2. 1-§. Тошкент вилоятининг географик жойлашиши рельефи, табиий иқлими ва тупроқ хусусиятларининг тавсифи


-расм. Тадқиқот йилларида ойлар бўйича кунлик ўртача қуёшли соатлар кўрсаткичи, (20



Download 126,4 Kb.
bet3/9
Sana06.07.2022
Hajmi126,4 Kb.
#747078
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дилдорага (4)

2.5-расм. Тадқиқот йилларида ойлар бўйича кунлик ўртача қуёшли соатлар кўрсаткичи, (2021й).
.
Тупроқ. Тадқиқот ўтказилган Тошкент давлат аграр университети илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш тажриба станцияси ер майдонининг тупроқ қоплами қадимдан суғориб келинадиган типик бўз тупроқ бўлиб, қалинлиги унчалик кучли бўлмаган (0,5 м дан ошмайди) агроирригацион горизонтга эга. Механик таркибига кўра чангсимон, ўртача оғир қумоқ тупроқ ҳисобланади.
Тажриба майдонининг тупроғи органик моддаларга у қадар бой эмас. Ҳайдалма қатламда гумуснинг миқдори 0,8-1,4%, унинг остки қатламида эса ўртача 0,12-0,56 % ни ташкил этади. Уларда жуда кам миқдорда умумий азот, ўртача миқдорда ялпи фосфор ва юқори миқдорда калий аниқланган. Ҳайдалма қатламда ялпи азот миқдори 0,1-0,6%, унинг остки қатламида 0,3-0,4%, фосфор миқдори мос ҳолда 0,18-0,25 ва 0,12-0,16%, калий миқдори – 1,75-2,15 ва 1,65-1,85% ни ташкил этади.
Азотнинг ҳаракатчан шакллари миқдорига кўра тупроқ жуда кам ва кам таъминланган, фосфор билан юқори даражада, калий билан кам ва ўртача таъминланган ҳисобланади. Ҳайдалма қатламда нитратлар миқдори 7-32, унинг остки қатламида сезиларсиз, мос ҳолда ҳаракатчан фосфатлар 46-96 ва 13-32, алмашинувчи калий – 16-242 ва 119-140 мг/кг ни ташкил этади.
Тажриба майдонининг тупроғи микроэлементлар билан ўртача таъминланган. Ундаги ўзлаштирилувчи шакллар миқдори (мг/кг тупроққа нисбатан) қуйидагича: бор – 0,25-0,30; мис – 0,21-0,65, молибден – 0,24-0,75, марганец – 37,6-41,4, темир – 140-155; рух – 3,24-3,45, кобальт – сезиларсиз.
2.2-§. Илмий-тадқиқот ишларини бажариш жараёнида қўлланилган иш услублари
Эхинация касалликларини қўзғатувчилари тур таркибини ўрганишда фитопатологияда қабул қилинган услублардан фойдаланилди. Доимий ва вақтинчалик тажриба майдонларида олиб борилди. Касалланган ўсимликлардан гербарий намуналарини йиғиш батафсил фитопатологик текширув ўтказиш ўсимликларнинг вегетация даврида турли касалликларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ равишда 3 марта баҳор, ёз ва кузда амалга оширилади.
Ҳар бир намуна махсус пакетларга жойланиб, этикетка ёпиштирилди. Ушбу намуналар касаллик қўзғатувчи тур таркибини аниқлаш мақсадида назорат қилинади. Намунада замбуруғ мицелияси ва споралари топилмаса унда нам мухитли камера усулидан фойдаланилди. Айрим ҳолларда эса патогеннинг тоза культурасидан фойдаланилди. Ички инфекцияни аниқлаш учун намуна юзасини тозалаш учун 70% ли этил спирти, 23 мл 0,1% ли кумуш нитрат, 1 мил: 5%ли натрий гипохлорид (NaOCl) дан фойдаланилди. Стерилизация қилинган намуна стерилланган сувда ювиб нам камерали муҳитга жойлаштирилди. Нам камерада ҳосил бўлган замбуруғ мицелияси ва споралари микроскопда кузатилди ва озиқа муҳитли пробиркаларга экилади [61; 120-б.,54; 125-б.].
Замбуруғлар культураларини кўпайтиришда, қайта Петри ликобчага экишда микробиологик илгакдан фойдаланиш, уларни ювиш ва қуритиб автоклафда қайта стерилизация қилиш мумкин.
Озуқа муҳитида уруғ намуналарини зарарланганлигини аниқлаш ўртача ҳар бир намунадан 100-150 та уруғ олиниб, қачон, қаердан олингани белгиланди. Уруғнинг юзасида учрайдиган микроорганизмларни тозалаш учун водопровод сувида яхшилаб ювилди.
Уруғни юзасини тозалаш учун 70% ли этил спирти, 23 мл 0,1% ли кумуш нитрат, 1 мил: 5% ли натрий гипохлорид (NaOCl) дан фойдаланилди. Стерилизация қилинган уруғлар стерилланган сувда ювиб таҳлил учун экилди.
Боксда стерилизация қилинган уруғлар пинцет ёрдамида спиртли алангадан ўтказилиб, Петри ликобчасига қўйилган агарли озуқа муҳитига ўстиришга жойлаштирилади. Улар оралиғидаги масофа улардан ўсиб чиққан замбуруғларни бир - бирига қўшилиб кетмаслигини таъминлаш керак.
Озуқанинг юзасида замбуруғнинг ўсишини чегаралаш учун детергент тритон эритмаси қўшилади. Бу эритма озиқани стерилизация қилиш учун (2х10) концентрацияда аралаштирилди.
Петри ликобчага экилган уруғ намуналари термостатда 26 0С ҳароратда сақланади. Экилгандан кейин 7 кун ўтгач, ҳар бир уруғ атрофида ҳосил бўлган замбуруғ колонияси маркер билан белгилаб чиқилди. Зарур бўлган замбуруғ колониясидан микробиологик илгак воситасида мицелий бўлакчаси пробиркадаги агарли озуқа муҳитига экиб олинди.
Таҳлил қилиш жараёнида уруғнинг зараланганлик даражасини аниқлаш учун қуйидаги таҳлиллар ўтказилди.
Уруғнинг намунасида учрайдиган замбуруғларни турларини аниқлаш учун уларни ўстиришда чапек ва картошкали декстроза агарли озуқа муҳитидан фойдаланилди.

Download 126,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish