Замбуруғ культураларини сақлаш усули. Замбуруғ культураларини тўғри сақлаш турларини илмий тадқиқотлардан фойдаланиш учун ҳаётчанлигини ва генетик турғунлигини таъминлашга хизмат қилади.
Тадқиқот давомида культураларни сақлаш учун пробиркалардаги сунъий агарли озуқа муҳитларидан ёки полипропиленли ҳажми 1,52 мл (600-700 мкл озуқа) микро пробиркаларда 40С ҳароратда сақланди.
Культураларни узоқ вақт сақлаш учун кўп спора ҳосил қиладиган намуналар олинди. Уларни сақлаш учун лиофилизация, глицеринда ва стерил тупроқда сақлаш усулларидан фойдаланилди.
Касалликларни тарқалиши ва ривожланишини ҳисобга олиш усули. Касалликларнинг тарқалиши ва ривожланиш хусусиятларини ўрганишда фитопатологик услублардан фойдаланилди. Кўчатхоналардаги касалликларнинг тарқалишини ўрганишда дастлаб кўз билан назорат қилинди ва касалликлар тарқалиши кузатилди. Агар касаллик бутун майдонда тарқалган бўлса, бутун экин майдони назорат қилинди. Агар майдонда касаллик ҳар хил тарқалган бўлса, ҳар бир белгиланган жой алоҳида назорат қилинди. Алоҳида назорат учун майдонда 1 пагонаметрдан жойлар белгилаб олинди. Ниҳол ва кўчат касалликларининг тарқалишини ўрганишда фитопатологияда қабул қилинган қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилди: сон кўрсаткичи касаллик тарқалиши (учраш даражаси) ва сифат кўрсаткичи касаллик ривожи ёки зарар даражаси ўрганилди.
Кузатиш жараёнида ўсимликларнинг айрим аъзоларида касаллик белгилари (ҳар хил некрозлар, ғуборлар, сўлиш, қуриб қолиш, доғлар, қўшимча ўсимталар ва бошқа ўзгаришлар, тафовутлар) кузатилган, ўсимликлардан гербарий намуналарини йиғишда [9; 549-б.].
Касаллик қўзғатувчи замбуруғ турларини аниқлаш. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ турларини аниқлаш А.А.Геккеляйй, Н.И.Васильевский, К.Д.Каракулин, B.B.Ульянишев, Н.М.Пидопличко, Т.А.Доброзракова ва бошқ., М.А.Литвинов, M.B.Ellis, Н.И.Гапоненко, З.М. Азбукина ва бошқаларнинг аниқлагичларидан фойдаланилди [159; 625-б., 28; 930-б., 21; 517-б., 166; 196-б., 167; 384-б., 95; 382-б., 83; 79-б., 48; 430-б., 72; 174-б., 115; 608-б., 116; 751-б., 31; 343-б., 151; 528-б.].
Замбуруғ турлари қўзғатадиган касалликларнинг ташхисларини намуналарини олмасдан олдин алоҳида журналларга ёзиб борилди.
Ўсимлик аъзоларида ҳосил бўлган ғубор ва доғларнинг шаклига, катта кичиклигига, рангига, тузилишига (қаттиқ, юмшоқ, тарқоқ, зич жойлашишига) қараб улар устига ҳосил бўлган мицилий қатламлари, коннидиофоралари, конидиялари, мева таначалари ҳосил бўлишига алоҳида этибор берилди.
Манзарали дарахтларда касаллик қўзғатувчи замбуруғ турларининг микроскопик белгиларини (ва кам даражада-морфологик хусусиятларини) ўрганиш замбуруғ турларини тўғри аниқлашда асосий кўрсаткич ҳисобланади. Чунки ҳар бир замбуруғ тури ўзининг биологик хусусиятларига қараб ўсиш ва ривожланиш даврида кейинги авлодларининг ҳаётини давом эттиришга лойиқ бўлган конидия ва бошқа тузилмаларини ҳосил қилади. Конидиялари асосан гифаларда ривожланадиган конидиофораларда, бошқа тизилмалари эса мицелийнинг ҳар хил жойларида ҳосил бўлади.
Спора бандлари (спорангиофоралар) замбуруғнинг биологик хусусиятларига қараб касал ўсимликнинг ҳар хил аъзоларида ҳосил бўлади. Спора турига қараб улар ҳар хил номлар билан аталади. Жумладан, зооспора, ооспора, хламидоспоралар, аскомицетларнинг жинсий мева таначалари ичида ҳосил бўлганлари аскоспора, занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг ҳар хил споралаш босқичларида ҳосил бўлганлари спермаций, эциоспора, урединиоспора, телиоспора ва баъзидиоспораларидир.
Барча конидия ва бошқа хил спораларнинг ўлчамларини окуляр микрометр ёрдамида аниқладик. [12; 272-276-б., 9; 459-б.].
Замбуруғ турларининг барча ҳосил бўлган аъзоларининг ўлчамини аниқлаш учун йиғилган гербарий намуналаридан ва янги йиғиб келинган касал ўсимликлардан фойдаланилди.
Тажрибаларда қўлланилган сув ва ишлатиладиган барча асбоблар олдиндан стерилланиб қўйилди.
Спора ва конидиялар микроскопда ҳар бир препаратда 25 тадан ўлчаб олинди. Уларнинг ўртача арифметик сони қуйидаги формулага асосан ҳисоблаб чиқилди.
Х=
Бунда: Х–ўртача арифметик ўлчами; ∑–конидия ўлчовларининг йиғиндиси; n–ўлчанган объектлар сони; х1–ҳар бир алоҳида ўлчовнинг қиймати.
Аниқланган замбуруғ турларини тихимга солиш справочник қўлланмасида келтирилган [120; 221-б.].
Do'stlaringiz bilan baham: |