33-савол: Тўлов обороти ва тўов интизоми, улардаги муаммолар 33-жавоб: И.Каримов «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» (1995) асарида Ўзбекистон иқтисодиётдаги мавжуд бўлган корхоналар, фирмалар ва жисмоний шахслар ўзаро тўлов обороти ва тўлов интизоми, улардаги муаммолар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Тўлов обороти корхоналараро дебиторлик ва кредиторлиги айланма маблағни йўқотишга олиб келади. Натижада корхона инқирозга учрайди. Шунинг учун соғлом иқтисодий мустаҳкам корхоналарни кўпайтириш йўлида тинимсиз ишланмоқда. 1998 йилда И.Каримов фармони билан тўлов оборотини 30 кун муддатда амалга ошириш, яъни шу муддатда қарзларни тўлаш белгиланган. Маҳсулотни сотиш вақтида товар нархидан 15 % кам бўлмаган миқдорда олдиндан пул ўтказилади. Қолгани 30 кун ичида тўланиши шарт этиб белгиланади. Ана шу муддатда дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тўлаш тўлов интизоми дейилади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида бартер усулларидан ҳам фойдаланилди. Лекин бу усул ўзини оқламади. Чунки бухгалтерия ҳисоби бузилди, товар айирбошлашда таннархи мос келмаган айирбошлаш бошланди.
34-савол: Фуқаролик жамиятининг мустахкам пойдеворини шакллантириш асослари 34-жавоб: И.А.Каримов Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришиииг ўзига хос хусусиятларини «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”(1997) асарида атрофлича баён этган. Асарда таъкидланишича фуқаролик жамияти биз учун асосий мақсад бўлиб, ижтимоий сиёсий соҳадаги ислоҳотлар демократик институтларни шакллантириш ва ижтимоий ҳаётни демократиялаш жараёнларига жўшқинлик бахш этишга қаратилгаи. Биринчи навбатда жамиятда мавжуд манфаатлар ва муносабатларни мужассам ҳолда ифодоловчи ижтимоий сиёсий институтлар бўлмоғи лозим. Сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар халқ билан хокимият ўртасида асосий боғловчи бўгин бўлган демократик институтга тезроқ айланиши ғоят муҳим. (Нодавлат ташкилотлар-демократик институт.лар). Жамиятнинг ижтимоий сиёсий, иқтисодий, маънавий муаммоларига фуқаролар қизиқиш билан қараганларида, бирор партия ёки ҳаракат фаолиятида маданиятли иштирок этганларидагина буни амалга ошириш мумкин бўлади. Фуқаролик жамиятини қуришда яна бир ижтимоий сиёсий институт - оммавий ахборот воситаларининг (4-ҳокимият) ўрни муҳим. Жамиятда демократиянинг қай даражадалигини ва фуқаролик жамияти сари қанчалик одимлаганлигини И.Каримов қуйидаги 3та мезон билан белгиланишини айтади:1.Халкни қарорлар қабул килиш жараёнидан қанчалик ҳабардорлиги; 2.²укумат қарорлари халқ томонидан қанчалик назорат қилиниши; 3.Оддий фуқаролар давлатни бошқаришда қанчалик иштирок этишидир. Ўзбекистоннинг фуқаролик жамиятга ўтишдаги ўзига хос хусусиятларидан бири ўзини ўзи бошқариш органларига, асосий бўғин ҳисобланган маҳалла йиғинларига кенг ваколатлар берилаётганлигидир.
Давлат бошқарув тизими кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, жамият тараққиёти жараёнида аста-секин асрлар давомида такомиллашиб борган. ²озирги замон илғор давлатларининг бошқарув тузилмалари шакл жиҳатидан турлича бўлиб, мазмунан мукаммалдир. Ўзбекистон Президенти И. Каримов истиқлолга эришганимиздан сўнг ўзининг «Ўзбекситон келажаги буюк давлат» (1993), «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1993) асарларида бу масалага кенг тўхталган. Давлатни бошқарув тизимини юзага келтиришда Ўзбекистон ҳозирги замон илғор давлатларининг тажрибасини ҳар томонлама ўрганиб, Ўзбекистоннинг муайян шароитларини инобатга олиб, халқнинг анъаналари ва менталитети билан ҳисоблашиб, бу тизимни юзага келтирди. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви тизимига қуйидагилар киради: 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика ижроя ҳокимиятининг бошлиғи. 2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-Республика ҳукумати.Шунигдек вазирликлар, давлат қўмиталари, марказий давлат бошқарув идоралари ва уларнинг жойлардаги маҳаллий органлари, шунингдек вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари ва ҳокимиятлари, уларнинг бўлим ва бошқармалари.
Бошқарув тизимини янада такомиллаштириш вазифалари И. Каримовнинг «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» асарида қуйидагм тўрт вазифани кўрсатиб беради: 1.Бошқарув тизимини демократик мамлакатлар намунаси асосида уларга ўхшатиб такомиллаштириш. Бу тўхтовсиз давом этадиган жараёндир. 2.Кадрлар масаласи билан боғлиқ. Бошқарув тизими асосий, ҳал қилувчи жойларда замонавий фикр юритадиган, ўз ватани манфаатларига ғоят садокатли, юқори малакали кадрлар ишлаши лозим. 3.Ижроя ҳокимияти устидан жамоатчилик ва ваколат берилган халқ депутатлари ҳамда ваколатли органлар назоратини бутун чоралар билан кучайтиришлари. 4.Халк ноиблари ва раҳбарлар ўз сайловчилари олдида ўз вақтида жавоб беришлари ҳам қарз, ҳам фарздир. И.Каримов асарлари ва чиқишларида бошқарув тизимини тўхтовсиз такомиллаштириб бориш, унинг ваколатларини босқичма-босқич жойлардаги бошқарув органларига ва ўзини ўзи бошқариш органларига бериб бориш демократиянинг муҳим шарти экани таъкидлаб келинмоқда. Буни айниқса Олий Мажлиснинг 2-чақириқ 8-сессиясидаги маърузасида янада яққол кўришимиз мумкин.