2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Key words:
continuous improvement system, independent improvement, alternative improvement, 
innovation, information network, multimedia systems, distance learning, webinar technology. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2019 
йил 

сентябрдаги
ПФ-5812-сонли “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора 
тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим 
дастурлари 
асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган 
бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари ташкил 
этиш, Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта 
профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасаларини ташкил этиш, 
Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими 
билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий 
таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасаларини ташкил этиш ҳамда 
профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, 
ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун 
малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифаси белгилаб берилди. 
Сўнгги йилларда дунёда таълимнинг аҳамияти изчил ошиб, у нафақат иқтисодиётни, балки 
бутун жамиятни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда энг муҳим омиллардан бирига 
айланди. Зеро бугунги кунда ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги нафақат 
табиий ресурсларнинг мавжудлигига, балки, биринчи навбатда замонавий, мунтазам янгиланиб 
турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак компетенцияларга эга мутахассисларни 
тайёрлашга боғлиқдир.
Профессионал таълимни жорий этишнинг муҳим йўналиши таълим муассасаларини мавжуд 
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг истиқболли талабларига, фан, маданият, техника ва 
технологияларнинг илғор ютуқларига жавоб бера оладиган юксак малакали бошқарув ва педагог 



кадрлари билан таъминлашдир. Бунда, педагог ва бошқарув кадрларининг махсус танлашнинг 
самарали доимий фаолият кўрсатувчи тизимини яратиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш орқали бошқарув ва педагог кадрлари касбий савияси 
ва масъулиятини ошириш, инфратузилмани оқилона ташкил этиш, заҳира кадрлар билан 
таъминланганликни мустаҳкамлаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимлари 
фаолият кўрсатишининг таъсирчан механизмларини жорий этиш лозим. 
Профессионал таълим тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим вазифалари деб қўйидагиларни 
ҳисоблаш мақсадга мувофиқ: 

бошқарув ва педагог кадрларнинг мустақил иш натижалари, ўз устида ишлаш, турли 
танловларда иштирок этиш ва бошқа касбий фаолиятида эришган ютуқларини ўзида акс эттирган 
электрон портфолио тизимини жорий этиш; 

малака ошириш жараёнларини ташкил этишда интернет жаҳон ахборот тармоғи, 
мультимедиа 
тизимлари 
ва 
масофадан 
ўқитиш 
усулларидан
ва вебинар технологиялари имкониятларидан фойдаланиш ҳамда бошқарув ва педагог кадрларнинг 
ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол 
татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш; 

бошқарув ва педагог кадрларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида 
уларнинг технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув 
жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш; 

замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг 
жорий этган ҳолда бошқарув ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича таълим 
дастурларини доимий янгилаб бориш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш; 

бошқарув 
ва 
педагог 
кадрларнинг 
касбий 
билими, 
кўникмалари
ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ 
профессионал таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш; 

малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини 
бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишини таъминлаш; 

бошқарув ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб 
уларнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг 
шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш. 
Шунингдек, малака оширишнинг билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этиш, 
бошқарув ва педагог кадрларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга 
оладиган, табақалаштирилган узлуксиз малака ошириш жараёнларини ривожлантириш асосида 
малака оширишнинг муқобил шаклларини жорий этиш муҳим вазифа саналади. Жумладан ишлаб 
чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака оширишнинг 
онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида 
ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил 
равишда ўзлаштириш) шаклини жорий этиш; таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган Давлат 
талабларига мувофиқ янги билим, кўникма ва малакаларни бошқарув ҳамда педагог кадрлар 
томонидан мустақил ўзлаштириш, ўз-ўзини касбий ривожлантириш яъни мустақил малака 
ошириш шаклини жорий этиш; мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, бошқарув ва 
педагог кадрларнинг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака 
ошириш шаклларига тенглаштирилган муқобил малака ошириш шаклини жорий этиш профессионал 
таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг узлуксиз 
малакасини ошириш жараёнини ташкил этишнинг устивор вазифаларидан биридир. 
Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш 
ва уларнинг узлуксиз малакасини ошириш жараёнини ташкил этишда, аввало, ўқув-услубий базани 
бутунлай қайта кўриб чиқиш ва замонавий талабларга жавоб берадиган раҳбар ва педагог кадрларни 



малакасини ошириш ва касбий фаолиятини мониторинг қилиш платформасинияратиш ва жорий 
этишбўйича кенг миқёсдаги ишларни доимий амалга ошириб бориш лозим. 
Шунингдек, профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида уларнинг муаммоларни тизимли ҳал этиш, 
персонални бошқариш, қарорлар қабул қилиш ва Soft skills компетенцияларини ривожлантириш 
шунингдек, натижага йўналтирилган ўқув жараёнларини, таълим хизматлари маркетинги ва меҳнат 
бозори, дуал таълим принципларини ва симуляцион ўқитишни ташкил этиш бўйича билимларни 
ошириш ва ривожлантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish