Биринчи жиҳати
- ўқув материалидаги малакавий тавсифга эга бўлган назарий ва амалий
муаммоли масалаларни аниқлашни, кейин табиий (физика, кимё, биология ва бошқа), умумтехника
ҳамда махсус фанлар қонунларининг техника ва технологияларига татбиқини ўқитувчи томонидан
ёритилиши ва бўлажак мутахассис томонидан ўзлаштирилишини назарда тутади.
Иккинчи жиҳати
- профессионал таълимда бўлажак мутахассислар-нинг ишлаб чиқариш
масалаларини ҳал қилишга оид билимлардан унумли фойдаланадиган техник ижодкорлик
кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришдир. Жумладан, профессионал таълим
йўналишидаги ўқув дастурини таҳлил қилиш унинг ҳозирги замон ишлаб чиқариши билан техник -
технологик ва ташкилий - иқтисодий тавсифдаги илмий техникавий ижодкорликка асосланган
тадқиқот ишлари бўйича алоқа боғлаш учун кўплаб имкониятлар мавжудлиги аниқланди. Аммо бу
алоқаларни амалга ошириш эса у асосда, дидактик жиҳатдан пухта ўйлаб ёндошишни тақозо этади.
Бўлажак мутахассислар табиий, умумтехника ва махсус фанларни, унинг амалий масалаларини
техник ижодкорлик ишлари орқали ўзлаштириши асосидагина касбига оид билимларни келажакдаги
ишлаб чиқариш фаолияти билан чуқур боғлай олиши мумкин. Чунки, технологик жараёнлар ва
техникалар ишлаш принциплари асосида ана шу фанларнинг қонуниятлари ётади. Шу боисдан ўқув
жараёнида техник ижодкорлик кўникмаларини ҳосил қила бориш, бўлажак профессионал таълими
мутахассисларига технологик жараёнларнинг ва техникаларнинг ишлаш принципларини илмий
асосда тушуниб олишда муҳим восита ҳисобланади. Бу эса политехник билимларнинг предметлараро
характерини ҳам амалий ифодалайди. Шу ҳолдагина илмий техникавий ижодкорлик ишлари ўзининг
ҳақиқий вазифасини бажаради, бўлажак мутахассисларга ишлаб чиқаришнинг умумий илмий
асосларини ўзлаштиришларида ёрдам беради.
Бўлажак профеессионал таълим мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлашда техник
ижодкорликка асосланган тадқиқотчилик кўникмаларининг ўрни муҳим ҳисобланади, буларга:
назарий ўрганиш, кузатиш, муаммони қўя билиш, фараз қилиш, фараздан келиб чиқиб режа тузиш,
эксперимент ўтказиш, эксперимент натижаларини олиш, фаразга нисбатан эксперимент натижасини
таққослаш, назарий таҳлил қилиш ва умумлаштириш, амалда қўллаб кўриш кабилар билан боғлиқ
кўникмалар киради. Айтилганлар фан асосларини ўрганишда, амалиёт жараёнида ва ижодий изланиш
ишлари, яъни ижодкорлик орқали шаклланади.
Фан ҳақида Жон Бернол – “Фан дунёни кишилар томонидан тубдан ўзгартириш омилидир”-
деган бўлса, Алберт Эйнштейн уни “
Фан
-тафаккурнинг дунёдаги билиш мумкин бўлган барча
ҳодисаларни муайян бир система асосида боғлаш учун бир неча аср давомида толиқмай қилган
меҳнатидир” деб янада кенг маънода таърифлайди. Пъер Бауст эса
фан
объектининг беҳадлигини
“Фаннинг чегараси уфқка ўхшайди: унга қанчалик яқинлашаверилса, у шунчалик узоқлашаверади”
дея изоҳлаган эди.
Юқоридаги таърифлардан таълим ва фан тушунчалари бир қараганда бир-бирига ўхшашдек
туюлади. Аслида эса улар бир-биридан моҳияти жиҳатидан маълум даражада фарқ қилади. Хусусан,
профессионал таълим бўлажак мутахассисларни шакллантириш (ўзгартириш) ни кўзда тутса, фан эса
ана шу фаолият маҳсули бўлган инсон (шахс ёки киши) лар томонидан дунёни ўзгартириш омили
сифатида намоён бўлади.
Мазкур айтилганлардан кўринадики профессионал таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўзаро
чамбарчас боғлиқ. Аммо бу алоқадорлик баъзан тушунарсиз ва ишончсиз таҳлил қилинади, натижада
гоҳида сунъий ёки табиий узилишлар содир бўлади. Тартиб билан ана шу узилишлар сабабига
эътиборни қаратамиз:
307
Профессионал таълим замонавий фан ютуқларидан орқада қолиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |