259
даражаси етарли бўлмаса, тингловчи тайёрлашга қийинчилик туғдирадиган мавзулар бўйича маъруза
материалини тўлдиради, кейинчалик назарий билимларни синовдан ўтказади. Бироқ бу ҳолда
тингловчининг амалий иш вақти қисқаради. Тест топшириқлари иложи борича амалиётга
йўналтирилган бўлиши, асосий саволларни ўз ичига олиши ва дарс мавзусига мос келиши керак.
Ўқитувчи билимларни баҳолаш учун кириш назорати натижаларини ҳисобга олиши мумкин, лекин
бу кўникмаларни холисона баҳолаш эмас. Бошқа томондан, кўплаб саволлар ва уларнинг
ўзбошимчалик билан алмашиниши билан саволларни ёдлашга уриниш аслида материални
ўзлаштиришга олиб келади. Шунинг учун интерактив онлайн-таълим ва назорат тизими мавжуд
бўлса, бу усул ҳар икки томон учун мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин: тингловчиларга тестни
қулай вақтда ўтказиш ва марказ ходимлари учун эса кириш назоратига аниқ вақт талаб этилмайди.
Масофавий синов назоратидан фойдаланилганда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1) Дарснинг бориши ва унинг таркибий қисмлари ҳақида маълумот бериш:
–
брифинг:
–
коррекция (тузатиш, ўзгартиришлар киритиш):
–
дебрифинг (таҳлил).
2) Ўқув мақсадлари ва унинг тақдимоти:
–
машғулот мавзусининг назарий жиҳатларини тингловчилар ўқитувчи билан биргаликда
муҳокама қилиши (машғулотда топширилган вазифани ечишда эътиборни бир тор муаммога
қаратиш муҳим);
–
ушбу дарсда фойдаланиладиган симуляция, бошқа асбоб-ускуналарнинг асосий ишлаш
тамойиллари ва техник имкониятларини тушунтириш, дарс давомида керак бўлиши мумкин
бўлган сарф материалларини жойлаштириш билан танишиш;
–
ускуналар билан ишлашда хавфсизлик кўрсатмалари;
–
махфийлик сиёсатини тушунтириш.
Масалан директорлар гуруҳида бундай машғулотни ўтказишда асосий эътибор ПТМ да ўқув
жараёнини ташкил этишдаги муаммолар: молиялаштириш; штат жадвали; компетентли ходимларни
ПТМ га жалб қилиш; персонални бошқариш; ПТМ инфратузилмасини модернизациялаш;
Э-таълимни жорий этиш; Кредит-модулли тизимни қўллаш; ПТМ га қўшимча даромад топиш усуллари
ва ҳк. Келтирилган муаммоларнинг ҳар бирини алоҳида вазифа кўринишида берилади ушбу муаммони
тингловчи бажариши баҳоланади ва натижада қуйидагилар аниқланади: тингловчининг раҳбарлик
қобилияти; креативлиги; муаммони ечишда уни стратегик режа туза олиши ва уни амалга ошириш
йўлларини кўрсата олиш қобилияти; энг мухими меҳнат бозорининг талабларидан келиб чиққан ҳолда
ПТМ йўналишини белгилаш (халқ хўжалигининг қайси соҳасига қандай мутахассисларни тайёрлаш);
коммуникативлиги - иш берувчилар билан ўзаро фойдали мулоқотларни ўрната олиш қобилияти ва
ҳ.к. Ана шу йўсинда бошқа тоифадаги тингловчилар учун ҳам вазифа-топшириқлар тайёрланади. Ҳар
бир вазифа ҳар бир тоифа учун пухталик билан ишлаб чиқилади ва баҳолаш мезонлари дифференциал
тарзда тайёрланади. ПТМ РК ларни таклиф қилинаётган симуляцион усулда малакасини ошириш бир
қатор афзалликларга эга бўлиши билан бирга баъзи камчиликлари ҳам мавжуд, унга РК нинг умумий
компетенциясини баҳолашнинг ягона мезони мавжуд эмаслиги киради, бироқ шунга қарамай таклиф
этилаётган симуляцион усулда ПТМ РК ларнинг профессионал компетентлигини юксалтириш
кутилаётган натижани яъни уларнинг мавжуд профессионал компетенцияларини ривожлантириш
имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: