129
Олий таълим муассасаларида касбий йўналтирилган ўқитиш технологиялари қуйидагиларга
ёрдам берадиган технология сифатида қаралади: талабаларда уларнинг бўлажак касбий фаолиятлари
учун аҳамиятли бўлган шахсий сифатларни шакллантириш; олий таълим муассасасини тугатгандан
сўнг танлаб олинган касбий йўналишда функционал вазифаларни муваффақиятли бажаришга ёрдам
берадиган фундаментал, фанлараро ва махсус билимларни эгаллаш. Олий таълим муассасаси ўқув
жараёнида касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини амалга ошириш қуйидагиларни кўзда
тутади: бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги белгиланган мақсадларга эришиш, талабаларни
профессионал таълим мазмунини онгли равишда ўзлаштириш жараёнига фаол жалб қилиш; зарурий
ижтимоий ва билиш мотивациясини таъминлаш, касбий қадриятлар тизимини шакллантириш;
бўлажак ўқитувчилар сифатида талабаларнинг шахсий ривожланиши.
Касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини лойиҳалаштириш ва тузишдан асосий мақсад
бўлиб олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан махсус ўргатувчи муҳитнинг яратилиши
ҳисобланиб, бу муҳит белгиланган таълим мақсадларига муваффақиятли эришиш билан ўқув фани
доирасида таълим жараёни субъектларининг педагогик ўзаро алоқаларини фаоллаштиришга имкон
беради.
Олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларида касбий компетентликни
шакллантиришда замонавий ўқитиш технологиясини қўллашни тақозо этмоқда. Таълим муассасалари
ўқув амалиётида қўлланилаётган касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини таҳлил қилиш
давомида биз, таълим тизими марказида таълим олувчи шахси қараладиган, унинг ривожланишига
қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар таъминланиши ва табиий салоҳиятлари юзага чиқишига имкон
берадиган шахсга йўналтирилган технологияга диққатни қаратдик. Бу технологияда талаба шахси
нафақат оддий, балки устувор таълим субъектига айланади, яъни у қандайдир чекланган (худди
авторитар технологиядаги каби) мақсадларга эришиш воситаси бўлиб эмас, балки таълим тизимининг
мақсадига эришиш воситаси бўлиб ҳисобланади.
Касб таълими ўқитувчилари касбий компетентлигининг шахсий компоненти сифатида
педагогик рефлексиянинг аҳамияти ўта юқори ҳисобланади. Бўлажак касб таълими ўқитувчисининг
касбий компетентлигига динамиклик ва бақарорлик хос бўлиб, улар яхлитликда ва ўзаро
алоқадорликда бўлади [2]. Барқарорлик шу ҳақида гувоҳлик берадики, психологик ва педагогик
назарияда ҳамда кўп асрлик таълим амалиётида тўпланган таянч билимлар, маҳорат ва тажрибалар
талабага касбий компетентликнинг зарурий даражасини эгаллашга ёрдам беради.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, касбий компетентликни бир томондан, бўлажак
касб таълими ўқитувчисининг касбий компетенцияси компоненти сифатида, бошқа томондан эса
етарли даражада мустақил бўлган тушунча сифатида олиб қараш мумкин.
Биз эса касбий компетентликни турли хил таълим технологияларини ўқитувчи томонидан ўқув
жараёнига самарали қўллашни таъминловчи касбий-шахсий даражадаги яхлит қурилма деб
ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: