Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Тўрақулов Х. А. Илмий ижодиёт методологияси. Монография. – Т: Фан, 2007, 248 б.
2.
Тўрақулов Х. А, Ҳасанбоев Ж, Алқаров И, Усмонов Н, Тўрақулов О. Х. Илмий тадқиқот
асослари. Ўқув қўлланма. - Т.: Fan va texnologiya, 2011,
484б.
305
3.
Тўрақулов Х. А., Тўрақулов О. Х., Тўрақулова И. Х., Тўрақулов У. Х. Илмий тадқиқот
асослари: 1000 саволга 1000 жавоб. - Т . : Fan va texnologiya, 2019, 632 б.
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ ТЕХНИК
ИЖОДКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ТАЙЁРЛАШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Турматов Жалолиддин Рахматуллаевич,
ЖизПИ “Профессионал таълим” кафедраси
доценти в.б., педагогика фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD)
Раззоқова Соҳиба Ўткировна
мустақил тадқиқотчи
Аннотация.
Мақолада профессионал таълим тизимида тайёрланадиган бўлажак
мутахассисларнинг ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш ва унинг ўзига хос томонлари ҳақидаги
мулоҳазалар келтирилган.
Калит сўзлар
: профессионал таълим, тайёрлаш назарияси, материализм, қиёсий таҳлил,
фараз қилиш.
Аннотация.
В статье дается отзыв об особенностях подготовки будущих специалистов к
творческой деятельности в системе профессионального образования.
Ключевые слова:
профессиональное образование, теория обучения, материализм,
сравнительный анализ, гипотеза.
Annotation
. The article provides feedback on the peculiarities of training future specialists for
creative activity in the vocational education system.
Key words
: vocational education, learning theory, materialism, comparative analysis, hypothesis.
Профессионал таълимда бўлажак мутахассисларниилмий-техникавий ижодкорлик фаолиятига
тайёрлаш методологияси - бу техник ижодкорликнинг турлари, шакллари ва уни ташкил этиш
усуллари, шунингдек бўлажак профессионал таълим мутахассисларини илмий техникавий
ижодкорликка тайёрлаш назарияси ва унинг ривожланиш қонунлари ҳамда унинг натижаларини
амалга татбиқ этиш тамойилларини назарда тутади. Унинг методологияси ҳам худди бошқа
педагогик фаолиятлар сингари фалсафанинг диалектик ва тарихий материализм қонунларига
асосланган ўзининг махсус методларига эга. Бу методларга хусусан қуйидагилар киради:
- профессионал таълимнинг умумий масалалари таҳлили ва уларни ҳал этишда бўлажак
мутахассислар илмий техникавий ижодкорлик фаолиятининг ролини аниқлаш;
- техник ижодкорликда тадқиқот текшириш методлари, илғор педагоглар тажрибасини
ўрганиш ва умумлаштириш;
- ижодкорлик масалаларини ечишнинг услубий асосларини қиёсий таҳлил қилиш;
- бўлажак мутахассислар илмий-техникавий, ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг
объектив тенденциялари ва қонуниятларини аниклаш;
- айтилганлар асосида ишчи фаразларни белгилаб олиш ва уларни экспериментал
текшириш.
Бўлажак профессионал таълим мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлашда уларнинг
ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш орқали борган жойларида техник ижодкорлик фаолияти
билан шуғулланишга тайёрлаш вазифаси Давлат таълим стандартида ифодаланган ва у ўз ичига:
- ижодкорликка асосланган ўқитиш сифатини кўтариш;
- ўқитишни ҳаёт билан боғлашни амалда мустаҳкамлаш;
306
- профессионал таълим мутахассисларини ижтимоий касбий меҳнат фаолиятига тайёрлашни
яхшилашларни олади.
Бу муҳим масалалар бўлажак профессионал таълим мутахассисларини илмий техникавий
ижодкорлик фаолиятига тайёрлашнинг методологияси асосида ҳал этилади ва ўзига хос икки жиҳатга
эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |