27-савол: Жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида иқтисодиётни эркинлаштиришдаги вазифалар
И. Каримов «ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» (1999) асарида мамлакатнинг янги асрнинг 1-10 йилликларида ривожланиш стратегиясини ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги вазифалар белгилаб берилди. 1-устувор йўналиш-мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш эканлиги кўрсатиб берилган. Иқтисодиётни эркинлаштиришнинг сиёсий йўналишлари қуйидагича белгиланган:
Биринчидан асосий вазифа - мулкдорлар синфини шакллантириш масаласини тубдан ҳал этиш лозим. Бошқача айтадиган бўлсак, биз ўз олдимизга қўйган мақсадни-хусусий мулкчилик етакчи ўринда турадиган кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш мақсадини амалга оширишимиз керак. Бу устувор вазифани бажариш мақсадида биз пайчидик муносабатлари орқали қишлоқларда эгалик туйғусини қайта тиклаш юзасидан, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилган қарорларимиз ҳаётда тўла рўёбга чиқиши учун барча ишни қилишимиз лозим.
Эркин тадбиркорлик учун иқтисодий ҳукуқий шарт-шароитлар яратиш зарур кичик ва ўрта бизнесни кенг ривожлантириш учун ҳамма йўлни очиб бериши лозим.
Энг муҳими, иқтисодиёт таркибида кичик, ўрта ва хусусий бизнес муносиб ўрин эгаллашига, яқин 2-3 йил ичида кичик ва хусусий корхоналар сонини 2 баробар кўпайтириб, яъни миллий маҳсулотда уларнинг улушини камида 45%га етказишга эришмокимиз лозим.
Иккинчидан иқтисодиётни эркинлаштириш ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш билан узвий боғлиқдир. Рақобат бўлмаса бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат-бозорнинг асосий шарти, унинг қонунидир. «Биз, -дейди И.Каримов «Монополия фаолиятини чеклаш тўғриси»да қонун қабул қилганмиз. Лекин у амалда иш бераётгани йўқ. Аввало, монополияга қарши қонунни кучайтириш ва тугатишнинг чораларини кўриш керак» деган эди.
Учинчидан бозор инфра тузилмасини ривожлантириш, молия ва банк тизими фаолиятини такомиллаштириш зарур.
Тўртинчидан ташқи иқтисодий фаолиятини ташкил этишнинг бутун тизимини, тубдан қайта кўриб чиқиш лозим.
Бешинчидан валюта тизими ва бозорини эркинлаштириш зарур.
Олтинчидан хорижий сармояларни жалб этиш бўйича рағбатлантириш, инвистиция фаолияти учун кулай муҳитни шакллантириш зарур.
Еттинчидан иқтисодиётни эркинлаштириш, аввало давлат ва турли текширувчи назорат қилувчи органлар томонидан корхоналарнинг хўжалик фаолиятига ноўрин аралашишни чеклаб қўйиш билан боғлиқ эканлиги кўрсатилган.
«Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш» (28 январь 2005 йилда Сенат билан қонунчилик палатаси қўшма мажлисида) :
«2005 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг энг муҳим устувор йўналишлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Асосий устувор вазифа аввалгидек – бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришдан иборат.
Бу борада ечилмаган муаммолар: эски маъмурий-тақсимот тизими қолипларидан воз кечиш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини янада чеклаш, эркин тадбиркорлик фаолияти учун амалий кафолатларни таъминлаш, иқтисодиёт ва бизнесни барқарор ривожлантириш, тўлақонли бозор инфратузилмасини шакллантириш йўлидаги ғов-тўсиқларни бартараф этиш; аҳоли иш ҳақи ва даромадларини босқичма-босқич ошириб бориш; ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш;
Иккинчи устувор вазифа - хусусий тармоқнинг жадал ривожланишини, унинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши кўпайишини таъминлаш; Биринчидан, давлат тузилмаларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятига аралашувини янада кўпроқ чеклаш; Иккинчидан, хўжалик субъектларига нисбатан қўлланадиган жазо чоралари тизимини тўлик қайта кўриб чиқиш, қасддан содир этилмаган ва катта бўлмаган қоида бузарликлар учун жазо чораларини камайтириш ва тадбиркорлар етказилган зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаган ҳолларда жазони қўллашдан воз кечиш; Учинчидан, хусусий тадбиркорларга зарур ресурсларни сотиб олиш ва ўз маҳсулотини сотиш учун бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, биржа ва аукцион савдолари орқали сотилаётган таворлар тури ва ҳажмини кенгайтириш, марказлаштирилган тақсимотга қайтишга йўл қўймаслик; Тўртинчидан, хусусий тадбиркорликни кенгайтириш, уларга молиявий кўмак бериш, қўшимча солик имтиёзлари ва преференциялар бериш; Микрокредитлаш тизимини кегнгайтириш;
Учинчи муҳим устувор вазифа – кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш ва кўламини кенгайтириш; 2007 йилга келиб кичик бизнесни ялпи ички маҳсулотдаги улушини камида 45 %га етказиш: 1.Солиққа тортиш тизимида қўшимча имтиёзлар бериш; 2.Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун рухсат бериш тартибларини қисқартириш ва соддалаштириш; 3.Йирик корхоналари бюртмаси асосида ишлайдиган янги кичик корхоналар ташкил этиш; 4.Кичик корхоналар, қишлоқдаги касаначилик учун моддий-техника хизмати кўрсатувчи ва улар маҳсулотларини сотишга кўмаклашувчи тузилмалар тузиш.
2005-2007 йилларда 1100 та, бу йил 406 та ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш, фермерликка айлантиришнинг янги дастур ижросини амалга ошириш;
Тўртинчи устувор вазифа - банк ва молия тизимларидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш.
Навбатдаги устувор вазифа -уй-жой-коммунал хўжалигини ислоҳ қилишга ниҳоятда жиддий эътибор қаратишдан иборат
Принципиал муҳим устувор вазифалардан бири - солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш; 1997 йилги Солиқ кодексини янгилаш. Солиқ тежамкорликкка ҳам хизмат қилсин.».
Do'stlaringiz bilan baham: |