2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ТАЖРИБАНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ ЎРНИ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ТАЖРИБАНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ ЎРНИ 
Кадирова Гулнора Хасановна, 
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар тизими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш институти 
таянч докторанти 
gulnora.kadirova. 86@mail.ru 
Аннотация:
Ушбу мақолада тажриба тушунчаси қисқа таҳлил этилган. Шунингдек, 
тажрибанинг асосий хусусиятлари ва унинг таълим сифатига ижобий таъсири хақида фикр 
юритилган. Тажрибаларни ташкиллаш масалалари кимё фанини ўқитиш мисолида кўриб ўтилган.
Таянч сўз ва тушунчалар
: тажриба, тажриба ўтказиш босқичлари,
Кадирова Г.Х. Роль практики в процессе обучения 
Аннотация:
В данной статье дается краткий анализ понятия практики. Также высказываются 
мнения об основных особенностях практики и её положительном влиянии на качество образования. 
Вопросы организации обучения на основе практических работ рассмотрено на примере преподования 
химии. 
Ключевые слова и понятия
: практика,этапы проведения практических работ, креативность,
Kadirova G.X. Тhe role of experience in the learning process 
Annotation:
This article provides a brief analysis of the concept of experimentum. Opinions are also 
expressed on the main features of creative learning and its positive impact on the quality of education. 
Questions of organization of training based on creative approach are considered on the example of teaching 
chemistry. 
Key words and concepts
: creativity,experimentum. 
Тажриба – фаннинг муҳим методи. У умуминсоний амалиётнинг таркибий қисми ҳисобланади. 
Замонавий фанларда тажрибанинг ранг-баранг шакллари қўлланилади. Фундаментал тадқиқотлар соҳасида 
тажрибанинг энг содда кўриниши таклиф қилинаётган назарияда мақсадни белгилаб берадиган 
ҳодисаларнинг мавжуд ёки йўқлигини аниқлашга асосланган бўлади. 
Муайян бир обьект хусусиятларининг миқдорий бўлинишини аниқлайдиган ўлчов тажрибалари 
нисбатан мураккаб ҳисобланади. Фундаментал тадқиқотларда амалга ошириладиган яна бир тажриба тури 
ҳаёлий (тафаккур) тажрибаси саналади. Бундай тажрибалар назарий билим соҳаларига мансуб бўлиб, улар 
идеал обьектлар устида амалда бажариб бўлмайдиган тафаккур амалиётлари тизимида намоён бўлади. 
Кўрсатиб ўтилган барча тажриба турлари амалий тадқиқотлар соҳасида қўлланилади. Уларнинг 
вазифалари - аниқ назарий моделларни текшириш. Амалий фанлар учун табиий вазиятлар ёки техник 
қурилмалар материал моделларига қўйиладиган моделли тажриба ўзига хос аҳамиятга эга. У ишлаб чиқариш 
тажрибаси билан чамбарчас боғлиқ.[1] 
Бизнинг назаримизда, тажрибанинг яна бир илмий-тадқиқотчилик ва ўқув тадқиқотчилик тури таснифи 
барчада катта қизиқиш уйғотади. Илмий ва ўқув тадқиқотининг умумийлиги уларнинг айнан бир типдаги 
билиш, ўлчаш, тажриба, тажриба натижаларини таҳлил қилиш, уларни таснифлаш ва тизимга солиш каби 
методлардан фойдаланиши билан белгиланади. Тадқиқотнинг эмпирик ва назарий даражаларида етакчи роль 
тафаккурнинг аналогия, таққослаш, абстракция ва умумлаштириш каби жараёнларига тегишли бўлади. 
Педагогик ва психологик адабиётларни ўрганишда тажрибани тушунишга бўлган икки хилдаги аниқ 
ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин: дидактикада тажриба – бу мактаб ўқувчиларини ўқитиш методи;
методикада – ўқув-билиш фаолиятининг бир тури. 
Бизнинг назаримизда, нисбатан мақбул таъриф қуйидагича ифодаланади: «Тажриба – бу махсус 
шароитларда тадқиқ қилинаётган предмет, жараён ёки ҳодисани ўрганишга йўналтирилган, уларнинг 
боришини кузатиш ва такроран амалга ошириш имконини берадиган, ўзида мукаммал илмий бажарилган 
тажрибаларни намоён қиладиган ҳиссий-предметли фаолият» [2] 
«Ҳиссий-предметли фаолият» сўзи тажрибада ҳам амалий ҳаракатлар, ҳам билишнинг 
бажарилаётганлигини англатади.


167 
Ўқув тажрибаси илмий тажрибага ўхшамайди, лекин у билан бир қатор умумий жиҳатларга эга. 
Таълим жараёнида тажрибани кенг жорий қилиш илмий тажриба хусусиятларини тўғри тушунишни 
шакллантиришга ёрдам беради, келажакда ўқувчиларни уларни бажаришга тайёрлайди. 
Тажриба таркибини аниқлаш – бу барча фаолият турларининг нисбатан муҳим ва умумий 
жиҳатларини ажратиб олиш, уларни бажариш изчиллигини аниқлашни англатади. 
Биз А. А. Грабецкий ва Г. П. Хомченколарнинг тажрибаларни қуйидаги сингари уч асосий босқичларга 
ажратиши хусусидаги фикрларига тўлалигча қўшиламиз: 
а) тайёрлов босқичи;
б) бевосита тажрибани бажариш босқичи; 
в) натижаларга ишлов бериш босқичи. 
Тажриба режасини тузиш тажрибани тизимли амалга ошириш, кузатишларни изчил бажариш; 
катталикларни ўлчаш-аниқлаш кетма-кетлигига риоя қилишни англатади. 
Бу ҳаракатлардан ташқари тажрибанинг тайёрлов босқичи ўз таркибида тажрибани сифат ўзгаришига 
оид ўтказиш учун зарур бўлган жамики материаллар ва ускуналар, идишларнинг бўлиши, уларнинг созлиги, 
бутунлиги ва етарлилигини қамраб олади. Мана шу билан тайёрлов босқичи ўз якунига етади.
Мантиқан тажрибанинг бевосита асосий босқичини бажаришга ўтилади. Асосий босқич тажриба, 
кузатиш, ўлчаш режасида назарда тутилган барча ускуна ва жиҳозларни йиғиш, тўплаш, ахборотларни 
кодлашни қамраб олади. 
Ҳозирги кунда қабул қилинган методлар тизими орасида муҳим ўрин амалий методларга тегишли, 
уларнинг ичида кимё таълимида шахс ижодий йўналганликни шакллантиришни таъминлашга хизмат 
қиладиган кимё ўқув эксперимети катта рол ўйнайди. Унинг муҳимлиги ҳодисаларни кузатиш, 
тажрибаларни мустақил амалга ошириш жараёнида ўқувчилар нафақат кимё фани конкрет обьектлари 
(моддалари) билан мулоқотга киришадилар, балки моддаларни кўришлари, уларнинг турли жиҳатлари, 
жараёнларини бевосита сифат ўзгаришига оид аниқлаш, ўлчаш имкониятига эга бўлишлари билан ҳам 
белгиланади.[3] 
Турли шароитларда тажрибани амалга ошираётган ва уни кузатаётган ўқувчи мураккаб кимёвий 
амалиётларни бошқариш мумкинлиги, бунда қандайдир бир синоат, мураккабликнинг йўқлиги, барча 
жараёнлар табиий қонунларга бўйсуниши, кимёвий реакциялар инсон амалий фаолиятини ривожлантиришга 
хизмат қилишини билиш орқали фанни ўрганиш шартлигига яна бир бор амин бўлади. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, тўғри ташкил қилинган тажриба ва унинг аниқ хулосалари 
кимё фанини ўзлаштириш жараёнида ўқувчилар диалектик – материалистик дунёқарашларини 
шакллантиришнинг муҳим воситаси. Ҳеч нарса инсоннинг мавжуд ижодий қобилиятларини шахсан ўзи 
тажрибани амалга оширганичалик бевосита ундаш имкониятига эга эмас. Ўқувчилар фаолиятини ташкил 
қилишнинг яна бир таълимни ҳаётга максимал тарзда яқинлаштирадиган шакли тажрибавий – тадқиқот 
ишлари ҳисобланади, унинг жараёнида ўқувчилар турли туман ҳодиса ва фактлар билан учрашадилар. 
Тажрибаларни амалга ошириш ўқувчиларни ижодий ишларга ундайди (уларга керак материалларни танлаш, 
кузатиш, қўшимча адабиёт билан ишлаш, тажриба натижаларини саралаш ва хулосалар чиқариш). 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish