Тармоқ интерфейси даражаси муайян жисмоний тармоқда тармоқ уланишини таъминлаш учун жавоб беради. Бу даражада компьютер операцион тизимидаги қурилма драйвери ва мос келувчи тармоқ палатаси ишлайди.
Барча Интернет ресурсларига уланишнинг фойдаланувчилар нуқтаи назаридан осон ва очиқ бўлиши учун Тармоқда домен номлари тизими (Domain Name System, DNS) амал қилади. У исталган ресурс уникал IP-манзилдан ташқари осон эсда қолувчи домен номига эга бўлиши учун мўлжалланган. Домен номлари тизими IP-манзилни компьютернинг домен номи билан бирлаштириши кўзда тутилган.
Ҳар қандай ресурснинг домен номи қуйидаги қисмлардан иборат: ҳудуд номи, доменнинг ўз номи ва машина номи. Масалан: www.tsue.uz. Бу домен номи шуни англатадики, ресурс uz географик доменида жойлашиб, ўзининг tsue номи ва www функционал номига эга, яъни www-сервер функцияларини бажаради.
Ҳудудлар номини шартли равишда «ташкилий» ва «географик» номларга ажратиш мумкин. Юқори ҳудудда (биринчи даражали доменларда) қуйидаги ташкилий ҳудудлар рўйхатга олинган:
10 «http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%98%D0%BD%D1%82%D0%B5%D1%80%D0%BD%D0%B5%D1%82»
com — commercial (тижорат);
edu — educational (таълим);
gov — goverment (ҳукумат);
mil — military (ҳарбий);
net — network (тармоқ ишини таъминловчи ташкилотлар);
org — organization (нотижорат ташкилотлари).
Охирги пайтда биринчи даражали янги домен номларини киритиш масаласи фаол муҳокама этилмоқда. Ҳозирча иккита янги ҳудудда доменлар рўйхатга олинмоқда: biz ва info. info ҳудуди барча хоҳловчилар учун очиқ, biz ҳудуди эса тижорат ташкилотларини рўйхатга олишга мўлжалланган. Шунингдек, name ва pro каби умумий ва museum, coop, aero каби ихтисослашган доменларни киритиш таклиф этилмоқда.
Ҳар бир мамлакат икки харфдан иборат бўлган ўз географик доменига эга:
uz — Uzbekistan (Ўзбекистон);
de — Germany (Германия);
cn — China (Хитой);
fr — France (Франция);
jp — Japan (Япония);
ru — Russia (Россия);
uk — United Kingdom (Англия).
Давлатлар ҳудудида ҳам ташкилий ва географик ҳудудлар мавжуд. Ташкилий ҳудудлар кўпинча юқори даражадаги ташкилий ҳудудлар тузилмасини қайтаради, фақат com ўрнига co қўлланиши мумкин. Географик ҳудудлар шаҳарлар, вилоятлар ва бошқа ҳудудий бўлинмалар ажратилади.
Домен номининг чап қисмида машина номи келтирилади. Ном ўз номи ва функционал ном бўлиши мумкин. Ўз номини ҳамма истаганича ўйлаб топади, функционал номлар эса компьютер бажарувчи функциялардан келиб чиқади.
Домен номларини расмийлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жараѐни билан бир қатор ихтисослашган ташкилотлар шуғулланади. АҚШда www.internic.net. манзилида жойлашган InterNIC (Internet Network Information Center) ташкилоти com (тижорат серверлари), edu (таълим муассасалари), org (нотижорат ташкилотлари), net (тармоқ лойиҳалари) ҳудудларида доменларни рўйхатга олиш билан шуғулланади. Европада эса бу функцияни www.ripe.net. манзилида жойлашган RIPE ўз зиммасига олган.
Ўз доменини рўйхатга олиш истагида бўлган ташкилот ѐки жисмоний шахс бирон-бир мавжуд домен маъмуриятига мурожаат қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |