Шифрлаш методологиясига боғлиқ дастлаб матнга нисбатан шифрлаш алгоритми ва ундан шифрланган матнни чиқариш учун қўлланади. Сўнгра шифрланган матн мўлжалланган манзилга жўнатилади, у ерда худди ўша алгоритм ва калит ѐрдамида бошланғич матнни олиш учун қайта шифрлаш амалга оширилади. Шифрлаш методологиясига, шунингдек, калитларни яратиш ва тарқатиш жараѐни ҳам киради.
Калитни матн билан бирлаштирувчи шифрлаш алгоритмлари кенг тарқалган усул ҳисобланади. Бу турдаги тизимлар хавфсизлиги ҳамма учун очиқ ва шу сабабли батафсил текширилиши мумкин бўлган шифрлашнинг махфийлигига эмас, балки шифрлаш алгоритмида қўлланувчи калитнинг махфийлигига боғлиқ бўлади. Бироқ бу усуллар билан боғлиқ асосий муаммо калитларни яратиш ва ўзаро алоқа иштирокчиларига узатиш жараѐнидаги хавфсизликдан иборат.
Ҳозирги пайтда криптографик алгоритмларнинг иккита асосий тури мавжуд:
Классик ѐки симметрик алгоритмлар, яширин, махфий калитлардан фойдаланишга асосланади, бунда шифрлаш ҳам, қайта шифрлаш ҳам битта калитнинг ўзи ѐрдамида амалга оширилади.
Очиқ калитли алгоритмлар, бунда битта очиқ ва битта ѐпиқ калитдан фойдаланилади, яъни шифрлаш операцияси турли калитлар ѐрдамида амалга оширилади. Бу алгоритмлар асимметрик деб ҳам аталади.
Ҳар бир услуб ўз калитлар турлари ва калитларни тақсимлаш усуллари, шунингдек, шифрлаш алгоритмлари бўлишини талаб қилади.
Шифрлашнинг симметрик усуллари
Яширин калитли шифрлаш технологияси (симметрик алгоритм) шифрланган хабарлашнинг иккала иштирокчиси битта калитга эга бўлишини талаб этади. Бу хабар жўнатувчи калитдан матнни шифрлаши, хабар олувчи эса қайта шифрлаши учун зарур. Натижада бу калитни хавфсиз узатиш муаммоси вужудга келади.
Симметрик шифрлаш алгоритмлари унчалик узун бўлмаган калитдан фойдаланади ва катта ҳажмдаги маълумотларни тезда шифрлай олади.
Симметрик калитли тизимлардан фойдаланиш тартиби қуйидаги кўринишга эга:
Симметрик яширин калит хавфсиз яратилади, сақланади ва тарқатилади.
Хабар жўнатувчи шифрланган матнни олиш учун симметрик яширин калит билан бирга симметрик шифрлаш алгоритмидан фойдаланади.
Хабар жўнатувчи шифрланган матнни жўнатади. Симметрик яширин калит ҳеч қачон ҳимояланмаган алоқа канали орқали жўнатилмайди.
Бошланғич матнни олиш учун хабар олувчи шифрланган матнга унда мавжуд бўлган худди ўша симметрик калитли симметрик шифрлаш алгоритмини қўллайди.
Қуйида симметрик шифрлаш алгоритмларининг айримлари келтирилган: ГОСТ №28147-89, DES (Data Encryption Standard), DES алгоритми, IDEA, RC2, RC3, RC5, CAST халқаро шифрлаш алгоритмлари.
Асимметрик шифрлаш усуллари
Классик ва замонавий алгебра ѐрдамида олинган натижалар асосида симметрик шифрлаш усулларидан фойдаланишда калитларни тарқатиш муаммосини ҳал қилиш учун ѐпиқ калитли ѐки асимметрик криптотизимлар таклиф қилинди. Уларнинг моҳияти шундан иборатки, ҳар бир адресат томонидан бир-бири билан белгиланган қоида бўйича боғланган иккита калит пайдо бўлади. Гарчи жуфтликдаги калитлардан ҳар бири шифрлаш учун ҳам, қайта шифрлаш учун ҳам қўллашга тўғри келсада, битта калит билан шифрланган маълумотлар фақат бошқа калит билан қайта шифрланиши мумкин.
Битта калит очиқ деб, иккинчиси эса ѐпиқ деб эълон қилинади. Очиқ калит хабар юборишни истаган ҳар бир киши учун очиқ бўлади. Яширин калит эса махфий сақланади. Бошланғич матн очиқ калит билан шифрланади ва адресатга жўнатилади. Шифрланган матн худди шу очиқ калит билан қайта шифрланмайди. Олинган хабарни фақат адресатга маълум бўлган ѐпиқ калит ѐрдамидагина қайта шифрлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |