Калит сўзлар:
ишлаб чиқариш таълими устаси, малака ошириш, smart-таълим, электрон
таълим, масофавий таълим тизимлари.
Ключевые слова:
мастер производственного образования, повышение квалификации, smart-
образование, электронное обучение, системы дистанционного обучения.
Keywords:
master of industrial education, advanced training, smart education, e-learning, distance
learning systems.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812 – сонли
Фармонида “...профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим
усталарини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги тизимини жорий этиш...” масаласига
тўхталган эди.
Профессионал таълимни ривожлантиришда хар томонлама етук билим, малака ва кўникмага
эга мутахассисларни тарбиялаб етиштиришда ишлаб чиқариш таълими устасининг ўрни беқиёс
бўлиб, бу унинг тобора такомилашиб бораётган таълим тизимида доимий ўз устида ишлаб сохага оид
тажрибаларини ошириб боришни талаб этади.
Сўнгги йилларда ўқиш ва ишлашнинг масофадан туриб бошқариладиган ва амалга
ошириладиган кўплаб тизимлари шаклланиб бормоқдаки, профессионал таълим тизими ишлаб
чиқариш таълими усталарини бевосита онлайн режимда ишдан ажралмаган холда тармоқ ёрдамида ўз
малакасини ошириш имкониятини бермоқда.
Шу пайтгача назарий таълимнинг анъанавий ўқитиш усуллари орқали амалга оширишнинг
масофадан ўқитиш жиҳатлари бизга маълум эди. Турли масофадан ўқитувчи интернет сайтлари,
тестлаш ва бахолаш тизими, электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар шулар жумласидандир.
Амалий касбий таълимда олинган назарий билимларини мустаҳкамлаш учун бевосита амалда
кўриб бажарадиган, шу орқали ишлаш кўникмасини хосил қилиб, мустақил холда машқлар ёрдамида
вақт ўтиши билан малакага эга бўлишга олиб келадиган тизимли жараённи амалга оширишнинг
масофадан ташкил этиш масаласида кўплаб концепсияларни қўллаш таклиф этилмоқда. Бундай
масалани электрон таълимнинг янгиланган модели ёрдамида ҳал этиш мумкин бўлиб, SMART-
315
таълим концепцияси хал қилишга қодир ва замонавий авлод кўникиб қолган тармоқдан таълим
жараёнининг таркибий қисми сифатида фойдаланиши мумкин [2]. Таълим жараёни ахборот, электрон
технологияларни қўллаб амалга ошириладиган хозирги электрон таълим тизими қуйидаги асосий
тамойилларга эга бўлиши керак:
-таълимнинг очиқлигини ва мослашувчанлигини таъминлаш тамойили
фойдаланувчиларнинг
қулай бўлган исталган жойда барча тоифалари учун таълим олиш имкониятини яратишни кўзда
тутади;
-индивидуаллаштириш тамойили
кириш ва жорий назорат хамда хар бир тингловчи
билимларининг индивидуал даражасига мувофиқ материалларни тақдим қилиш орқали амалга
оширилади;
-интерфаоллик тамойили
“талабалар - ўқитувчи” ва “талаба - талаба” мулоқотлари
конуниятларида акс этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси” тўғрисидаги ПФ-
5544 – сонли Фармони 1-иловасининг “3.4. Таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини
ривожлантириш” бўлимида кўрсатилган ўтилган “Ўқув-тарбия жараёнига янги таълим дастурларини,
замонавий педагогик технологиялар ва smart-технологияларни жорий этиш орқали таълим
муассасаларида ўқитиш сифатини янада яхшилаш (электрон модуллар ташкил этиш ва масофавий
ўқитишни жорий этиш)” масаласини тўлақонли ҳал этиш ва илм-фан тармоғига жорий этиш айни
ушбу кунда ривожланиб бораётган мамлакатимиз таълим тизимида туб бурилиш ясаб, ўқитиш
сифатини юқори босқичга кўтарилишини таъминлайди [1].
Smart-технологиялари тушунчаси кўплаб дунё олимлари томонидан юқори сифатли энг
замонавий технология махсулотлари сифатида қаралиб, “Ақлли” деб хам аташ мумкин. Маъноси
жиҳатдан рақамли технология, конвергент технология, ахборот технологиялари, ахборот
коммуникацион технологиялари терминларини хам яқинроқ дейиш мумкин [3].
Замонавий технологиялар ёрдамида ташкил этиладиган таълим турларини электрон таълим
ресурслари, очиқ таълим ресурслари, рақамли таълим, смарт таълим ва хакозо деб аталади.
Жанубий Кореяда электрон таълим тизимини шакллантириш қуйидаги алгоритм асосида
амалга оширилди:
• электрон таълим – Electronic education (E-learning);
• мобиль таълим – Мobile-learning (M-learning);
• ялпи таълим – Ubiquitous-learning (U-learning);
• интерактив таълим – Smart-education [4].
Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши инсонлар яшаш даражасининг яхшиланиши ёки ижобий
кўрсаткичларда ўсиши баробарида “АҚЛЛИ” технологиялар термини билан боғлиқ бўлган “Ақлли
шахар”, “Ақлли таълим” каби инновацион ривожланиш элементлари билан кенг тусда
тушунилмоқда. Ҳатто касб-ҳунар таълимини маълумотлар базаси ва ахборот-коммуникатив
тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни бошқарувининг ахборот тизимларини ишлаб
чиқишга катта эътибор қаратилмоқдаки, SMART технологияларисиз таълимда бирор инновацияни
қўллаш ё амалга ошириш кўзланган натижа олиб келмайди [5].
SMART термини 1954 йил менежмент назарияси муаллифи австриялик Питер Друкер
томонидан киритилган. Бешта сўзнинг бош харфларидан иборат бўлган ушбу жумла, S-specific-аниқ,
конкрет, M-measurable - ўлчовли, A-achievable - эришиладиган, R-realistic - асосланган, T-time - вақт
cўзларидан олинган бўлиб, тўғри белгиланган вақт қўйилган мақсадга эришиш мумкинлиги
маъносини беради [6].
Хозирги даврда таълимга бўлган талаб тобора кучайиб бормоқдаки, янги технологиялар ва
рақамли трансформация инсон билим олишида катта ахамият касб этади. Албатта, хар бир соҳанинг
етук мутахассиси бўлиш учун замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, энг сўнгги
маълумотлардан хабар топиш лозим. Юртбошимиз томонидан ушбу йилни “Илм-маърифат ва
316
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йили деб белгиланиши бу соҳадаги ишларни
ривожлантиришга янада туртки бўлмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйлаб хар учинчи инсон масофавий ўқиш орқали билим
олмоқда. Шундай экан “Smart таълим” бу кутилаётган ва лойихалаштирилаётган келажак таълими,
чунки Smart таълим концепцияси асосидаги таълим жараёнида қўлланиладиган LMS (Learning
Management Systems) бизнес-жараёнларининг моделларини яратиш ва ўқув жараёнларини
бошқаришда самарали қўллаш масаласи долзарбдир. Ушбу соҳада юртимизда Smart технология
элементларидан фойдаланган ҳолда смарт таълимни жорий этиш бўйича бир мунча ишлар амалга
оширилмоқда. Булардан бири ўзаро фаолиятдаги платформали дастурий таъминот асосида яратилган
электрон таълим ўқув курсларни бошқариш тизимини ўз ичига олувчи виртуал ўқитиш воситасидан
Moodle (Modular Object-Oriented Dynamic Learning Environment) – тизимидир [7].
АКТ ривожланишининг замонавий босқичида нафақат классик таълим технологиялари билан
бир қаторда электрон таълим (e-learning) ҳамда Smart e-learning ва Smart Education (ақлли таълим)
ҳам кенг қўлланилмоқда. Smart концепцияси таълим кесимида ўзи билан бирга , “ақлли тахта”,
“ақлли экран”, ихтиёрий нуқтадан интернетга чиқиш каби технологияларни қўллашни тақазо
этмоқда. Ушбу технологияларнинг хар бири контентни ишлаб чиқиш жараёнини янгидан қуриш,
етказиб бериш ва актуаллаштириш имконини беради. Натижада таълим олишни нафақат синфда,
балки уйда, иш жойида, жамоат жойларида, дам олиш жойларида хам амалга ошириш мумкин
бўлади.
Smart таълим концепсияси мавжуд манбаларга тез мослашувчанлик, мультимедианинг
максимал хилма-хиллиги, тингловчининг савияси ва талаби даражасида тезкорликда
мослашувчанликдан иборат. Шунингдек, Smart — технологиясиз, инновацион фаолият юритиб
бўлмайди ва таълим ўзгаришсиз қолади [8].
Замонавий Smart таълимни амалга оширишнинг мақсади бўлиб, билим олиш учун зарур бўлган
мотивацияни яратиш ҳамда ижодий ечимлар ёрдамида билим ўзлаштиришнинг янги шакли ва
воситаларини излаб топиш ва амалга оширишдан иборат.
Ишлаб чиқариш таълими усталарини малакасини ошириш тизимида масофадан туриб
таълимни амалга оширишнинг смарт элементлари қўлланган кўплаб воситаларини тавсия этиш
мумкин. Бир қатор олий таълим тизими, турли ўқув курслари, ихтисослаштирилган мактабларда
электрон таълим стандартлари талабларига жавоб берувчи миллий таълим платформаларидан
фойдаланишмоқда. Шундай платформаларни малака ошириш тизимида хам қўллаш ишлаб чиқариш
таълими усталари учун қуйидаги имкониятларни беради:
1.
Ишдан ажралмаган холда иш жойи ёки исталган жойдан ахборот технология воситаларидан
фойдаанган холда тармоққа уланиб ўқув контентини ўзлаштириш, тескари алоқа сифатида
тестлаш ва бахолашни ташкил этиш.
2.
Таълимнинг мобиллашуви натижасида ўқув контентини тўлиқ ўзлаштириш ва юқори билим
сифатига эга бўлиш имконияти.
3.
Миллий платформалардан фойдаланилганда uzдомен орқали фойдаланиш, хатто
видеоконференция ташкил этишдаги қулайлик.
4.
Тингловчиларнинг фойдаланишидаги автоматлаштирилган тизим, автоматик бахолаш
тизимларининг қулайлиги.
5.
Деканат орқали электрон бошқарувнинг қулайлиги.
6.
Ўқув контентининг интерактивлиги, турли кўринишга ва жозибага эга эканлиги.
Smart таълим — бу малака ошириш институти ҳамда профессор – ўқитувчилар таркибининг
тингловчилар билан умумий стандартлар, келишувлар ва технологиялар асосида ягона интернет
тармоғи орқали таълимни замонавий ва сифатли амалга оширувчи бирлашмасидир.
317
Do'stlaringiz bilan baham: |