2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
 
Н.Н.Каримова 
ПИКҲТБПКҚТМОИ мустақил тадқиқотчиси 
Аннотация: 
мақолада профессионал таълимда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг 
ташкилий-педагогик 
шарт-шароитлари 
ва 
ахборот-методик 
имкониятлари, 
инновацион 
технологияларни қўллашнинг афзалликлари ёритиб берилган.
Таянч сўзлар:
инновация, таълим сифати, самарадорлик, натижа, метод.
Аннотация: 
В статье описаны организационно-педагогические условия и информационно-
методические возможности использования инновационных технологий в профессиональном 
образовании, преимущества использования инновационных технологий. 
Ключевый слова: 
инновация, качество образования, эффективность, результат, метод. 
Annotation: 
The article describes the organizational and pedagogical conditions and information and 
methodological capabilities of the use of innovative technologies in vocational education, the advantages of 
using innovative technologies. 
Key words:
innovation, quality of education, efficiency, result, method. 
Мамлакатимизда профессионал таълим тизимини жорий этишга қаратилган туб ислоҳотлар 
натижасида бўлажак касб таълими мутахассисларини тайёрлашнинг ташкилий-педагогик шарт-
шароитлари ва ахборот-методик имкониятлари кенгайтирилмоқда. Шу нуқтаи назардан 
профессионал таълимда мутахассис кадрлар тайёрлашда таълимнинг амалдаги методикаси ва ўқув-
услубий таъминотини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш, инновацион таълим 
технологияларини жорий этиш ҳамда ўзлаштириш натижаларини объектив баҳолаш механизмларини 
ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.
Профессионал таълимда махсус фанларини ўқитишда инновацион технологияларидан 
фойдаланиш яхши натижа беради. Инновацион таълим мақсадга етишишга олиб борадиган, ўқитиш 
ҳаракатлари назарда тутилади. Ҳар бир кейинги ўқитиш ҳаракатлари умумий ўқитишнинг технологик 
стратегиясига киритилади. Ўқитувчи ва талабанинг мўлжалланган фаол ўзаро ҳаракати ўқув-
педагогик жараёнининг муваффақиятли ҳаракатини аниқлайди. Агарда технологияда талабалар 
ҳаракатининг қатъий кўрсатмаларининг ўрни бўлса, унда талабаларнинг алгоритмлашган 
ҳаракатлари билан уларнинг мувофиқлиги бирмунча тўлиқ бўлади. Агарда технология талабалар 
ҳаракатида баъзи эркинликларни мўлжалласа, унда кўрсатилган ва амалий ҳаракат мослиги ўқув 
жараёнининг бошқарувини тўғрилаш йўллари орқали эришилади. Шундай қилиб, таълим сифати ва 
самарадорлигини белгиланган ташкилий-педагогик шарт-шароитлар таълим жараёнларини ташкил 
этишнинг янги-янги шакллари ва ноанъанавий усулларидан фойдаланишни тақозо қилади.
Ҳар бир машғулот учун таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи, яъни бир-бири билан узвий 
алоқада бўлган уч ёқлама мақсадлар қўйилади. Машғулотни ташкил қилиш шакли унинг 
қатнашчиларининг ўзаро алоқаларига боғлиқ бўлиб, у мақсаддарга, ўқув материали хусусиятларига 
таълим методдарига ва ўқув имкониятларига боғлиқ. Ўқув жараёни уч компонентдан иборат бўлиб, 
ўқитишда ички мотивaциядан (диққатни жалб этиш, ички туйғу, истак, заруратни шакллантириш) 
келиб чиқиши керак. Ўқув жараёнида асосий ҳаракатлантирувчи куч талаба учун ҳам, ўқитувчи учун 
ҳам ички мотивaция бўлиши зарур.


176 
Профессионал таълимда амалий машғулотларни инновацион таълим турлари ва методлари 
орқали ташкил этиш муҳим ўрин тутади. Амалий машғулотлар асосан ўзлаштирилган илмий 
билимларни мустаҳкамлаш ва уни амалда қўллай олиш, тегишли кўникма ва малакаларга эга 
бўлишни таъминлашга хизмат қилади. Амалий машғулот профессионал таълимининг таркибий 
қисми бўлиб, ўқув устахоналарида, лабораторияларида, ўқув машқ майдонларида иш ўрнида 
жойлашган реал воситалардан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.
Ҳозирда амалий таълимда замонавий ва тобора оммалашиб бораётган таълим 
технологияларидан бири бу “Мастер класс” технологияларидир. Мастер класс бу таълим тури бўлиб, 
ўз ишининг моҳир усталари томонидан ўтказилади. Машғулот маълум бир соҳанинг (тиббиёт, 
ошпазлик, сартарошлик, рассомчилик, тикувчилик ва дизайн ва бошқа соҳалар) етук мутахассиси, ўз 
ишининг моҳир усталари (мастерлар) томонидан ўтказилади. Мастер классларни оддий дарс 
турлардан фарқи шундаки: Мастер классларда бевосита ўз ишининг усталари фаолияти билан 
бевосита танишиш, ўрганиш имконияти бор. 
Мастер класслар хорижий давлатлар таълим тизимида жуда оммалашган бўлиб инглиз тилида 
Masterclass, немис тилида Meister, Werkmeister, рус тилида мастер класс, авторская мастерская. 
Ўзбек тилида “Моҳир усталар дарси” деб аталиши мумкин. Мастер класслар талабаларга ўзлари 
танлаган мутахассисликлари бўйича касбий муносабатларни асосини ўргатади. Шу билан бирга ўз 
мутахассисликларининг сир асрорларини ўргатади. Мастер класслар “ўқитувчи - талаба” икки 
томонлама жараёндир.
Ҳозирги кунда профессионал таълим соҳасида Мастер класслар турли соҳаларда кенг 
қўлланилмоқда. Булар: медецина, мусиқа, ошпазлик, сартарошлик, тикувчилик ва бошқа соҳаларда. 
Мастер Класслар бевосита таълим муассасасида амалий машғулотлар жараёнида ташкил этиш 
мумкин. Шунингдек Мастер классларда Интернет орқали, Масофавий ўқитиш орқали очиқ Мастер 
классларда иштирок этиш мумкин. 
Мастер классларда ўз касбининг сир асрорларини ўрганиш билан бирга талабаларда фанлар 
бўйича амалий фаолиятни ривожлантириш, интелектуал ва эстетик тарбия беришдир. Мастер 
классларда талабаларнинг ўз мустақил фикрлари ривожланади ва бир қолибда ишлашдан воз 
кечадилар. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish