2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ПРОФЕССИОНЛ ТАЪЛИМДА МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ НАТИЖАСИНИ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ПРОФЕССИОНЛ ТАЪЛИМДА МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ НАТИЖАСИНИ 
ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
СПОСОБЫ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ПРЕПОДАВАНИЯ СПЕЦИАЛЬНЫХ 
ПРЕДМЕТОВ В ПРОФЕССИОНАЛЬНОМ ОБРАЗОВАНИИ 
 
WAYS TO INCREASE THE EFFECTIVENESS OF TEACHING SPECIAL SUBJECTS IN 
PROFESSIONAL EDUCATION 
 
Н.Н.Каримова 
ПИКҲТБПКҚТМОИ мустақил тадқиқотчиси 
 
Аннотация: 
мақолада профессионал таълимда компетенциявий ёндашувлар асосида махсус 
фанларни ўқитиш натижасини ошириш ҳамда профессионал таълимда ўқитувчиларини касбий 
фаолиятга тайёрлашда махсус фанлари блокининг асосий вазифалари очиб берилган. 
Таянч сўзлар:
махсус фан, таълим натижаси, сифати, инновация, креативлик.
Аннотация: 
В статье раскрываются основные задачи блока специальных предметов в 
улучшении результатов преподавания специальных предметов в профессиональном образовании на 
основе компетентностных подходов и в подготовке учителей к профессиональной деятельности в 
профессиональном образовании. 


177 
Ключевый слова: 
специальный предмет, результат обучения, качество, инновации, 
творчество. 
Annotation: 
The article reveals the main tasks of the block of special sciences in improving the 
results of teaching special subjects on the basis of competency-based approaches in vocational education and 
in preparing teachers for professional activities in vocational education. 
Key words:
special science, educational outcome, quality, innovation, creativity. 
Профессионал таълимда ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда ихтисослик 
фанларининг ўзига хос салмоқли ҳиссаси бор. Улар эгалланиши лозим бўлган мутахассисликни 
ўрганишнинг асосини ташкил этади. Ихтисослик фанлари блокининг асосий вазифаларидан бири 
аниқ бир касб бўйича талабаларда шакллантирилиши керак бўлган касбий кўникмалар асосини 
ташкил этувчи билим, кўникмалар ва малака тизимини ҳосил қилишдан иборат.
Мазкур фанлар блокининг асосий мақсади тайёрланадиган мутахассисларни касбий 
фаолиятга тайёрлашнинг асосини ташкил этиб, улар бўлажак мутахассисларнинг амалий фаолияти 
учун шарт-шароит яратишдан иборат. Бунда ушбу блокка кирувчи фанлар мазмуни, ўқитиш мақсади 
ва вазифалари, методлари, шакллари, воситалари, ўтказилиш жойи, жиҳозланиши, улар учун 
ажратилган вақт бўйича бошқа фанлар блокларидан фарқли бўлади, чунки бу блок бўлажак 
мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бўлажак 
мутахассисларни тайёрлашда доимо ушбу соҳага тегишли моддий-техник база, ўқув-ахборот 
таъминоти ва малакали ўқитувчилар билан таъминлаш, ҳамда ихтисослик фанларини ўқитишни 
самарали йўлларини танлаш профессионал таълимда устувор вазифадир. 
Педагогик тадқиқотлар инсонларнинг тинч, ижтимоий тан олиш даражасидаги муҳитда 
яхшироқ ва енгилроқ ўрганишлари мумкинлигини кўрсатади. Нафақат ижобий эмоционал ва 
ижтимоий муҳит, балки мақсадга мувофиқ тарзда жиҳозланганлиги, фаол бўла олиш 
имкониятларнинг борлиги шулар жумласига киради. Ўрганиш жараёнини иложи борича талабаларга
қаратиш учун ўрганиш предмети талабалар эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиши керак. Талабани 
ўрганишга қизиқтириш учун ўзлаштириш бўйича натижалари тўғрисида хабардор қилиб борилса ва 
шахсий мақсадлар билан мослаштирилса, уларда қизиқиш ошиб боради. Талабанинг ўқув предмети 
билан фаол тарзда шуғулланиши юзага келганда ўқув жараёни ривожланади, чунки талабада 
бирламчи ва иккимламчи мотивлар юзага келади. Талабанинг ўзлаштиришда эришган натижаларга
мос мақтов ва тан олиш сўзларини айтиш унинг қизиқишини уйғотишда ижобий таъсирга эга. Бу 
ҳолат уларда ўз кучларга ишончларини ва ўзларига қўйилган талаб даражаларини юксалтиради. 
Ихтисослик фанларни ўқитиш мураккаб жараён бўлганлиги сабабли бу жараёнида турли 
қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Масалан, талабанинг дастлабки билимлари етарли эмаслиги, 
қизиқиши йўқлиги, муаммоларни ечиш муракккаблиги ёки топшириқнинг қийинлиги бўлиши
мумкин. Бу қийинчиликларни ўқув мақсадига қаратилган ёрдамчи ўқув усуллари орқали бартараф 
этиш мумкин. 
Буларга қуйидагилар киради: 
-ўқув қийинчиларни енгишга қаратилган ёрдамлар; 
-ечимини топишга қаратилган ёрдамлар; 
-ишлаш ва амалга оширишга каратилган ёрдамлар; 
-такрорлаш ва машқлар қилишга қаратилган ёрдамлар; 
-ўзлаштирилган билимларни бериш ва янги вазиятларда қўллашга қаратилган ёрдамлар. 
Ўқув материалининг тузилмаси қанча яхши тузилган ҳамда у қанча қонуниятларни ўз ичига 
олган бўлса, билимларни шунча яхши эслаб қолинади. 
Ўтказилган назарий ва амалий тадқиқотларга асосланиб ихтисослик фанларни самарали 
ўрганиш бўйича қуйидаги хулосаларни бериш мумкин: 
- ўрганишда оддийдан мураккабга кичик қадамлар билан ўтиш, яъни босқичма-босқич
ўтказилиши керак ва ҳар доим дастлабки билимларга асосланилиши лозим. Бундан ташқари, 


178 
ўрганиш рағбатлантирилиши керак, масалан, тан олиш билан муваффақиятли ўрганиш ва уни давом 
этишни рағбатлантириб бориш муҳим аҳамиятга эга; 
- талабалар ўзларининг ўрганишдаги ютуқлари ҳақида хабардор бўлсалар, қизиқлари ортиб 
боради; 
- талабалар ”мустақил фаол бўлиш” принципи бўйича ўрганишади.Ўрганишнинг фаол 
даврларни ташкил қилиш керак; 
- ўрганиш ўтаётган даврда кўпгина қулай ҳолатларни қўллаш, ўқув вазиятларини
ўзгартириб туриши керак; 
- талабалар фаол бўлса, ўзлаштириш давомли ва муваффақиятли бўлади. Ўрганишнинг 
фаоллаштирувчи усулларидан фойдаланиш ва гуруҳий ўрганишни ўтказиш керак; 
- ўқув жараёнида ёрдамчи усулларни қўллаш орқали ўрганиш самарасини ошириш мумкин. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish