2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


Natijalarni baholash va tahlil etish



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Natijalarni baholash va tahlil etish
o‘quv harakatlarining ajralmas qismlari hisoblanadi. Ta’lim 
jarayonida o‘quvchi tomonidan o‘zini nazorat qilish, o‘zini baholash va o‘zini tahlil qilishni amalga oshirish 
o‘qituvchining o‘rgatuvchi harakatlari asosida shakllanadi.
Demak, o‘qituvchi o‘z kasbiy mahoratining shakllantirilganligini bildiruvchi kasbiy bilim, malaka va 
ko‘nikmalar yig‘indisiga, pedagogik muomala madaniyatiga ega bo‘lishi kasbiy – pedagogik omilkorlikning 
asosiy poydevori hisoblanib, o‘qituvchining kasbiy mahoratini namoyon qiluvchi asosiy vosita hisoblanadi. 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
Abdulla Avloniy. Turkiy guliston yohud axloq. – T.: O’qituvchi, 1992. B – 16. 
2.
Pedagogika tarixi / Tuzuvchilar: K.Hoshimov, M.Inomova, S.Nishonova, R.Hasanov.– T.: O’qituvchi, 
1996. B–36-40. 
3.
Qurbonov Sh., Seytxalilov E. Kadrlar tayyorlash milliy dasturi: pedagogik ilmiy tadqiqot muammolari 
va yo‘nalishlari. – T.: Fan, 1999 y. – 189 b. 
4.
O‘zbekiston Respublikasining “Ta’lim to‘g‘risida” gi qonuni 2020 yil. 
5.
Ismoilova Sh.Q. “Ta’lim jarayonida innovatsion pedagogik texnologiyalarni qo‘llashning shartlari”. 
Urganch-2011. 240-b. 
6.
Egamberdieva N. Ijtimoiy pedagogika. Alisher Navoiy nomidagi O’zbekiston milliy kutubxonasi. – T.: 
2009. B–86-87. 
7.
Egamberdieva N.M va mualliflar jamoasi. Yuksak ma’naviyatli shaxsni shakllantirishning tarbiya 
texnologiyasi. – T.: “Fan va texnologiya”nashriyoti, 2012.- B. .201-202 
МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА 
ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ 
Маҳмудов Абдулҳалим Ҳамидович
, педагогика фанлари доктори, Ўзбекистон педагогика фанлари 
илмий-тадқиқот институти, лойиҳа раҳбари.
АхунжоновАлишер Тоштемирович,
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот 
институтининг мустақил тадқиқотчиси. 
Аннотация
. Мақолада мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштиришга оид қабул 
қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда креатив фикрлайдиган мутахассисларни тайёрлаш 
бўйича вазифалар белгилаб берилган. Таълим муассасаларида қўлланилаётган инновацион 
технологияларнинг моҳияти ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришга қаратилганлиги. 
Қўйилган масалани фан ўқитувчиларининг тегишли тайёргарлигисиз амалга ошириш мумкин 
эмаслиги. Бу борада малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг ижодий, методик, психологик, 
методологик, илмий-тадқиқот каби жиҳатларга мос келувчи компетентлигини шакллантириш ва 
ривожлантириш ҳақида фикр юритилган. 
Аннотация. 
В статье определены задачи подготовки специалистов с творческим мышлением 
нормативным правовым актам, принятым для совершенствования системы образования в стране. 
Суть инновационных технологий, используемых в учебных заведениях, заключается в развитии 
творческого мышления у учащихся. Проблема не может быть решена без соответствующей 
подготовки учителей естественных наук. В связи с этим учебные курсы ориентированы на 


208 
формирование 
и 
развитие 
творческих, 
методических, 
психологических, 
методических, 
исследовательских и других компетенций учителей. 
Annotation. 
The article defines the tasks of training specialists with creative thinking in the 
normative legal acts adopted to improve the education system in the country. The essence of innovative 
technologies used in educational institutions is the development of creative thinking in students. The problem 
cannot be solved without proper training of science teachers. In this regard, training courses are focused on 
the formation and development of creative, methodological, psychological, methodological, research and 
other competencies of teachers. 
Бугунги кунда замонавий жамият ижодий потенциалга эга бўлган мутахассисларни талаб 
қилмоқда. Шунинг сабабли мамлакатимизнинг таълим тизимини такомиллаштиришга оид Қонун, 
Қарор ва Фармойишларида креатив фикрлайдиган мутахассисларни тайёрлаш бўйича пухта ва аниқ 
вазифалар қўйилган[1, 2].
Креатив фикрлаш когнитив, назарий, эвристик, аналитик, методологик фикрлаш 
турларининг синтези асосида шаклланади. Таълим олучиларда креативлик сифатлари умумтаълим,
профессионал ва олий таълим босқичларида шакллантирилади ва ривожлантирилади.
Умумтаълим босқичида ўқувчиларда асосан когнитив, назарий, эвристик фикрлашнинг 
шаклланиши ва ривожланиши устун бўлса, профессионал ва олий таълим жараёнида аналитик ва
методологик фикрлаш ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бугун қўлланилаётган инновацион 
технологияларнинг психологик моҳияти уни ўқувчиларнинг психологик ривожланиш даражасига мос 
келиши билан аниқланади. Шунинг учун таълим муассасаларида қўлланилаётган инновацион 
технологияларнинг моҳияти ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришга ва шакллантиришга
қаратилган бўлиши керак. Қўйилган масалани фан ўқитувчиларининг тегишли тайёргарлигисиз 
амалга ошириш мумкин эмас. Шундай экан, малака ошириш курсларида ўқитувчиларнинг ижодий, 
методик, психологик, методологик, илмий-тадқиқот каби жиҳатларга мос келувчи компетентлигини 
шакллантириш ва ривожлантириш зарур. 
Бироқ, педагог кадрларнинг малакасини оширишнинг амалдаги тартиби тингловчиларнинг 
компетентликка мос келувчи жиҳатларини етарли даражада шакллантирмайди ҳамда уларни 
мунтазам ривожланишига имкон бермайди. Амалда ўқитувчилар компетентлигининг зарурий 
жиҳатлари малака ошириш курсларида фаол шакллантирилиши лозим, бу жараёнга таъсир этувчи 
объектив ва субъектив сабаблар эса уларнинг таълим муассасалари давридаги фаолиятини кескин 
тушириб юбориши мумкин. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда малака ошириш курсларида 
ўқитувчилар томонидан эгалланган билимларни таълим муассасалари фаолиятида амалиётга 
қўлланилиши бўйича мониторинг (тескари алоқа) олиб бориш ишлари етарли даражада йўлга 
қўйилмаган. Шу билан бирга, малака ошириш курсларидан ўтиши давомийлиги (5 йил) 
ўқитувчиларнинг компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришнинг пассив жараёнини 
характерлайди. Демак, компетентликни фаол шакллантириш ўқитувчиларнинг ўқитишни фақат 
қисқа даврдаги малака ошириш курсларида амалга оширилади.
Шунинг 
учун, 
ўқитувчиларнинг 
таълим 
муассасалари 
фаолиятидаги 
даврида
фаоллаштирувчи методларни қўллашини таъминлаш ва уларнинг компетентлигини шакллантириш 
ва ривожлантириш муҳим муаммо ҳисобланади[3]. Ўқитувчиларнинг курсларда билим олиш
давридаги юқори ўқув-ижодий фаоллиги уларга узоқ вақт таълим муассасаларидаги ижодий 
фаолиятида ёрдам бериши аниқланган.
Ўқитувчиларнинг курслардаги юқори ўқув-ижодий фаоллиги қуйидаги дидактик тадбирларда 
таъминланади:
- “Ўқитувчиларнинг ижодий фаолияти асослари” ва “Эвристик педагогик технология”лари 
каби фанларни мустақил модул сифатида киритиш; 
- ўзаро боғланган мустақил модуллар ҳисобидан кўпфанликни камайтириш; 
- ўқитувчиларнинг асосий модуллари бўйича шахсий ижодий топшириқлари ишлаб чиқиш ва 
тошириқлар банкини яратиш; 


209 
- креатив ривожлантириишга қаратилган инновацион технологияларни(муаммоли маърузалар, 
ижодий семинарлар, тренинглар ва бошқ.) жорий қилиш;
- компетентликка асосланган битирув аттестациясини жорий қилиш.
Юқорида санаб ўтилган дидактик тадбирларни амалга ошириш тингловчиларга ўзароалоқа ва 
ўзароҳаракатни ўзида мужассам этган қуйидаги юқори ўқув-ижодий потенциал компетенларини 
шакллантириш имконини беради: 
а) шахснинг ижодий билим асослари ва унинг ўзига хос хусусиятларини; 
б) ўқувчиларнинг шахсий ижодкорлигини шакллантириш методлари ва усулларини
билишни;
в) турли хил ижодий масала ва мисоллар ечишнинг фаол тажрибаларини;
г) асосий модуллар бўйича ижодий масала ва мисолларни ишлаб чиқиш ва яратиш 
тажрибаларини.
Таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг фаол ижодий фаолиятини таъминлаш учун 
қуйидаги қатор ташкилий ва методик тадбирларни амалга ошириш зарур:
а) ўқитувчилар фаолияти рейтингини жорий қилиш;
б) ўқитувчилар фаолияти мониторингини компьютерлаштирилган тизимини жорий 
қилиш(маълумотлар базаси, тингловчилар портфолиоси ва бошқ.); 
в) тингловчиларнинг таълим муассасаларидаги фаолияти даврида бажариш учун ижодий 
топшириқлар банкини шакллантириш.
Шундай экан, асосий мақсад компетентликнинг қуйидаги дидактик, методик, креатив, 
методологик, илмий дунёқараш каби жиҳатлари асосида ўқитувчиларнинг узлуксиз ривожлантириш 
ва шакллантиришини инновацион технологиялар орқали таъминлаш.
Шундай қилиб, ўқитувчиларнинг узлуксиз малакасини оширишига компетентцияли 
ёндошувни амалга ошириш қуйидаги масалаларни ечишни талаб қилади:
1.Таълим олишнинг бошида ўқитувчиларни компетентлик даражасини бахолаш (кириш 
диагностикаси).
2.Кадрларнинг малакасини ошириш даврида якка тартибдаги дастур асосида ўқитувчиларнинг 
компетенцияларини ривожлантириш. 
3.Ўқувчиларнинг эвристик потенциалини шакллантириш методларини яратиш ва улардан 
фойдаланишни ўргатиш. 
4.Турли хил ўқув модуллари бўйича замонавий дидактик материалларни яратиш ва 
методикаларни ишлаб чиқиш. 
5. Якуний диагностикасини ўтказиш методикасин яратиш ва жорий қилиш (кадрларни 
малакасини ошириш ўқув курсини тугатганлиги бўйича эгаллаган копетентлигини бахолаш 
методикаси). 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish