Нам камера усули. Петри ликобча ичига икки қават фильтр қоғози жойлаштирилиб стерилизация қилинди. Фильтр қоғозлари стерилизация қилинган сувда бир хил меъёрда намланди. Манзарали дарахт уруғлари Петри ликобчага жойлаштирилиб, термостатда 24-26 0С 3-7-10 кун давомида назорат қилинади. Уруғ юзасида ҳосил бўлган мицелий бўлаклари микробилогик илгак воситасида пробиркадаги озуқа муҳитига экилди [9; 549-б.].
Уруғларни устки қисмида унаётган замбуруғларни ривожланиши 5 балли шкала билан баҳоланди.
1–балл–соғлом уруғ;
2–балл–уруғлик устки қисман ўсиши (0-2мм);
3–балл–уруғлик устки қисман ўсиши (2-3мм);
4–балл–уруғлик устки қисман ўсиши (4-5мм);
5–балл–уруғлик устки қисман ўсиши (5мм дан ортиқ);
Ўсимлик тўқимасидан замбуруғларни ажратиб олиш усули. Замбуруғ турларини ўсимликнинг касалланган аъзоларидан ажратиб олишдан асосий мақсад касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг тур таркибини аниқлаш ва унинг соф культурасини ажратиб олишдан иборат.
Турнинг морфологик хусусияти ва белгиларига қараб турни аниқлаш мумкин бўлса туркум доирасида аниқланади.
Бир ёки бир неча ўхшаш белгили изолятлар бир - биридан кескин фарқ қиладиган бўлса тур SP деб номланади. Замбуруғ турларини бир - биридан ажратиб кўрсатиш учун турнинг морфологик белгиларини ажратиб кўрсатиш керак. Замбуруғ турларини аниқлаш учун макроморфологик ва микроморфологик белгиларини бир биридан ажратиб олинади.
Бир томчи сувда культурани микроскопда кузатиш усули. Тоза ювилган буюм ойнасига бир томчи сув томизилиб, замбуруғ ўсиб турган колониясидан бир бўлаги олиниб, томчи сувга қуйилди. Препарат устидан қоплагич ойна билан ёпилиб, дастлаб кичик объективда (150-200 х ) кейин катта (400-600х) объективда кузатилди. Буюм ойнасида фақат вегетатив мицелий бўлганда қайта янги препарат тайёрланди. Замбуруғларни микроструктураларни ўрганиш учун “агарли блок” усулидан фойдаланилди. Бунинг учун Петри ликобчасидаги озиқада ўсган замбуруғ скалпель ёрдамида 5х10 мм ҳажмда кесиб олиниб, буюм ойнасига жойлаштирилди. Унинг усти қоплагич ойна билан ёпилиб препарат тайёрлаш аралашмаси томизилди. Аралашма қуйидагича тайёрланади; 100 мл сувга 0,51 мл 0,01% ли метил бўёғини спиртдаги эритмаси аралаштирилди.
Замбуруғни ўстириш усули. Замбуруғ турларини аниқлашда сунъий озуқага, Чапек-агар, сусло-агарли озуқадан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Сусло-агар қуйидагича тайёрланади; пивонинг суслосига Баллинг ареометри бўйича 70оС гача сув қўшилади. Ҳосил бўлган суслога 1,52% агар қўшиб қиздирилади. Эритма пробиркаларга қуйилиб 0,5-1,0 атм босим остида 30 минут стерилизация қилинади [9; 549-б.].
Сусло-агар озуқа муҳитида Fusarium замбуруғини барча турлари яхши ўсиб, ривожланиб, ўзига хос рангларни ва морфологик белгиларни ҳосил қилади. Катта конидиялар ҳосил қилмайдиган айрим турлар учун қуйидаги таркибли озуқа муҳити тавсия қилинади. KH2PO-41 г; KNO-32 г; MgSO-40,5 г; KC-l0,5 г; FeSO-4 томчи; Крахмал-0,1 г; Сахароза-0,1 г; Глюкоза-0,1 г; Сув-1 л. Бундай таркибли озуқа муҳити эни 0,7 см, узунлиги 5 см бўлган фильтр қоғози солинган пробиркага 5 млдан қуйиб стерилизация қилинади [19; 441-б.].
Петри ликобчаларида сунъий агарли озуқа муҳити термостатдаги 24-26 0С ҳароратда 7-14 кун давомида кузатиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |