2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
 
Маълумки, юртимиз мактабгача таълим муассасаларига болалар, асосан, 3 ёшга 
тўлгандан кейин қабул қилинади. Лекин улар кичкина бўлишига қарамасдан ҳайрон қоларлик 
даражада замонавий қўл телефонлари функцияларини бошқаришни уддалашади ва телефондаги 
ўйинларни ўйнашни билишади. 
39
А.Мавлянов, С.Абдалова, Л.Ю. Юсупова. “Педагогик технология тамойиллари асосида дарс машғулотларини олиб бориш 
технологияси”. Т. 2010. -105 б.


173 
Хусусан, мактабгача таълим муассасаларини компьютерлаштириш фақат мактабгача 
таълимни зарур техника ва компьютер билан таъминлашдангина иборат эмас, биринчи навбатда, 
тарбиячи ва болаларнинг таълимий ўйин фаолият жараёнида таълим самарадорлигини оширишни 
кўзда тутади. Ҳозирги кунда, айнан ақлий тарбияга психологик-педагогик жиҳатдан янгича 
ёндашувларни излаб топишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Таълимий ўйин фаолият жараёнида 
болалар ақлий фаоллигини ривожлантириш таълимнинг турли шакл ва методларидан фойдаланиш 
билан бевосита боғлиқ.
40
Мактабгача таълимда таълимий ўйин фаолиятни компьютерлаштириш икки йўналишда 
амалга оширилиши кўзда тутилади. Тарбиячилар информатика предметини яъни компьютерни 
ўрганиши (компьютер - ўрганиш объекти) ва бошқа ўқув предметларини ўрганишда ва таълимий 
ўйин фаолиятлар ўтишда компьютердан фойдаланиш (компьютер - таълим воситаси). Шубҳасиз, 
компьютер боланинг билишга ва ўрганишга бўлган рағбатини оширади. Шунингдек, таълимий 
ўйин фаолият топшириқларини мураккаблик даражасига кўра тақдим этишни изга солиб турувчи 
имкониятлар ортади, тўғри бажарилган топшириқ учун рағбатлантириш орқали ҳам мотивациянинг 
ўсишига эришиш мумкин. 
Эндиликда тобора ҳаётимиздан чуқурроқ ўрин олиб бораётган компьютер 
технологияларидан мактабгача таълим жараёнида фойдаланишнинг аниқ имкониятларини 
белгилаш, ушбу жараённинг педагогик, физиологик, гигиеник ва тиббий асосларини чуқур 
ўрганиш, 
бу 
соҳада 
ривожланган 
давлатлар 
таълим 
тизимидаги 
илғор 
тажрибаларниЎзбекистондаги мактабгача таълим амалиётига жорий этиш кечиктириб бўлмайдиган 
вазифалардан ҳисобланмоқда. 
Инновацион технологиялар болаларда мантиқий ва техник тафаккурни ривожлантиришга 
қаратилишини ҳисобга олиб уни болаларга иложи борича болаликдан ўргатиш зарур. Чунки, 
бошланғич синфга борганида болаларнинг тафаккур юритиш тавсифи ва услуби етарлича 
шаклланиб, уни ўзгартириш бирмунча қийин кечади. Ушбу фикр ва қарашлар хорижий 
олимларнинг тадқиқотларида ҳам ўз тасдиғини топган. Ахборот технологияларининг ёш авлод 
таълим-тарбиясидаги аҳамиятини ўрганган қатор хорижий тадқиқотчиларнинг фикрича, жамият 
ривожланишининг янги ахборот босқичига ўтиш жараёнида ёш авлодда техник воситалардан 
оқилона фойдаланиш, ахборотни қабул қилиш, оламни ўз ахборотлари асосида идрок этиш, тез 
ўзгариб бораётган ахборот муҳитида мавжуд нарса ва ҳодисаларга нисбатан мустақил муносабатга 
эга бўлиш ҳамда турли ахборот хуружларига қарши иммунитет ҳосил қилиш каби кўникма ва 
малакаларни шакллантириш зарур.
41
Шунингдек, тадқиқотчилар болаларнинг ахборот муҳитига психологик тайёргарлигини 
мактабгача таълим муассасасига қабул қилингандан кейин мактабга тайерлов давридан 
шакллантириш лозимлигини таъкидлайдилар. Бу эса, мактаб таълимининг илк босқичи 
ҳисобланган бошланғич таълимга сифат жиҳатидан янгича талабларни юклаб, унда болаларнинг 
компьютер саводхонлигини оширишни тақозо этади. Зеро, ахборот технологиялари анъанавий 
таълим воситалари билан уйғунликда болани ижодкор шахс сифатида тарбиялаш имконини беради. 
Шу нуқтаи назардан, таълимни ахборотлаштиришнинг умум қабул қилган концепциясига кўра, 
қатор Европа мамлакатлари ва АҚШда мактабгача таълим дастурига компьютерлаштириш курси 
жорий этилган. Бу ёшда болалар ахборот технологияларининг асосий тушунчаларини осон 
ўзлаштиради ва компьютерда ишлашнинг амалий малакаларини эгаллайди.
40
Буланова-Топоркова М.В. Педагогические технологии. -М.: “Март”, 2004. 
41
8. Ш.Шодмонова. Мактабгача таълим педагогикаси. Т., «Fan va texnologiya», 2008, - 160 б



174 
Хулоса қилиб айтганда, психологик-педагогик ва тиббиётга оид тадқиқотлар ҳам таълим 
жараёнида компьютерларни оқилона қўллаш болаларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатмай, 
балки бола шахсининг эволюцион ривожланишига олиб келишини исботламоқда. Аксарият 
олимлар мактабача таълим ёшида компьютердан фойдаланиш малакаларининг сифатли 
ўзлаштирилиши борасида якдил ижобий фикрни илгари суришмоқда, фақатгина муаммо таълим 
беришнинг мос методикаларини излаш ва компьютердан фойдаланишда болалар саломатлигини 
эҳтиётлашга бориб тақалади, холос. 
Мактабгача таълимнинг асосий муаммоларидан бири боланинг ўйин фаолиятидан кескин 
тарзда таълим фаолиятига яъни таълимий ўйин фаолият жараенига ўтишидир. Таълим 
фаолиятининг таркиб топиши ҳамиша ҳам боланинг ўйинга эҳтиёжи билан мос келавермайди. 
Унинг ўйин фаолиятидан таълимий ўйин фаолиятига эркин ўтишини компьютер технологиялари 
ёрдамида таъминлаш мумкин. Шу сабабли мактабгача таълим дидактикасида ахборот 
технологияларидан фойдаланиш таълимни ахборотлаштиришнинг истиқболли йўналишларидан 
бири ҳисобланади.
42

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish