2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   352
Bog'liq
Профессионал

таълим мазмуниорқали,
бунда таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган 
ўқув ахборотлари (қонунлар, қоидалар, назариялар) уларга эълон қилинади, лекин якуний натижа 
мавҳумлигича қолади, асосий ташаббускор – ўқитувчи; 
-
ўқитувчи фаолияти орқали, 
бундамақсадлар машғулот режаларида, маъруза матнларида 
акс эттирилади («ўргатиш, тушунтириш, шакллантириш"...) ўқитувчи нима қилиши тушунарли, 
бироқ таълим олувчи фаолияти жумбоқлигича қолади; 
-
таълим олувчи фаолияти орқали, 
бунда«Нима қиламиз?» деган саволга жавоб (ўқиш, 
ёзиш, ҳисоблаш, чизиш…),мазкурдарсда нима қилиши таълим олувчи учун тушунарли, бироқ 
натижада нимага эга бўлиши ҳар доим ҳам аниқ бўлмайди; 
-
таълим олувчи фаолияти натижалари орқали, 
бунда дарс мақсади ва вазифалари, таълим 
олувчи нимага эга бўлиши (дарсдан кутилаётган натижалар) аниқ. 
Бизнинг фикримизча, ўқув мақсадлари таълим олувчилар фаолияти натижалари орқали 
белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади, чунки, замонавий ёндашувлардан бири ҳисобланган таълим 
жараёнида компетенциявий ёндашувни қўллашнинг муҳим шартларидан бири ўқув мақсадларини 
аниқ белгилаш ҳисобланади.Ўқув мақсадларини белгилашга қуйидаги дидактик талаблар қўйилади: 
-
ўқув мақсадларитаълим олувчилар фаолиятида ва феълларда ифодаланиши; 
45
Хайдаров Б.К. ва бошқалар. Баҳолаш методлари: /Ўқув қўлланма/ - ЎКҲТРИ. Т.: 2003 – 240б. 
2
Голубчикова М.Г. От творчества учителя к творчеству ученика: путеводитель по продуктивному обучению: /Учеб. 
пособие/ - Изд. 4-е, дополн. и перераб. - /Иркутск//: Изд-во Иркут.гос.пед.ун-та, 2007. -127с. 


237 
-
аниқ бўлиши, мавҳум ва икки хил маъно берадиган иборалардан тузилмаслиги; 
-
ўлчанадиган бўлиши, яъни эришилганликни аниқлаш ва баҳолаш мумкин бўлиши; 
-
реаллиги, яъни эришиш мумкин бўлиши; 
-
вақт жиҳатдан белгиланиши, яъни муайян вақт доирасида амалга оширилиши ва шу 
кабилар. 
Компетенциявий ёндашув инсоннинг таълим олиш жараёнида ниманидир ёдлаб олишини 
эмас, балки ниманидир ўрганишини, яъни бирор фаолиятни амалга оширишни ўрганишини назарда 
тутади. Бунда, фаолиятга асосий урғу берилади, билим эса ушбу фаолиятни амалга ошириш шарти 
ҳисобланади. Замонавий талқинда билиш - бу муайян билимларни эсда сақлаш эмас, билимлар 
ёрдамида маълум бир фаолиятни амалга оширишдир
47

Компетенциявий ёндашувда ўқув мақсадларини аниқ белгилаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у 
қуйидагиларни амалга оширишга асос бўлиб хизмат қилади: 
-
ўқув натижаларини объектив баҳолаш; 
-
таълим мазмуни, шакли, методи ва воситаларини белгилаш; 
-
таълим олувчилар мотивациясини, фаоллигини таъминлаш; 
-
пировард натижада таълим олувчилар шахсини ривожлантириш. 
Ўқув мақсадлари қанчалик аниқ белгиланган бўлса ва таълим олувчилар олдиндан хабардор 
қилинса, машғулот давомида бериладиган ўқув материаллари шунчалик аниқ мақсадга 
йўналтирилган бўлади. Натижада, машғулот мавзусидан четга чиқиш ҳамда таълим олувчилар 
томонидан мавзуга оид бўлмаган саволлар берилиши, вақтни мақсадсиз сарфланишининг олди 
олинади. Шунингдек, таълим олувчилар томонидан ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини 
баҳолаш ҳам шунчалик осон бўлади. 
Ўқув мақсадлари аниқ белгиланишининг долзарблигини қуйидаги омиллар орқали асослаш 
мумкин: 
-
аниқ белгиланган ўқув мақсадлари таълим олувчиларга диққатни жамлаш ва асосий 
эътиборини ўқув материалининг муҳим жиҳатларига қаратишга ёрдам бериши; 
-
ўқув жараёнида бутун кучни мақсадга эришиш томон йўналтирилиши; 
-
аниқ мақсадларсиз таълим олувчилар томонидан эришилган натижаларни аниқлаш 
мушкуллиги; 
-
таълим олувчилар томонидан эришилган натижаларни аниқ ўлчаш ва баҳолаш 
имкониятининг таъминланиши ва бошқалар. 
Малака ошириш курсларида ўқув мақсадларининг аниқ қўйилиши янада муҳим аҳамият 
касбэтади. Сабаби, малака ошириш курсларига келадиган таълим олувчилар муайян касбий билим ва 
кўникма ҳамдаҳаётий тажрибаларга эга бўлади. Шу боис, ўқитувчи дарсни режалаштириш жараёнида 
олдиндан белгилаган ўқув мақсадлари билан чекланиб қолмасдан, ҳар бир машғулот бошланишида 
тингловчилар билим даражасини диагностика қилиш орқали ўқув мақсадларига тузатишлар 
киритиши мумкин бўлади.Тингловчиларнинг ўтиладиган мавзуга оид билимларини аниқлаб олиш 
учун, уларга саволлар бериш ёки “ақлий ҳужум” методини қўллаш лозим. Тингловчиларнинг мавзу 
юзасидан фикрларини флипчарт қоғозга ёзиб олиб, машғулот давомида уларнинг фикрларига 
мурожаат қилиш мумкин бўлади. Мавзу юзасидан тингловчиларнинг билимлари аниқланиб ўқув 
мақсадларига янада аниқлик киритиб олинганидан сўнг, мавзунинг тингловчилар тушунмаган 
жиҳатларига (саволларга берилган жавоблар ёки “ақлий ҳужум” натижаларигамувофиқ) ёки уларни 
қизиқтирган томонларига атрофлича тўхталиш зарур. Шу йўсинда машғулотнинг ўқув мақсадларига, 
яъни кутилган ўқув натижаларига эришилади. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ўқув мақсадлари бу -компетенциявий ёндашувнинг 
муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, уларсиз ўқув жараёни якунида эришилган натижаларни аниқлаб 
47
Сченснович Н.Е., Посадская Т.В. Целеполагание – ключевая компетенция в структуре профессиональной 
деятельности педагога. Московский институт развития непрерывного образования. М.: 2014 – 146с. 


238 
бўлмайди. Мазкур натижалар муайян ўқув предмети (ёки модули)ни ўрганиш орқали таълим 
олувчиларда шаклланадиган компетенцияларни белгилайди. Ўқув мақсадларининг аниқ белгиланиши 
таълим олувчилар томонидан тегишли компетенцияларни ўзлаштирганлик даражасини объектив 
баҳолашга замин яратади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish