2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ва амалиётга йўналтирилган методлардан фойдаланиш



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ва амалиётга йўналтирилган методлардан фойдаланиш
 
Рўзиев Д.У. – 
Педагогик инновациялар институти, Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш бўйича директор ўринбосари, т.ф.б.ф.д. (PhD)
 
Ходжаев Н. - 
Педагогик инновациялар институти услубчиси, доцент
 
“Мен эшитдим ва унутдим,
кўрдим ва эсладим,
қилдим ва тушундим.” 
Конфуций
 
Аннотация
: Мақолада амалиётга йўналтирилган таълимнинг инновацион усуллардан бири- 
симуляцион усулларнинг самарадорлиги ва уни профессионал таълим муассасалари раҳбар 
кадрларини профессионал компетенцияларини ривожлантиришда тутган ўрни кўриб чиқилган.
Аннотация:
В статье рассматриваются вопросы развития профессиональных компетенций РК 
ПОУ одним из инновацинных методов прктико-ориентированного обучения - симуляционными 
методами. 
Калит сўзлар:
Профессионал компетенциялар, симуляцион методлар, тренинг, роботлаштирилган 
муляж, симуляцион технологиялар 
Ключевые 
слова:
Профессиональные 
компетенции, 
симуляционные 
методы,тренинг, 
роботизированный муляж, симуляционние технологии 
Бугунги кунда Республикамизда профессионал таълим соҳасига жадал суръатлар билан 
амалиётга йўналтирилган турли инновацион технологиялар асосида таълим жараёнини ташкил этиш 
усуллари кириб келмоқда. Симуляцион методлар ана шундай усуллардан бири бўлиб у
профессионал таълим муассасалари (ПТМ) ўқувчиларини профессионал компетенцияларини 
шакллантиришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Шу боис ПТМ раҳбар кадрлари (РК) 
симуляцион методларни қўллаган ҳолда ПТМ да таълим жараёнини ташкил этиш учун ана шу 
методларнинг мазмун - моҳиятини чуқур англаб етишлари зарур. Бизнинг мақсад – тренинглар 
ташкил этиш орқали ПТМ РК профессионал компетенцияларини ривожлантириш яъни уларни : 

Профессионал малакалари даражаларини юксалтириш айрим амалий малакаларни ўргатиш;

Янги компетенцияларни эгаллаш; 

Командада ишлашлашни такомиллаштириш; 

Симуляцион методларнинг афзалликларини яқиндан ўрганиш. 
Қуйида ПТМ РК ларни симуляцион технологиялардан (СТ) фойдаланган ҳолда амалий 
машғулотларда компетенцияларини ривожлантириш мақсадида ўқитиш алгоритмини ва ана шу 
мисол орқали СТ нинг устунликлари ва нуқсонларини келтирамиз, уларга қуйидагиларни санаб ўтиш 
мумкин: 


258 
1. Машғулотлар шакли ўқитувчи томонидан батафсил таҳлил қилинади. Сертификатлаш мақсадида 
контроллерларни қўллаш зарур бўлади улар амалдаги ҳаракатларни объектив баҳолаш имконини 
беради. 
2. Тингловчиларнинг мумкин бўлган ҳаракатларига қараб, бир нечта натижаларга эга бўлган 
машғулот учун сенарий ишлаб чиқилади.
3. Симуляция дарсида асосий рол СМТУ (симуляция методи бўйича тренинг устаси)га тегишли 
бўлиб, у дарсни ўқитиш вақтини, тингловчиларнинг амалий ишларини ва кейинги ҳаракатларини 
муҳокама қилишни ҳисобга олган ҳолда режалаштиради.
4. Дарс натижаларини биргаликда жамлаш ва муҳокама қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
5. Дарсни муҳокама қилиш жараёнида СМТУ ва ўқувчилар тескари алоқадан фойдаланадилар, бу 
таълим жараёнини янада такомиллаштиришга (ўқув дастурларига ўзгартиришлар ва тузатишлар 
киритиш) асос бўлиб хизмат қилади.
6. Дарсга тайёрланаётганда ва машғулот давомида ўқитувчи симуляция ускуналари билан ишлашга 
ўргатилган техник ходимлар билан ўзаро алоқада бўлиши керак. Ҳар бир дарсдан олдин СМТУ ёки 
техник ходим симуляция тизими ускуналарининг нормал ишлашини кузатиб туради, жиҳозлар, 
тарқатма материаллар тайёрлайди, дастурий таъминот ўрнатади ва тренажёрлар ва роботлардан 
фойдаланиш бўйича қисқача брифинг ўтказади, дарс мавзуси бўйича тингловчиларга тренажёрлар ва 
роботлардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар беради. Машғулот давомида, зарур бўлса, 
сарфланаётган материалларни алмаштиришни амалга оширади ва ускунани носозлигини бартараф 
этади. Амалий машғулотларни муваффақиятли ўтказиш учун тингловчиларнинг онгли ҳаракатни 
амалга оширишга тайёрлиги талаб этилади. Ўқув асосий билимдир, шунинг учун назарий материални 
маърузаларда ўзлаштириш ва масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, ушбу 
материал интерфаол синфларда (семинарлар, давра суҳбатлари, видеоконференцияларда) 
мустаҳкамланиб, кейин олинган билим даражаси баҳоланади (сўров, коллоквиум, тест). Тренинг 
деганда биз симуляцион технологияларидан фойдаланган ҳолда амалий машғулотни ташкил этишни 
тушунамиз, унда дастлабки босқичда назарий материални чуқур ўрганиш ва амалий вазифаларни 
кейинги мулоҳазалар билан амалга ошириш, масалан, дебрифингда ўқитувчи билан биргаликда 
тингловчиларнинг ўзлари томонидан дарс натижаларини таҳлил қилиш киради. Ўрта таълим 
дастурлари бўлимлари бўйича тренинглар ўтказиш симуляция маркази интеграциясига асосланган. 
Бундай машғулотларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчилар 
амалий дарснинг анъанавий ғоясидан фарқ қилувчи методика билан таништирилиши, инструктор–
ўқитувчиларга эса ўқитувчи томонидан қўйилган ўқув мақсадларини ҳал қилувчи машғулот 
дастурини тузишда методик жиҳатдан ёрдам бериш керак. 
Методик структуралаш мақсадида амалий дарсни кетма-кет бир неча босқичларга бўлиш одат тусига 
кирган:

вазифадаги маълумотларни нотўғри киритиш олдини олиш назорати;

брифинг;

асосий босқич, (асосий таълим - тренинг);

дебрифинг.

тескари алоқа.
Қуйида ҳар бир босқични батафсил таҳлил қиламиз. Машғулотдан олдин тингловчи тавсия 
этилган адабиётлар, мултимедиали материаллар, маърузалар ва бошқалардан фойдаланган ҳолда 
бўлажак амалий машғулот мавзуси бўйича мустақил тайёрлайди. Шунга кўра назарий билимларнинг 
мавжудлиги амалий кўникмаларни ривожлантириш учун асос ҳисобланади. Кириш назорати - 
тингловчиларнинг билим даражасини аниқлаш имконини беради, бу ўқитувчига вазифанинг энг 
муаммоли нуқталарига эътибор қаратиш ва кириш назоратини олдиндан ва масофадан туриб олиб 
бориш имконини беради. Электрон масофавий тизимларнинг имкониятлари маъруза материаллари, 
мултимедиали қўлланмалар, ўқув режасининг бўлимлари учун ўқув тест топшириқлари ва 
ҳоказолардан фойдаланишни таъминлайди. Кириш назорати натижалари тингловчиларнинг билим 


259 
даражаси етарли бўлмаса, тингловчи тайёрлашга қийинчилик туғдирадиган мавзулар бўйича маъруза 
материалини тўлдиради, кейинчалик назарий билимларни синовдан ўтказади. Бироқ бу ҳолда 
тингловчининг амалий иш вақти қисқаради. Тест топшириқлари иложи борича амалиётга 
йўналтирилган бўлиши, асосий саволларни ўз ичига олиши ва дарс мавзусига мос келиши керак. 
Ўқитувчи билимларни баҳолаш учун кириш назорати натижаларини ҳисобга олиши мумкин, лекин 
бу кўникмаларни холисона баҳолаш эмас. Бошқа томондан, кўплаб саволлар ва уларнинг 
ўзбошимчалик билан алмашиниши билан саволларни ёдлашга уриниш аслида материални 
ўзлаштиришга олиб келади. Шунинг учун интерактив онлайн-таълим ва назорат тизими мавжуд 
бўлса, бу усул ҳар икки томон учун мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин: тингловчиларга тестни 
қулай вақтда ўтказиш ва марказ ходимлари учун эса кириш назоратига аниқ вақт талаб этилмайди. 
Масофавий синов назоратидан фойдаланилганда қуйидагиларга эътибор бериш керак: 
1) Дарснинг бориши ва унинг таркибий қисмлари ҳақида маълумот бериш:

брифинг: 

коррекция (тузатиш, ўзгартиришлар киритиш): 

дебрифинг (таҳлил).
2) Ўқув мақсадлари ва унинг тақдимоти: 

машғулот мавзусининг назарий жиҳатларини тингловчилар ўқитувчи билан биргаликда 
муҳокама қилиши (машғулотда топширилган вазифани ечишда эътиборни бир тор муаммога 
қаратиш муҳим);

ушбу дарсда фойдаланиладиган симуляция, бошқа асбоб-ускуналарнинг асосий ишлаш 
тамойиллари ва техник имкониятларини тушунтириш, дарс давомида керак бўлиши мумкин 
бўлган сарф материалларини жойлаштириш билан танишиш;

ускуналар билан ишлашда хавфсизлик кўрсатмалари;

махфийлик сиёсатини тушунтириш. 
Масалан директорлар гуруҳида бундай машғулотни ўтказишда асосий эътибор ПТМ да ўқув 
жараёнини ташкил этишдаги муаммолар: молиялаштириш; штат жадвали; компетентли ходимларни 
ПТМ га жалб қилиш; персонални бошқариш; ПТМ инфратузилмасини модернизациялаш;
Э-таълимни жорий этиш; Кредит-модулли тизимни қўллаш; ПТМ га қўшимча даромад топиш усуллари 
ва ҳк. Келтирилган муаммоларнинг ҳар бирини алоҳида вазифа кўринишида берилади ушбу муаммони 
тингловчи бажариши баҳоланади ва натижада қуйидагилар аниқланади: тингловчининг раҳбарлик 
қобилияти; креативлиги; муаммони ечишда уни стратегик режа туза олиши ва уни амалга ошириш 
йўлларини кўрсата олиш қобилияти; энг мухими меҳнат бозорининг талабларидан келиб чиққан ҳолда 
ПТМ йўналишини белгилаш (халқ хўжалигининг қайси соҳасига қандай мутахассисларни тайёрлаш); 
коммуникативлиги - иш берувчилар билан ўзаро фойдали мулоқотларни ўрната олиш қобилияти ва 
ҳ.к. Ана шу йўсинда бошқа тоифадаги тингловчилар учун ҳам вазифа-топшириқлар тайёрланади. Ҳар 
бир вазифа ҳар бир тоифа учун пухталик билан ишлаб чиқилади ва баҳолаш мезонлари дифференциал 
тарзда тайёрланади. ПТМ РК ларни таклиф қилинаётган симуляцион усулда малакасини ошириш бир 
қатор афзалликларга эга бўлиши билан бирга баъзи камчиликлари ҳам мавжуд, унга РК нинг умумий 
компетенциясини баҳолашнинг ягона мезони мавжуд эмаслиги киради, бироқ шунга қарамай таклиф 
этилаётган симуляцион усулда ПТМ РК ларнинг профессионал компетентлигини юксалтириш 
кутилаётган натижани яъни уларнинг мавжуд профессионал компетенцияларини ривожлантириш 
имконини беради.

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish