172
киритиш ва таълимий ўйин фаолиятларда кўллаш аҳамиятли. Шу асосида, мактабгача таълим
муассасаларини компьютер техникаси билан жихозлаш, дастурлар, услублар билан таъминлаш,
мактабгача таълимнинг ахборот воситалари сохасида тарбиячилар тайёрлаш мухимдир.
Таълимий ўйин фаолият жараёнида компьютерларни қўллаш бўйича кейинги йилларда
турли таълимий ўйин фаолиятлар бўйича тажрибалар, услубий ишланмалар яратилди. Таълимий
ўйин фаолиятларни компьютерлаштиришда болаларда фаолият жараёнида қизиқишни, ижодийликни
оширадиган бўлса, тарбиячилар таълимий ўйин фаолиятни ҳам мазмун, хам ташкил килиш нуктаи
назаридан такомиллаштиради. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандларидаги мустакиллиқни,
билимдонликни кўрар эканлар, болалари хозирги замон ишлаб чикариши учун лаёқатли инсон бўлиб
етишаётганидан мамнун бўладилар.
Масалан: элементар математика таълимий ўйин фаолиятини компьютер асосида олиб
боришнинг имкониятлари кўп ва чексиз бўлиб, компьютер элементар математика бўйича янги билим
бериши, ўтилган таълимий ўйин фаолиятни мустахкамлаши, болага ташхис қўйиши, бахолаши,
билмаганларини ўргатиши, тест олиши мумкин. Бугунги кунда, таълимий ўйин фаолиятларни ташкил
этишда компьютернинг имкониятлари шу даражада кенгки, ундан элементар математика бўйича
дастурда берилган таълимий ўйин фаолиятларни ўтишда унумли фойдаланиш мумкин. 1-10 гача
сонларни санашни, геометрик фигуралар ва шаклларни билади, предметларни уларни катталиги
бўйича тўғри жойлаштиришни компьютер оркали болаларга сингдириш самарадор усуллардан экани
синалган. Бунда болаларнинг хотираси ривожланиши, таълимий ўйин фаолият жараёнида мавзуни
яхши ўрганишга қизиқиши ортишини, назорат килиш орқали, билимдонлик даражасининг ўсишини
кузатиб бориш мумкин.
Болалар компьютер саводхонлиги таълимий ўйин фаолиятини бир неча марта бажаришлари
натижасида уларда 1- 5 гача сонларни тўғри ёзиши ва геометрик фигуралар (доира, тўртбурчак,
учбурчак) ва шакллар (куб, шар)ни фарқлаш кўникмалари ўсиши табиий. Чунки, уларнинг нотўғри
топган жавоби компьютер томонидан таъкидланади ва тўғри жавоб кўрсатиб берилади. Буни кўриш
хотирасига жойлаш натижасида навбатдаги таълимий ўйин фаолият давомида тўғри жавоблар
микдори ортиши ва шуғулланиш миқдорига караб максимал тўғри жавобга эришиш мумкин.
39
Таълимий ўйин фаолият жараёнида мавзуларни ўрганишда компьютернинг аҳамияти беқиёс.
Саводхонлик дастури бўйича компьютер дарси натижасида:
- болаларнинг саводхонлиги ортади;
- уларнинг таълимий ўйин фаолиятга қизиқишлари кузатилади;
- уларда таълимий ўйин фаолият асосида рақобат кучаяди;
- компюотердан фойдаланиш малакаси ўсади;
- таълимий ўйин фаолиятда барча болалар фаоллик кўрсатади;
- бола ўзининг саводхонлик даражасини билиб олади ва ўзидаги ўзгаришларни кузатиб
боради;
- уларда мустақиллик ва хозиржавоблик шаклланади.
Бугунги кунда бола ҳар қадамда – ҳар бир хонадонда компьютер билан тўқнаш келаётгани
барчага аён. Табиий савол туғилади: барча бола ҳам ушбу замонавий технологиядан ўз ўрнида
мақсадли фойдаланяптими? Бунинг учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади?
Do'stlaringiz bilan baham: