2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
 
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА КОМПЕТЕНЦИЯ ДАРАЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШДА 
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ 
Бегимқулова Вилоят Қаландаровна, 
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, , I1 босқич таянч докторанти 
 
Аннотация. 
Ушбу мақолада профессионал таълимда компетенция даражаларини баҳолашда 
инновацион ёндошувга бағишланган. Мақолада мамлактимизда янги профессионал тизимни жорий 
этилиши профессионал таълим муассасаларида инновацион педагогик ва ахборот технологияларни 
қўллашнинг ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган.
 
Калит сўзлар.
Профессионал таълим, компетенция, инновацион ёндашув, дивергент фикрлаш, 
таълим-тарбия. 
Аннотация.
Эта статья посвящена инновационному подходу к оценке уровня компетентности в 
профессиональном образовании. В статье освещены роль и важность внедрения новой 
профессиональной системы в нашей стране, использования инновационных педагогических и 
информационных технологий в профессиональном образовании. 
Ключевые слова.
Профессиональное образование, компетентность, инновационный подход, 
дивергентное мышление, образование. 
Annotation.
This article focuses on an innovative approach to assessing competency levels in vocational 
education. The article highlights the role and importance of the introduction of a new professional system 
in our country, the use of innovative pedagogical and information technologies in vocational education. 
Key words.
Professional education, competence, innovative approach, divergent thinking, education. 
Ҳозирда мамлакатимизда мутлақо янги профессионал тизимини жорий этилиши профессионал 
таълим муассасаларида инновацион педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш, замонавий ўқув-
услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш, компетенцияларни шакллантириш ва компетенция 
даражаларини баҳолаш методларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни тақазо этмоқда. 
Ўқитиш жараёнининг вазифаси таълим, тарбия ва ривожланиш бирлигини таъминлашни 
назарда тутади. Бироқ профессионал таълим йўналишлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашда 
таълим олувчиларнинг қобилияти, онг ва кўникмаларини ўстириш, илмий-амалий билимларини 
чуқурлаштириш муаммоси бундан ҳам муҳимроқ [1]. 
Профессионал таълим жараёнида инновацион таълим технологиялар ва фаол усуллардан 
фойдаланиш, инновацион ёндашувларни қўллаш, янги ишлаб чиқарилаётган техник воситаларни 
татбиқ қилиш, кўпроқ талабаларни мустақил ишлашга ундаш, илғор тажрибалардан сабоқ беришнинг 
турли йўлларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Инновацион таълим – бу бўлажак мутахассисларни меҳнат бозори талаблари асосида касбий 
фаолиятга тайёрловчи жараён бўлиб, у аввал олган билимлар асосида таълимни такомиллаштириш ва 
самарали янгича ёндашув қилишдан иборат. Унда таълим-тарбияда янгича сифат кўрсаткичига 
эришиб, юқори самарадорликни қўлга киритиш амалга оширилади ва ижодкорликка йўналтирилади 
ҳамда таълим технологияларини янгича сифат босқичига кўтариш, шунингдек, таълим-тарбияда 


78 
замонавий ёндашувларни ташкил қилиб боришни таъминлайди. Инновацион таълимда замон билан 
ҳамнафас таълим технологияларини яратиш билан шуғулланишга доим имконият яратилиб борилади. 
Таълим олувчиларнинг компетентлик даражаларини баҳолаш методлари ҳамма вақт баҳс 
мунозарали мавзу бўлиб келганлиги боис инновацион ёндашувни талаб этади. Чунки у турли 
адабиётларда турлича ёритилган. Бироқ мавжуд қарашларни умумлаштириб айтиш мумкинки, 
таълим олувчиларнинг касбий компетентлик даражалари таълим сифатини белгилабгина қолмай 
балки битирувчиларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига имкон яратади. Касбий компетентлик 
мезонлари ўқитиладиган ҳар бир фаннинг мақсад ва вазифаларидан, эгалланиши лозим бўлган махсус 
компетенциялар мазмунидан келиб чиқиб аниқланади. Таълим олувчиларнинг компетентлик 
даражаларини баҳолаш методларидан энг самаралиси муаммоли ва ижодий топшириқлар методидир. 
Бу методлар энг самарали бўлиб, асосан талаба мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятини 
ривожлантиришга ва баҳолашга йўналтирилган. Зеро компетенция мустақил ва ижодий фаолият 
натижасидир [2]. 
Мустақил фикр юритиш ҳар бир шахс ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун, 
аудиторияда дарс беришнинг барча шакллари: назарий, амалий, лаборатория дарслари, амалиётлар, 
дарсдан ташқари ишлар, илмий тадқиқот ишларида талабаларнинг мустақил фикр юритиш 
кўникмалари таркиб топади ва у ўқитувчи ёки илмий раҳбар томонидан ривожлантириб борилиши 
муҳим аҳамиятга эгадир. 
Мустақил фаолият юритишда касбий компетенцияларни шакллантириш жараёни ҳар доим 
тушунилган, англаб етилган хусусиятда бўлади. Мустақил ишлаш маҳоратини эгаллаш учун таълим 
олувчи фақат ўз фаолияти мақсадини тушуниб етишигина эмас, балки таълим олиш метод ва 
усулларини ўзлаштириши ҳамда билимларни амалий қўллаш кўникмаларини эгаллашлари керак 
бўлади. Маҳоратлар шаклланишида талабанинг маълум шароитларда қандай қилиб ҳаракат қилиш 
кераклиги ҳақидаги билимларни эгаллаши алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Бундай билимлар амалий 
ҳамда ақлий ишларни бажаришнинг самарали усул ва услубларини эгаллаши учун зарур бўлади. 
Ижодий фикрлаш-имкониятлар турли-туманлигига таянувчи, муаммо ва масалалар умуман 
янги ечимига олиб келувчи идрок этиш стратегиясини тақдим этади. Унинг психологик механизмини 
дивергент фикрлаш билан боғлайдилар. Субъектив янги маҳорат яратиш, шунингдек, уни яратиш 
бўйича идрок этиш фаолиятининг ўзида янгилик яратиш билан ифодаланади. Ўз белгиси билан 
репродуктив фикрлашдан фарқланади. Талабаларнинг компетенция даражаларини баҳолашда 
мустақил ва ижодий топшириқларини ишлаб чиқишда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши тавсия 
этилади: топшириқлар ҳақиқий вазиятлар билан боғлиқ муаммоларга қаратилиши керак; ўқув 
топшириғидаги муаммони ҳал этишда талабалар ақлий фаолиятини турли усуллар ёрдамида 
ривожлантиришни кўзда тутади; топшириқлар мазмунида акс эттирилган ҳодисалар ва жараёнлар 
ўртасидаги муҳим боғлиқлик кўрсатилиши керак; топшириқлар ечимини аниқлаш ва талабалар 
онгида ҳодисалар ёки жараёнлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлаш имкониятларини назарда
тутилиши лозим; топшириқларни бажариш жараёнида талаба оддий тушунчалардан, у ҳали 
ўзлаштирилмаган янада мураккаброқ тушунчани келтириб чиқариш имконини бериши лозим; 
топшириқни бажариш жараёнида оддий тушунчалар талабага маълум бўлмаган тушунчалар билан 
ўзаро таҳлил қилинади; топшириқни бажаришда талаба тушунчаларнинг шакли ва мазмунини 
ўзгартирмасдан ҳамда ўзгартириб, уларни қайта ишлаб чиқади; ижодий фикрлаш асосида янги 
билимлар шаклланади [3]. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish