249
жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан ҳам ўзлаштирилишини олади. Ҳуқуқий маданиятни тарбиялаш
жараёнини тадқиқ қилиш мантиғи ҳуқуқий онг тушунчасини янада кенгроқ очиб бериш заруратини
белгилайди. Демак, ҳуқуқий маданият маданиятнинг таркибий қисми сифатида унинг бошқа
таркибий қисмлари, яъни сиёсий, ахлоқий, диний, эстетик, бадиий соҳалари билан ўзаро
алоқадорликда бўлади, таъсир ўтказади ва бир-бирини тақазо қилади. Ҳуқуқий онг (инг.legal
awareness) –амалдаги ҳуқуқни намоён қилувчи ҳуқуқ назариясида ижтимоий онгнинг шакли,
қарашлар ва ҳис–туйғуларнинг мажмуи, мавжуд ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тушунча ва
категорияларда баҳолаш, шунингдек исталаётган ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар. Юридик фанлар номзоди
Н.Сабуровнинг фикрича, “ҳуқуқий онг – бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда
ҳуқуққа, қонунчиликка ва ҳуқуқ тартиботга нисбатан бўлган ғоялар, хис туйғулар,тасаввурлар
йиғиндисидир”.
Маданият лотинча kultura – “ишлов бериш”, “парваришламоқ”, ўзбк тилида араб тилидан
олинган “маданият” (мадиналик, шаҳарлик, таълим-тарбия кўрган) маъносини анлатиб, инсоннинг
фаол ўзгартирувчилик фаолияти билан боғлиқликни ифодалайд. Кейинчалик ушбу тушунча кўчма
маънода маориф тарбияланганлик, маълумотлилик тушунчаларини ҳам ифодалай бошлади.
Демак, ҳуқуқий маданиятнинг функциялари – унинг ижтимоий вазифаларни амалга ошириши
жараёнида ҳуқуқий мулоқот ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий
воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор ва ҳаракатларнинг барча турларини
уйғунлаштириш ва уларга изчил таъсир ўтказишида кўринади, яъни:
- ҳуқуқий маданиятнинг функциялари ҳуқуқий ҳаётнинг энг муҳим хусусиятларини
ифодалайди ва фаолиятни ҳуқуқий ҳаётда мавжуд бўлган энг муҳим масалаларни ҳал этишга
йўналтиради;
- ҳуқуқий маданият функцияларида жамият ҳуқуқий тизимидаги ижтимоий яратувчилик,
ижодийлик хусусияти акс этади;
- ҳуқуқий маданият функциялари ҳуқуқий тизим таркибига кирувчи барча қисмларининг
самарали фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириб боради;
- ҳуқуқий маданият алоҳида шахслар, касбий (профессионал) гуруҳлар ва ижтимоий-
демографик гуруҳлар фаолияти орқали амал қилади;
- ҳуқуқий маданият функциялари ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий ҳатти-ҳаракат доирасидаги
бевосита ҳамда ўтмиш ва ҳозирги давр ўртасидаги билвосита (манбалар орқали) мулоқот ўрнатиш
қобилиятини шакллантиради;
- ҳуқуқий маданият функциялари шахс ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларига таъсир
кўрсатишнинг алоҳида йўналишлари бўлиб, уларнинг ҳар бири объектив ва субъектик борлиққа
юридик фаолият таъсирини акс эттиради.
Хулоса қилиб айтадиган бўласак, бўлажак божхона органи ходими хизмат вазифаларини
бажариш вақтида давлат ҳокимиятининг вакили ҳисобланади. Шу билан бирга хизматда ва хизматдан
ташқари вақтларда ҳам ўзини муносиб тутиши, умуминсоний ахлоқ нормаларига риоя қилиши, ўз
олдида турган бир қатор вазифаларни сидқидилдан бажариши ва энг муҳими фуқароларнинг қонун
билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, ўзини юксак ҳуқуқий маданият руҳида
тарбиялаб, олдига қўйилган вазифаларни бажаришга ҳозирлик, профессионаллик ва ташкилотчилик
қобилиятларини шакллантириб бориши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: