Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида валюта сиёсати, унинг ўзига хос хусусиятлари
ўзбекистонда валюта сиёсати ва унинг иқтисодий ислоҳот.лар жараёнида ҳал қилувчи муаммолардан бири экани ҳақида И.Каримов «ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” (1995) асарида атрофлича таҳлил қилиб берган. «Миллий валюта -дейди И. Каримов -миллий ифтихор, давлат мустақиллигининг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир» 1994 йил 1 июлдан ўзбекистонда миллий валюта сўм муомалага киритилди. Бугунги энг муҳим вазифа - дейди И.Каримов валютамизни бақувват, обрўли валютага айлантиришдир. Сўмнинг барқарорлигини таъминлаш ва қадрини ошириш-умуммиллий вазифадир. Фуқароларнинг фаровонлиги ана шу вазифанинг ҳал этилишига боғлиқдир. Бу масала И.Каримовнинг «ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларии чуқурлаштириш йўлида» (1995) асарида батафсил таҳлил кидинган. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, -дейди И.Каримов, - банк-кредит тизимини, пул муомаласини мустаҳкамлаш ва валюта муносабатларини тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. Банкларни қарзларни 1-навбатда стратегик жиҳатдан муҳим маҳсулот ва халк истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қодир бўлган, қарзга олинган маблағларни ўз вақтида қайтара оладиганларга бериш лозим. Акс ҳолда, мақсадсиз кредит бериш пулнинг кадрсизланишини кучайтиради, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш ва қадрини ошириш умуммиллий вазифа бўлиб, ўзбекистонда шунга қаратилган 4та
дастур ишлаб чиқилган: 1.Сўмнинг ҳарид қувватини ошириш учун бозорни истеъмол моллари билан (ўзимизники ва чет элники билан) тўлдириш чоралари кўрилади. 2. Ишлаб чиқариш рақобатбардош маҳсулот яратиш билан чет элга чиқишига эришиш орқали валюта
билан хазинани тўлдириш йўлини қўллаб-қувватлади. 3.ҳар бир корхона, тадбиркор ишлаб топган пулини қадрлашни ўрганган такдирда миллий валюьта реали тўлов воситасига айланади. 4.Инфляцияга қарши пухта ва изчил сиёсат ўтказиш, ҳар ид қилиш учун модлар етарли бўлмаган ҳолда аҳоли қўлида ортиқча пулнинг кўпайиши, аваало, нархларнинг ошишига ва инфляциянинг авж олишига олиб келади. Нақд пул ва кредит эмиссиясининг ўсишига ва аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз туриб қолишига йўл қўймаслик 1-даражали вазифа ҳисобланади. ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади ана шунга қаратилган бўлиб, муҳим чора-тадбирлар кўрилди. 1994 йилнинг 15 октябридаги республика банклараро валюта биржаси иш бошлади. (сўм 1992 йилдан чиққан).
ўзбекистонда пул-кредит сиёсатини амалга ошириш жараёнида сўмнинг қадрсизланишига йўл қўймаслик чоралари билан бир қаторда чет эл инвестициясини иқтисодиётимизга жалб қилишга ҳқам катта эътибор берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |