2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


Профессионал таълим тизимида замонавий раҳбар қиёфаси



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Профессионал таълим тизимида замонавий раҳбар қиёфаси
Ш.К.Каримова 
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар 
таълим бошқарув ҳамда педагог 
кадрларни қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш 
институти катта ўқитувчиси 
Арсланова И. 
Тошкент вилояти Пискент тумани
1- сон касб-хунар мактаби психологи 
Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-аҳлоқий, руҳий, 
жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига 
айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
 
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Ш.М.Мирзиёевнинг: “Ёшларга оид давлат сиёсатини 
амалгаошириш наинки Президент девони, балки барча бўғиндаги давлат органларираҳбарларининг 
доимий ишига айланиши зарур” деган сўзлари Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини 
ривожлантиришга хам тегишлидир. 
2020-2021 ўқув йилида Профессионал таълим тизимига ўтилиши муносабати билан касб-ҳунар 
мактаблари, коллежлар ҳамда техникумлардафаолият юритадиган рахбарлар олдига улкан ишларни 
амалга ошириш вазифаси турибди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичаҲаракатлар стратегиясининг 
муҳим бир йўналиши сифатида қабул қилинишимазкур ёшларга оид давлат сиёсатини 
такомиллаштиришда жисмонансоғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга 
содиқ,қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократикислоҳотларни чуқурлаштириш 
ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришжараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, 
профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришҳамда хусусий 
тадбиркорлик соҳасига жалб этиш, ёш авлоднинг ижодий ваинтеллектуал салоҳиятини қўллаб-
қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ваёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, 
уларни жисмонийтарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшоилалар учун 
муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш,ёшларга оид давлат сиёсатини амалга 
оширишда давлат ҳокимияти вабошқаруви органлари, таълим муассасалари, ёшлар ва 
бошқаташкилотларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш масаласинингдолзарблигини ифодалайди. 
Ҳаракатлар стратегияси демократик давлатқуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги 
ислоҳотлардаёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳимвазифаларни белгилаб 
берганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.Бугун мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана 
ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни 


179 
вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга 
оиширилиб келинмоқда. 
Бизга маълумки, 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ШавкатМирзиёев 
раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият,санъат, жисмоний тарбия ва спортга 
кенг жалб этиш, уларда ахбороттехнологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, 
ёшларўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашмасалаларига 
бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, 
маънавий-маърифийсоҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та 
муҳимташаббусни илгари сурди. Ушбу масалаларни муваффақиятли амалга оширишда профессионал 
таълим муассасалари рахбар кадрларининг хам ўзига хос ёндашуви бўлмоғи лозим. 
Раҳбар шахси баркамоллиги, қатъий характери, миллий қиёфасидан ташқари, бир қатор 
қобилиятларга эга бўлишини тақазо этади. Бу эса ўз навбатида раҳбарнинг обрў қозонишига пухта негиз 
ҳозирлайди, лавозимнинг кейинги босқичлари учун имкон яратади, истиқбол режаларини рўёбга 
чиқаради. Раҳбар шахсида қуйидаги қобилиятлар бўлиши керак: ташкилотчилик қобилияти, рахбар 
бозор иқтисодиёти даврида ўта уддабурон, ишбилармон, муаассасанинг олдида турган вазифаларни 
мақсадга мувофиқ, собитқадамлик билан бажариши лозим. Бунда ишлаб чиқаришни молиявий-
иқтисодий масалаларини тўғри ва оқилона ташкил этиш; янги ғоялар, технологиялар, че эл 
тажрибаларини махаллий шароитга мослаштирган холда амалиётга тадбиқ этиш; фавқулоддаги ишлаб 
чиқариш муаммосини тезкорлик билан ҳал қила билиш; ўрни келганда ўринбосарлар, ёрдамчи ва 
ходимларнинг индивидуал психологик хусусиятларини инобатга олган холда рағбатлантириш,жазолаш, 
танбеҳ бериш, эътироз билдириш, реал ваъдалар бериш орқали муросага келтириш; тобе инсонларнинг 
хусусиятларини эътиборга олган ҳолда фаолиятларини ташкил қилишга одатланиш; ишни рационал 
тақсимлаш; корхона истиқболи ва ходимлар ижтимоий химояси учун ҳамиша қайғуриш, ғамхўрлик 
қилиш Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, замонавий раҳбарларни тайёрлаш ва малакасини 
ошириш мобайнида иложи борича шахснинг ўз-ўзини англаши, ўз эътиқоди ва қадриятларини ҳаёти 
давомида аниқ ифодалаш чоралари ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш лозим. Ахир, айнан,
ички поклик, самимийлик ва инсон табиатининг яхлитлиги ўзгага таъсир этишдаги асосий куч сифатида 
майдонга чиқади. Раҳбарни тайёрлаш, унинг малакасини ошириш билан боғлиқ ҳар қандай тадбир
раҳбар шахси, унинг бошқарув маҳоратини такомиллаштириш, ўзгаларга таъсир этиш кўламини 
кучайтириш масаласини мақсад қилиб қўяди. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish