2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Адабиётлар: 
 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрель “Ўзбекистон Республикаси 
Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-
сонли Қарори 
2.
 
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрь “Давлат божхона хизмати тўғриси”даги 
502-сон Қонуни
 


250 
3.
Сабуров Н. Давлат ва ҳуқуқ назарияси (Саволлар, таърифлар, тушунча ва атамалар). /Ўқув-
услубий қўлланма.-Тошкент.:ТДЮИ, 2009.32-бет.
4.
Ўзбекистон Юридик энциклопедияси. Т.: “Адолат” нашриёти, 2010йил, 653-бет. 
5. Рустамбаев М.Ҳ.(умумий қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик.- Тошкент.: ТДЮИ. 2006 
йил.
 
“ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ” ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИНИ ИНФОРМАЦИОН ВА 
КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН КАСБИЙ ФАОЛИЯТДА ФОЙДАЛАНИШГА 
ТАЙЁРЛАШ
Рахматова Фируза Махсуджановна, Тошкент давлат техника университети катта 
ўқитувчиси 
Мирзаев Абдулла Абдувахоб ўғли, Тошкент давлат техника университети катта 
ўқитувчиси 
Аннотация. Мақолада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятларини такомиллаштиришда 
ИКТлардан самарали фойдаланиш; ОЎЮ информацион-коммуникацион муҳити шароитида касбий 
талабаларни тайёрлашни амалга оширишни назарий асослаш масаласини кўрилган. 
Аннотация. В статье рассмотрен вопрос теоретического обоснования; осуществления 
подготовку студентов в условиях среды ИКТ ВУЗа служивших совершенствованию 
профессиональной деятельности будущих специалистов путем эффективного использования ИКТ. 
Annotation. The article deals with the question of theoretical substantiation; implementation of 
training students in the environment of ICT University-served to improve the professional activities of future 
professionals through the effective use of ICT. 
Таянч сўзлар: ИКТлардан самарали фойдаланиш, тайёрлов мазмуни, модулли структура, 
касбий характеристика. 
Ключевые слова: эффективное использования ИКТ, содержание подготовки, модульная 
структура, профессиональная характеристика. 
Key words: effective use of ICT, training content, modular structure, professional characteristics. 
Жамият информациялашиб бормоқда, таълим ҳам информациялашмоқда. Техникавий касбий 
таълим талабаларини тайёрлаш, уларни касбий масалаларни ечишларида зарур бўлган информацион-
коммуникацион технологиялар (ИКТ) соҳасидаги билимлар, амалий малакалар ва кўникмаларни 
эгаллашлари жараёнида содир бўлади. Бу жараён мақсадга йўналган ҳолда ташкил этилиши керак, 
бунга бир қатор махсус педогогик шарт-шароитлар яратилганида эришиш мумкин, бу шарт-
шароитлар техникавий касбий таълим соҳасида бўлажак мутахасисларни етук тайёрлашга 
кўмаклашади, 
бунда 
информацион-коммуникацион 
технологиялар 
рақобатчи 
тўсиқдан 
кўмаклашувчи ҳамкорга айланади.
ОЎЮ ўқитувчиси ўқиш жараёнига қўйилган талабларга мувофиқ ўқув ва ўқув-методик 
фаолиятини самарали олиб бориши учун камида қуйидагиларни ўзлаштириши зарур: ўқув-методик 
материалларни (ўқув режалари, ўқув фанлари дастурлари, назорат ва курс ишларининг мавзулари, 
маърузалар, семинарлар, лаборатория ишлари, ўқув адабиётлар рўйхати ва ш.к.) тайёрлаш воситаси 
сифатида матнли редактор; маъруза ва семинар ўқув матераилларини визуаллаштириш ва 
структурлаш инструменти сифатида, презентацияни тайёрлаш воситаси; ўқув педагогик 
информацияни излаш сифатида изловчи тизимлар билан ишлаш; педагогик ўзаро таъсирни ташкил 
қилиш воситаси сифатида электрон почта ва интернет технологиялари; тестларни тузиш воситаси ва 
билимларни назорат қилиш воситаси сифатида автоматлаштирилган психологик-педагогик тестлаш 
тизими [1]. 


251 
ИКТ соҳасига мувофиқ педагогларни тайёрлашнинг асосий мақсадлари: таълимда 
информацион ва телекоммуникацион технологияларидан фойдаланишнинг ижобий ва салбий 
аспектлари билан танишиш; информациялашган жамиятда таълимни информациялаштиришнинг 
роли ва ўрни ҳақида тасаввурни шакллантириш; ИКТ воситаларини самарали қўллаш соҳалари 
ҳақида тасаввурни шакллантириш; таълим соҳасида информацияни яратиш, унга ишлов бериш, 
тақдим этиш, сақлаш ва узатиш техналогияларни ишлаб чиқиш ва уларни самарали қўллаш бўйича 
тасаввурни шакллантириш; ўқув муассасаларининг фаолияти: ўқув жараёни, ўқитиш натижаларини 
назорат қилиш ва ўлчаш, илмий татқиқот, ташкилий ва бошқарув ишларига адекват бўлган 
информатизациялаштиришнинг 
умумий 
методлари 
билан 
танишиш; 
таълимни 
информациялаштириш воситаларига бўлган талаблар, уларнинг сифатини баҳолашнинг асосий 
принциплари ва методлари бўйича билимларни шакллантириш; педагогларда информацион 
педагогик воситаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилишда иштирок этишда барқарор мотивацияни 
ҳосил қилиш; таълимни информациялаштириш тилини шакллантиришга ўргатиш; ўқиётганларга 
замонавий дунёда информацион техналогияларнинг роли ва ўрни ҳақида маълумот бериш учун 
педагогларга қўшимча имкониятларни яратиш. 
Бизнинг фикримизча, ИКТ соҳасида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш – техникавий касбий 
таълимнинг бўлажак мутахассисларига, информация электрон манбаълари ва ИКТ имкониятлари ҳар 
хил бўлган, динамик тарзда ривожланаётган информацион-коммуникацион муҳитда ўзининг бўлажак 
касбий фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради. 
Демак, техника соҳасидаги мутахассисларни касбий фаолиятининг ўзига ҳос хусусиятларини 
инобатга олувчи ИКТ соҳасида тайёрлов мазмунининг модулли структурасини яратишни; ОЎЮнинг 
информацион-коммуникацион муҳити шароитида техникавий касбий таълим талабаларини 
тайёрлашни амалга оширишни ўз ичига қамровчи тизимни реализация қилиш техникавий касбий 
таълим талабаларини ўзларининг бўлажак касбий фаолиятларида ИКТдан самаралироқ 
фойдаланишга тайёрлайди. 
Адабиётлар рўйхати 
Хакимов Ж.О. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ахборот-коммуникацион 
тайёргарлигини компьютерли лойиҳалаш воситалари асосида такомиллаштириш (“Компьютерли 
лойиҳалаш” ўқув фани мисолида): пед. бўй. фал. док. (Phd) дисс. – Т.: 2020. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish