2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА SMART УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА SMART УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
МЕТОДИКАСИ 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
ТАТУ, катта ўқитувчи
Д.А.Зарипова 
Аннотация. 
Ушбу мақолада ахборотлаштириш мухитида таълим муассасалари ўқув 
жараёнида SMART усулидан фойдаланиш методикаси келтирилган. 
Калит сўзлар: 
ахборотлаштириш мухити,профессионал таълим, SMART усули, инновация, 
инновацион фаолият
 
 
МЕТОДЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ SMART МЕТОДА В УЧЕБНОМ ПРОЦЕССЕ 
ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ 
Аннотация. 
В данной статье представлена методика использования интеллектуального 
метода в образовательном процессе образовательных учреждений в условиях информационной 
среды. 
Ключевые слова: 
информационная среда, профессиональное образование, интеллектуальный 
метод, инновации, инновационная деятельность
 
METHODS OF USING SMART METHOD IN EDUCATIONAL PROCESS OF EDUCATIONAL 
INSTITUTIONS 
Annotation. 
This article presents the method of using the intellectual method in the educational 
process of educational institutions in the information environment.
 
Keywords: 
information environment, professional education, intellectual method, innovation, 
innovative activity
 
Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва 
ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, 
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш бугунги 
кунда олий таълим тизимини модернизациялашнинг муҳим йўналишларидан саналади. Шу билан 
бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида Қонуни”да ҳам ўқув жараёни ва маънавий-


136 
аҳлоқий тарбия, инновацион фаолиятнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган таълим-тарбия 
муҳитини-таълим кампусларини яратиш, шу билан бирга профессионал таълим тизимини 
такомиллаштириш билан боғлиқ фудаменталь-меъёрий асосларнинг белгиланши, бу борадаги 
тадқиқотларнинг ижтимоий-педагогик заруратини янада оширди. 
Ахборотлашган жамиятдаги таълим муаммоларига бағишланган ҳозирги давр нашрларида 
кишиларнинг “рақамли” авлоди мавжудлиги фактлари таъкидланиб, улар учун турмуш фаолиятнинг 
табиий элементлари бўлиб коммуникацияларнинг уяли ва мобил воситалари саналади. 
В.П.Тихомиров инновацион таълим муассасасининг битирувчиси қандай бўлиши лозимлиги 
ҳақидаги ўз тасаввурларини тақдим этган: “SMART-жамият фуқароси (SMART-одам) бутун ҳаёти 
давомида ўқийди-ўрганади, инновацияларни яратади, ҳукумат билан биргаликда ижтимоий 
муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаб топади, дунё фуқаросига айланади.
Таълим инновацияларини жорий этиш бир неча вазифаларни ҳал этишни талаб этади, 
жумладан: зарур ўқув воситалари ва дидактик материалларни чоп этиш, таълим олувчиларга тадбиқ 
этилаётган инновациялар ҳақида маълумот бериш, бўлажак ўқитувчиларни инновацион фаолиятга 
тайёрлаш, махсус ўқув дастурларини яратишдир. Тадбиқ этилаётган инновацияларнинг қай даражада 
самарали эканлиги педагогик тажриба-синов асосида аниқланади. Шу боис, инновацияларнинг 
тадбиқ этишда доимий таҳлиллар ўтказилиши камчилик ва нуқсонларни аниқлаш ва уларни бартараф 
этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Қуйида SMART усулидан фойдаланишнинг 
шахсий ривожланиш имкониятлари келтирилган бўлиб, ушбу усул ёрдамида турли лойиҳаларни ҳам 
ишлаб чиқиш мумкин.
Мақолада SMART усулига мисол келтирилган бўлиб, унда аниқ мақсад этиб, таълим тизимига 
профессионал таълимни жорий этиш масаласи долзарб қилиб олинган. 
S-specific (Аниқ мақсад) – профессионал таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан “3” 
тоифага кирувчи таълим муассасаларини ташкил этиш. 
M-measurulle (ўлчов) – ўқув режа, малака талаблари ва соҳа мутахассислиги бўйича 
кадрларни тайёрлаш учун мастер-класс ташкил этиш. 
A-achieveble (қандай қилиб?) – ҳар бир соҳа бўйича мутахассисларнинг ҳусусиятлари, 
сохалари, таълим шакли, ўқув муддати, қабул тартиби, контингенти ва ўқитиш харажатларини 
ишлаб чиқиш. 
R-relevant (дозарблилиги) – Республикамизда ҳар қандай соҳасини ривожланиш учун 
профессионал кадрларларни тайёрлаш. 
T- time-baund (белгиланган вақт) – 2019-2021 йил.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли 
“Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар 
тўғрисида”ги Фармонида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари 
асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич 
профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари ташкил этиш. 


137 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish