Концентрация градиентига қарши модда диффузияси, мустақил кетмайдиган жараён
Концентрация юқори бўлган томонга диффузия тезлиги, қарама-қарши томонга нисбатан юқори бўлади.
|
Актив транспорт (10-расм)
|
Катта қутбланган, зарядланмаган молекулаларни ташийди: аминокислоталар, глюкоза, нуклеотидлар, Н+, Nа+, К+, Мg2+, Са2+, NН+4, Сl-, НСО-3, Н2РО4- ва бошқа ионлар
|
Энергия манбаи талаб этилади (АТФ гидролизи ёки бошқа модданинг бир вақтда ўтказилиши)
|
Бирламчи актив транспорт (10-расм)
|
Nа+, К+-АТФаза
Са2+-АТФаза
Н+-АТФаза
|
Энергия манбаи – АТФ
|
Иккиламчи актив транспорт (10-расм)
|
|
Энергия манбаи –ташиладиган моддалардан бирининг концентрация градиенти
|
Симпорт (10-расм)
|
Глюкозанинг ташилиши Nа+ ионига боғлиқ ҳолда амалга оширилади
|
Транслоказалар ёрдамида ҳужайрага бир вақтда иккита модда ташилади. Улардан бири бошқа моддани концентрация градиенти бўйича ўтказилиши ҳисобига юзага келган концентрация градиентига қарши ўз ўрнини ўзгартиради.
|
Антипорт (10-расм)
|
Са2+, Nа+,- ёки Н+, Са2+-фаол антипорт
|
Моддаларни ўтказилиши қарама- қарши йўналишда кетади. Улардан бири бошқа моддани концентрация градиенти бўйича ўтказилиши ҳисобига содир бўлади.
|
*- барча зарядланган молекулалар учун липид мембрана ўтказувчан эмас.
**- ҳар бир модда ёки моддалар гуруҳи учун ўзининг ўтказувчилари мавжуд.
10-расм. Мембрана орқали моддаларни ташилиш типларини
схематик акс эттирилиши
Биологик мембраналар “ион каналлари” ни сақлайди (11-расм), улар орқали бир қатор ионларнинг (Са2+, Nа+, К+, Сl-,) мембрана орқали ташилиши амалга ошади.
11-расм. Мембрана орқали моддаларнинг ҳаракати.
а) нейтрал моддаларнинг ҳаракати мувозанатга эришилгунча паст концентрация томонига йўналган: мембрана орқали ҳаракатланиш тезлиги (йирик ўқ) концентрация градиентига пропорционал С1/С2; b) Зарядланган моддалар ҳаракати электрокимёвий потенциал (Vm) ва кимёвий концентрация фарқи билан белгиланади (ионлар ҳаракати Vm = 0 гача давом этади).
Ион каналлари олигомер оқсил тузилмалардан ташкил топган бўлиб, улар мембрананинг ташқи юзасидан то ички юзасигача ёриб киради ва гидрофил (сув билан тўлган) канал хосил қилади. Ион каналлари очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Канал ҳолатининг ўзгаришлари гормон ёки бошқа сигнал молекулалар томонидан бошқарилади.
Ионлар электр зарядига эга бўлади, шунинг учун қарама қарши зарядланган ионлар мембрана томонидан икки майдонга ажраб қолганда трансмембран электр потенциали – Vm юзага келади (вольтларда акс эттирилади). Бу мембрана орқали ионларни ўтказилишига қаршилик қилувчи куч бўлиб, бунда ионлар Vm ни камайтириш учун ҳаракат қилишни бошлайди. Шунинг учун зарядланган модданинг йўналиши кимёвий ва электр градиентига боғлиқ бўлади. Бу икки омил биргаликда
Do'stlaringiz bilan baham: |