2-боб. ИНТЕРНЕТ-МАРКЕТИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ
Интернетнинг тузилиши, TCP/IP протоколлар оиласи, домен номлари тизими
Интернет аслида нима ўзи?
Бу саволга юқорида таъкидланганидек, жавоб берувчиларнинг кўплаб нуқтаи назарлари мавжуд. Ахборот нуқтаи назаридан Интернет бу — web-сайт деб номланувчи, террабайтлаб турли-туман ахборотларга эга ва «жаҳон ўргимчак тўри»ни ташкил қилувчи кўплаб алоқалар билан боғлиқ миллионлаб ахборот марказлари йиғиндисидир.
Интернет – минглаб корпоратив, ҳукумат, илмий, хонадонлар
компьютер тармоқларидан иборатдир. Ахборотлар пакетига йўналтирилган IP протоколига асосланиб, кўплаб тармоқларнинг бирлашувига айтилади.
Ижтимоий ва иқтисодий нуқтаи назарда Интернет мулоқот, коммуникация, кўнгилочарлик ва бизнес юритишнинг яхлит бир муҳити саналади.
Техник нуқтаи назардан эса Интернет ўн минглаб мустақил тармоқлар ва милионлаб компьютерлар йиғиндиси ҳисобланади.
Интернетга ахборот тармоқлари бўйича Федерал Кенгаш
(Federal Networking Council) томонидан 1995 йилнинг 24 октябрида берилган таърифга кўра: «Интернет — глобал ахборот тизими бўлиб, унинг таркибий қисмлари бир-бири билан TCP/IP (Transmission Control Protocol/Internet Protocol) протоколлар мажмуи воситасида алоқа қилишга қодир бўлган IP (Inetrnet Protocol) протоколи асосида ноѐб манзил макони воситасида мантиқий боғланади ҳамда юқори даражада коммуникацион хизматдан фойдаланишни таъминлайди». Бошқача қилиб айтганда, Интернетни ягона коммуникация протоколи
— TCP/IP га асосланувчи тармоқлар алоқаси деб тавсифлаш мумкин.
IP протоколининг ўзи IETF (Internet Engineering Task Force; Task force — муайян масалаларни ечиш ташкилоти ), унинг бошқача номи ―Интернетни лойиҳалаштириш масалаларини ечиш ташкилоти‖да мунозара орқали вужудга келган. IETF ва унинг гуруҳлари ҳозирги кунгача бутунжаҳон ўргимчак тўри протоколларининг ривожланиши билан шуғулланадилар. IAB (Internet Architecture Board — Интернет қурилмаси бўйича Кенгаш ва Internet Standard орқали кўплаб ҳужжатлар пайдо бўлади. Бу ташкилотлар Internet Society, ISOC ташкилотига киради. Интернетни
ривожлантирувчилар учун бу ташкилотлар ҳар хил тадқиқот ва маслаҳат гуруҳлари учун ташкилий қурилмалар тақдим этади.
Тармоқда иш юритиш орқали компьютерларни қўллаган ҳолда маълумотларни алмашиш учун протокол оддий маънода ―тил‖ тушунчасини англатади. Ҳар хил компьютерлар тармоқда бир-бирига таъсир этиш учун, улар бир хил ―тил‖да ―гаплашиш‖лари керак. Бу деган сўз бир хил протоколдан фойдаланиши керак. Қисқа қилиб айтганда, протокол бу компьютер тармоғи узеллари орасидаги маълумот узатиш қоидасидир. Интернет Протоколлари тизими TCP/IP деб номланади.
2.1- жадвал
Кенг тарқалган Интернет-протоколларининг ( алифбо қоидаси бўйича OSI модели асосланган ҳолда кўрсатилган ) рўйхати9
Do'stlaringiz bilan baham: |