2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Комил инсон
деганда ҳар томонлама тараққий этган, ақлан ва маънан баркамол, жисмонан ва руҳан 
тетик инсон тушунилади. Биз мактабгача таълим муассасаларида тарбиялаётган фарзандларимизда 
айнан шу сифатларни қарор топтиришимиш муҳим аҳамият касб этади, чунки давлатимизнинг, 
ватанимизнинг равнақи бугунги кунда ёш авлодларга берган таълим сифати ва тарбия моҳияти билан 
чамбарчас боғлиқ. 
Мактабгача таълим жараёнида раҳбар, тарбиячи, ходимлар, ота-оналар ва бола фаолиятини
“субъект-субъект” сифатида ташкил этиши зарур. Эътироф этиш керакки, мактабгача таълим 
жараёнининг барча босқичларида педагогик ҳамкорликни амалга ошириш мумкин эмас. Бунинг учун, 
ўқув-билув жараёни очиқ характерга эга бўлиши, ўзаро ахборотлар алмашинуви асосида ташкил 
этилиши керак. 
Инсонпарварлик омилларига таянган мактабгача таълим сифати, субъектив омиллар: инсоннинг 
истеъдоди ва қобилияти, ишлаб чиқариш вазифаларини самарали ҳал қила олиш каби жараёнлар 
билан узвий алоқадорликда кечади. Бунда шахслараро ҳамкорлик қуйидагиларда намоён бўлади: 

истеъдод нишоналари; 

ўқувлилик; 

қобилият; 

истеъдод; 

оила тарбияси шароити; 

ўқув юрти; 

ўз хатти-ҳаракати. 
Ҳамкорликда таълим жараёни қуйидаги омиллар асосида ривожланади: 
- ижодий индивидуаллик; 
-ўзининг ўсиш ва такомиллашиш жараёни; 
- ўз имкониятларини амалга ошириш сифатидаги креатив тажриба
.
Қуйидагилар таълим-тарбия жараёнида мутахассиснинг педагогик ишга тайёрланганлигининг 
зарур ва етарли даражасини таъминлайдиган асосий талаблари ҳисобланади:
-
педагогика ва психологияга оид билимларга эга бўлиш, ўз устида ишлаш, таълим жараёнини 
режалаштириш, баҳолаш, қайта алоқани ўрнатиш; 
-
таҳсил олувчиларда дидактик мотивацияни шакллантириш;таҳсил олувчи шахсининг 
ривожланиш хусусиятларини билиш; 
-
АКТ ва хориж тилларини ўзлаштириш ва амалиётда қўллай олиш; умуминсоний ва 
умуммаданий қадриятлардан хабардор бўлиш ва улардан фаолияти мобайнида фойдаланиш; 
мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиш; 
-
таълим муҳитига янгилик киритиш, ўз фанини мукаммал билиш; мулоқатмандлик, 
бағрикенглик, эмпатияга мойиллик, етакчилик, фаоллик ва ташаббускорлик, масъулиятлилик;
 
-
ўз фаолиятини таҳлил қилиш, компетентлик самарасини режалаштириш, мақсад ва вазифа 
белгилаш, башорат (прогноз) қилиш, ўзини намоён эта олиш, камчиликларини тузатиш ва бошқалар.
 
Ҳар соҳада компетент педагог бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли 
эмас. Чунки педагогик назарияда болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида умумий қонун қоидалар,


223 
умумлаштирилган услубий ғоялар баён этилади. Педагогнинг ёш индивидуал хусусиятларини 
эътиборга олиш таъкидланади.
Шу билан бирга замонавий педагог буюк маънавий фазилатларга эга, инсоний фазилатларни 
ўзида мўжассамлаштирган, етук кадр сифатида фаолият юритиши талаб этилади. Ҳозирги даврнинг 
бу талаби - педагогларни юксак педагогик маҳорат ва техника кўникмаларига эга, педагоглик 
компетенция сирларидан воқиф бўлган, умуммаданий фазилатларга бой шахс сифатида таълим-
тарбия жараёнининг ижодкори бўлиши лозимлигини исботламоқда. 
АДАБИЁТЛАР: 
1. Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги Қонуни.-Тошкент:Шарқ, 1997.- 6-бет. 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли 
қарори 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қарори 
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими 
бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармони 
5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 21 мартдаги “Болаларни давлат 
мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишининг маъмурий 
регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги 244-сонли қарори 
6. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Т.: Ўзбекистон, 2017. – 102 б. 
7. Мактабгача таълим муассасасининг “Илк қадам”Давлат ўқув дастури,-Тошкент, 2018 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish