2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
 
Калит сўзлар: 
муносабат, шахслараро, низо, мулоқот, шахс, фаолият, тарбия.
 
 
Аннотация: 
В данной статье представлена информация об условиях, в которых 
возникают педагогические конфликты в образовательном процессе, категориях лиц. Представлены 
объективные и субъективные условия, порождающие конфликт, мнения о поведении индивидов. 
Ключевые слова
: отношение, личность, конфликт, общение, личность, деятельность, 
воспитание. 
Abstract:
This article provides information about the conditions in which pedagogical conflicts arise 
in the educational process, categories of persons. The objective and subjective conditions that give rise to 
conflict, opinions about the behavior of individuals are presented 
Keywords:
 attitude, personality, conflict, communication, personality, activity, upbringing. 
Низолар типологияси, яъни унинг ўзига хос тоифаларга, кўринишларга бўлиниши анча
мураккаб ҳодиса ҳисобланади. Чунки ҳар бир реал низо фақат унинг ўзигагина хос бўлган 
хусусиятлардан иборат бўлади. Шу нуқтаи назардан, низоларни ўхшаш гуруҳларга ажратиб 
ўрганиш бироз қийинчиликлар туғдиради. Аммо низоларни бирор тўхтамга, бирор ижобий натижага 
келтириш усуллари жиҳатидан баъзи умумий қоидалар ва тамойилларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: низодан педагогик жараёнда моҳирона фойдаланиш учун албатта назарий билимларга эга 
бўлиш керак: унинг динамикасини ва унинг барча ташкил қилувчиларини яхши билиш керак. Низо 
– истаклари, қизиқишлари, қадриятлари ёки тушунчалари мос келмаслиги сабабли юзага келадиган 
икки ёки ундан ортиқ субъектлар ўртасидаги ижтимоий ўзаро алоқалар шакли субъектлар индивид, 
гуруҳ, ўз-ўзи билан ички низолар ҳолатларида бўлади. Низоли вазият – ижтимоий субъектлар 
ўртасида ҳақиқий қарама-қаршиликни юзага келтирувчи ҳодисадир.
Низоларнинг юзага келишида икки хил шарт-шароит мавжуд.
Объектив шарт-шароитларга: меҳнат қилиш учун шароитнинг ёмонлиги; ходимлар орасида 
мажбурият ва вазифатарнинг нотўғри тақсимланганлиги; бошқарув тизимидаги номутаносибликлар; 
қўйилган вазифаларга мос профессионаллик ходимларда кузатилмаслиги; ишчи ўринларининг 
етишмаслиги туфайли, ишларнинг тақсимланишидаги адолатсизлик; меҳнатни ташкил этиш ва 
меҳнатга ҳақ тўлашда адолатсизлик ҳолатларининг кузатилиши. 
Низоларнинг юзага келишида субъектив шарт-шароитларга: ишбилармонлик муносабатларида 
негатив йўлларнинг кўриниши; шахслараро муносабатларда шахсга оид хусусиятларнинг намоён 
бўлиши; муомалани ташкил этишда нўноқлик ва саводсизликнинг кузатилиши. 
Раҳбар бирор томонга кўпроқ ён боса бошласа ҳам, низонинг иштирокчисига айланади. 
Шунинг учун у холис тарзда низонинг келиб чиқиш сабаблари, кимларнинг манфаатига зид ишлар 
қилинаётганлиги, низо иштирокчиларининг шахсий ва профессионал хусусиятлари, кучли ва кучсиз 
томонларини таҳлил қилиб, низонинг “портрети”ни ўзи учун тасаввур қила олиши керак. Шундан 
кейингина, томонларни чақириб, масалага янада ойдинликлар киритиб, томонларни келишувга 
чақиради. “Мен нима бўлганини, муаммо нимада эканлигини билиш учун сизларни чақирдим” деб 
гап бошлаши ва ҳар бир томоннинг фикри муҳимлигини таъкидлаб, айни пайтда вазиятни қаттиқ 
назорат қилиши, унинг кечишини бошқариши лозим. 


73 
Низоли холатларда шахснинг қандай хулқ-атвор хусусиятларини намоён этишига қараб турли 
тоифаларини кузатилади. Ф.М.Бородкин ва Н.М.Коряклар низоли вазиятларда олти хил шахс 
типлари-тоифаларини кўрсатиб берганлар. Булар: 
1.
Намойишкорона тоифадаги низоли шахс. 
2.
Ригид тоифадаги низоли шахс. 
3.
Бошқариб бўлмайдиган тоифадаги низоли шахс. 
4.
Аниқликни талаб этадиган тоифадаги низоли шахс. 
5.
Низосиз тоифадаги низоли шахс. 
6.
Мақсадга йўналтирилган тоифадаги низоли шахс.
Бу низоли шахс тоифалари ўзаро муносабатларда намоён бўлар экан, қайси тоифа билан 
қандай ишбилармонлик муносабатларини ўрнатишга, музокаралар олиб боришга бевосита таъсир 
этади. Шунинг учун ҳамкорликка киришишда албатта кузатувчан бўлиш, ҳар бир ҳаракат мақсадини 
англаш малакаларини таркиб топтириш муҳимдир.
Демак, низолар маълум вазият иштирокчилари бўлган шахсларнинг ижтимоий борлиқ, унда 
рўй бераётган ижтимоий-психологик ҳодисалар, уларга нисбатан шахс муносабатлари, баҳолари 
ўртасидаги зиддиятларни ифодалайди.

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish