16-жавоб: Ушбу масала И.Каримовнинг «Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» (1993), «Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқарлаштириш йўлида» (1995) номли асарларида атрофлича баён этилган. Иқтисодлиётни барқарорлаштириш - дейди И. Каримов - бозорни шакллантириш йўлидаги қонуниятли ва муқаррар жараёндир. У энг аввало танглик ҳодисаларига барҳам беришга қаратилган. Иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида иқтисодий ва маънаивй барқарорлик таркибий ўзгаришлар, иқтисодиётни жонлантириш, сўнгра уни бир маромда, мувозанатни сақлаган ҳолда ривожлантиришнинг асосий шарти сифатида биринчи даражали аҳамият касб этади. Иқтисодиётни барқарорлаштириш танглик ҳодисаларининг олдини олиш иқтисодиётнинг ҳолатини ифодаловчи мезон бўлиб хизмат қиладиган кўрсатгичларни яхшилашга, шу билан бирга, мамлакатни тангликка олиб келган ички сабабларни ўрганиш, чалғишлар ва бошқа салбий ҳодисаларнинг келиб чиқиши олдини олиш тадбирлари тушунилади. Барқарорлаштириш сиёсати энг аввало макроиқтисодиётда мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришнинг кескин даражада пасайишига ва оммавий ишсизликка йўл қўймасликдир.
Шунингдек, пул қадрсизланишининг бошқарилишини таъминлаш тўлов балансини бир меъёрда сақлаш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб олиб бориладиган давлат сиёсатини барқарорлаштириш сиёсатининг мақсади, бошқариб бўлмайдиган, иқтисодий пасайишга олиб келиши мумкин бўлган ички ва ташқи мувозанатсизликни чеклаб ўтишдан, зарур бўлган тақдирда эса уни тўғрилашдан иборат.
Ўтиш даврида давлат ўз иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга ошриш чоғида шуни эътиборда тутиши керакки, у устувор катта истиқболга эга бўлган тармоқлар ва ишлаб чиқаришни ҳар томонлама рағбатлантириши, яъни энг муҳим бўғинларини аниқлаши (нефть-нефть мустақиллиги, энергетика-энергетика мустақиллиги, дон-ғалла мустақиллиги, пахтани қайта ишлаш саноати ҳ.к) ва шу орқали иқтисодиётни таркибан қайта ташкил қилиш бўйича изчил сиёсат ўтказиши керак.
Биз ана шу устувор йўналишлар асосида таркибан қайта ташкил қилишни - фақат айтиб ўтилган соҳаларни ривожлантиришнигина эмас, балки уларнинг ички тузилишини қайта ўзгартиришни таъминлаш учун ҳам уларга маблағ сарфлашимиз лозим. Бусиз иқтисодиётда тартибсизлик ҳукм суради. Устувор ҳисобланган етакчи асосий тармоқлар белгилаб олинмаса, бозор муносабатлари шароитида уларнинг шаклланишига ёрдам кўрсатилмаса, иқтисодий стратегия бой берилади. Шу билан бирга ишлаб чиқаришни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиши лозим бўлган қайта ташкил қилишнинг мантиқий изчиллиги ҳам таъмин этилмайди. ²ақиқий бозор шароитлари вужудга келтирилиши билан ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган ва йўналтирадиган бўладилар. Бунинг натижаси ўлароқ ишлаб чиқаришнинг ўсиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |