, мактабдан бошлаб, мақсадли равишда олиб бориладиган касбга 
йўналтириш ишлари, иш берувчилар вакиллари, психологлар, тажрибали ўқитувчиларни жалб қилган 
ҳолда ушбу ишларга компетенцияга асосланган ёндашув тамойилида кенг тушунтириш ишларини 
олиб боришимиз керак, бу эса ёшларнинг мотивациясини шакллантиришга ёрдам беради. Дуал 
таълим тизими юқорида келтирилгвн афзалликларига қарамай қуйидаги камчиликларга ҳам эга: 
1. Ўқитишнинг амалиётга бўлган урғуси назарий ўқитиш сифатининг пасайишига олиб 
келиши мумкин. 
2. Мавсумий иш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришда амалий машғулотлар дастурини 
келишишдаги қийинчиликлар(муаммолар), масалан, қишлоқ хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга 
йўналтирилган ПТМ ларда. 
3. Ўқув йили давомида барча корхоналар амалиёт ўташни бир меъёрда таъминлай олмайди. 
Ушбу камчиликларга қарамай, юқоридаги шартлар бажарилган тақдирда, амалиётга 
йўналтирилган профессионал таълими модели бугунги кунда меҳнат бозорида талаб қилинадиган, 
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардош, профессионал даражада компетенцияли ўрта даражали 
мутахассисларини тайёрлашга имкон беради. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish